Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

методлар ва натижалари» деб номланган иккинчи бобида ақлий 
қобилиятларни аниқлашга қаратилган методикаларнинг тавсифи ва ўтказиш 
тартиби ҳамда тадқиқот давомида олинган натижалар таҳлиллари келтирилган. 
Диссертацион тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ақлий 


11 
қобилияти ривожланган талабаларни саралаш учун тажрибаларда синалган, 
валидлиги юқори бўлган методикалар танлаб олинди. 
Тадқиқотнинг биринчи босқичида минглаб талабалар орасидан ўткир 
зеҳнли, хотираси теран, кўпчиликни ўзига эргаштира оладиган, ташкилий фаол, 
ўз устида тинмай ишлайдиган, мустаҳкам иродали, ўз олдига юқори мақсадлар 
қўядиган, креатив фикрли ѐшларни саралаш мақсадида «Иқтидорли 
талабаларни саралаш» интеллект социометрияси методидан фойдаланилган. 
Мазкур метод 2016-2017, 2017-2018, 2018-2019, 2019-2020 йилларда 1-курсга 
қабул қилинган 3190 нафар талабаларда ўтказилди (1-жадвал). 
1-жадвал.
«Иқтидорли талабаларни саралаш» интеллект социометрияси методининг 
натижалари 
 
Гуруҳдаги 
иқтидорли 
талаба
2016 -2017 
(n=1346) 
2017-2018 
(n=957)
2018-2019 
(n=750)
2019-2020 
(n=137)
n
%
N
%
N
%
n
%
Жами:
59
4,4
65
6,8
103
13,7
19
13,9
Олинган натижалардан кўришимиз мумкинки 2016-2017- ўқув йилида 
биринчи курсга қабул қилинган 44 та гуруҳнинг 1346 нафар талабасидан 
иқтидорлилар сифатида 59 нафар талабалар сараланиб олинган. Ушбу 
кўрсатгич умумий талаба сонининг 4,4 фоизини ташкил қилади. Гуруҳга 
нисбатан оладиган бўлсак ҳар бир гуруҳдан ўртача 1,3 нафари иқтидорли 
талабалар сифатида сараланган. Демак, бу натижа ҳар бир гуруҳда ягона тан 
олинган интеллектуал лидер мавжудлигидан далолат беради.
Иккинчи, 2017-2018 ўқув йилида биринчи курсга қабул қилинган 38 та 
гуруҳнинг 957 нафар талабасидан иқтидорли сифатида 65 нафари сараланган 
бўлиб, умумий талаба сонининг 6,8 фоизини ташкил қилади. Гуруҳга нисбатан 
оладиган бўлсак, ҳар бир гуруҳдан ўртача 1,7 нафар талаба иқтидорли сифатида 
сараланган дейиш мумкин. Демак, мазкур ўқув йилидаги натижалар ўтган ўқув 
йилдаги натижалардан 0,4 га ошганлигини кўриш мумкин.
Учинчи йилги синовларда 2018-2019- ўқув йилида биринчи курсга қабул 
қилинган 32 та гуруҳнинг 750 нафар талабасидан иқтидорли сифатида 103 
нафари сараланган бўлиб, умумий талаба сонининг 13,7 фоизини ташкил қилди. 
Гуруҳга нисбатан оладиган бўлсак ҳар бир гуруҳдан ўртача 2,3 нафар талаба 
иқтидорли сифатида сараланди. Ушбу ўқув йилидаги натижалар ўтган 2017-
2018 ўқув йилидаги натижалардан 0,6 га ошганлигини кузатишимиз мумкин.
Тўртинчи, 2019-2020 ўқув йилида биринчи курсга қабул қилинган 6 та 
гуруҳнинг 137 нафар талабасидан иқтидорлилар сифатида 19 нафари 
сараланган бўлиб, бу умумий талаба сонининг 13,9 фоизини ташкил қилди. 
Гуруҳга нисбатан оладиган бўлсак ҳар бир гуруҳдан ўртача 3,2 нафар талаба 
иқтидорлилар сифатида сараланган. Демак, мазкур ўқув йилидаги натижалар 
ўтган ўқув йилдаги натижалардан 0,9 га ошганлигидан далолат беради. 


12 
Ушбу натижалардан шуни кўриш мумкинки, ҳар бир ўқув йилида 
гуруҳдан ўртача биттадан учтагача талабалар хотираси теран, ўз устида 
ишлайдиган, меҳнатдан, қийинчиликлардан қочмайдиган, иродали, креативлиги 
юқори ривожланган талабаларни саралаш имконияти мавжуд бўлди. 
Иқтидорлилар сифатида сараланган талабаларнинг сони йилдан-йилга ортиб 
бориши кузатилди. Шунингдек, ушбу методика орқали сараланган талабалар 
орасидан турли кўрик танловлар ғолиблари бўлган талабаларнинг борлиги 
методиканинг аҳамиятини янада оширади.
Тадқиқотнинг иккинчи босқичи талабаларнинг вербал интеллектини 
аниқлашга қаратилди. Биринчи босқич тадқиқотларидан саралаб олинган 219 
нафар (аслида 246 нафар бўлиши лозим эди. Айрим сабабларга кўра тадқиқотда 
иштирок эта олмади) талабалар иккинчи босқичда «Саводхонлик тести»дан 
ўтказилди. Синалувчилардан олинган натижалар қуйидаги 2-жадвал 
кўринишига эга бўлди.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling