Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

Тадқиқотнинг мақсади ақлий қобилияти ривожланган талабаларни 
танлаб олиш ва касбий муваффақиятларини таъминлаш орқали олий таълим 
тизимини 
юқори 
салоҳиятли 
кадрлар 
билан 
таъминланишини 
такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
иқтидорли талабаларни танлашнинг гуруҳдаги интеллектуал лидерлик 
мавқеини 
белгилашда 
етакчилик 
қилаѐтган 
индивидуал-психологик 
хусусиятларини аниқлаш; 
талабалик даврида ақлий қобилиятларнинг дифференциал кўринишлари 
ва ўзига хос компонентларини эмпирик тадқиқ этиш; 
сигналлар тизими асосида сараланган талабалар ақлий қобилиятларининг 
йўналишларини аниқлаш; 
талабаларнинг ақлий қобилиятларини аниқлаш орқали касбий 
муваффақиятини белгилашга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш. 
Тадқиқот объекти сифатида талабалардаги ақлий қобилиятлар уларнинг 
касбий муваффақиятининг асоси эканлиги танлаб олинган бўлиб, Фарғона 
давлат университетининг 2016-2017, 2017-2018, 2018-2019-ўқув йилларида 
ўқиган жами 3190 нафар талаба-ѐшлар иштирок этган. 
Тадқиқот предметини талабаларнинг ақлий қобилиятлари, уларнинг 
таълимий ва касбий муваффақиятларини таъминлашга хизмат қилувчи 
омиллар, шарт-шароитлар ва механизмлар ташкил этади. 
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараѐнида суҳбат, кузатиш методлари 
билан бир қаторда Б.Р.Қодировнинг «Иқтидорли талабаларни саралаш» 
интеллект социометрияси, «Саводхонлик тести» мажмуаси, «Зеҳн тестлари» 
жамланмаси, «Сигналлар тизими» сўровномаларидан фойдаланилди. Олинган 
натижалар Microsoft Office Excel ва SPSS Statistics дастурларидан фойдаланиб 
аниқланди, уларнинг ишончлилик даражаси математик статистик усуллардан 
Пирсон корреляция коэффициенти, Стьюдент t-мезони методлари орқали 
тасдиқланди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
иқтидорли талабаларни танлашнинг гуруҳдаги интеллектуал лидерлик 
мавқеини белгилашга таъсири натижасида вербал ва новербал интеллектнинг 
ривожланишида амалий-интеллектуал ҳисларга устуворлик бериш орқали 
аналитик тафаккурнинг шаклланиши исботланган
талабалик даврида ақлий қобилиятларни ривожланиши аѐлларда вербал 
интеллект фаолликни, эркакларда проектив тафаккурни шахс мотивацион 
соҳасида устувор шаклланиши туфайли гендер характерга эга эканлиги 
далилланган; 
талабалардаги ақлий қобилиятларнинг юксак даражада ривожланиши 
мулоқотчанлик, фаоллик, аналитик тафаккур, меъѐрий хавотирланиш билан 
интегратив намоѐн бўлиши туфайли, иккинчи сигналлар тизимининг устувор 
шаклланиши билан тўғри пропорционал эканлиги далилланган; 
қобилиятли талабалардаги илмий фаолиятга йўналганликнинг даражавий 
ифодаланиши дивергент тафаккурнинг креативлик компонентини мустақил, 



ижодий, танқидий тафаккур билан уйғун намоѐн бўлиши туфайли, вербал 
интеллектнинг ривожланишига интегратив таъсир этиши исботланган. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling