4-расм. Диндорлик типларининг конструктив ва деструктив психологик ҳимоя
механизмлари билан детерминaцияланганлиги.
Ушбу натижаларга мувофиқ, Проекция ибтидоий ҳимоя механизми
ҳисобланиб, у бир нечта диндорлик типларининг шаклланишига таъсир
кўрсатувчи асосий омил ҳисобланади. Чунки проекция ҳимоя механизми
орқали шахслар “гуноҳ”га етакловчи амаллар ва айбдорлик уйғотувчи
мотивларга қарши туради. Мазкур мотивлар ташқи оламга кўчирилади ва
ўзларидаги салбий хатти-ҳаракатларини англамайди, аксинча уларни онгсиз
равишда атрофдаги объект ва субъектларга проекция қилади. Бошқалардан
камчиликлар ва нуқсонлар қидира бошлайди. Натижада кўпчилик инсонлар
жуда кўп “гуноҳ” ишлар қилади, деган ўйда воқелик бузиб идрок этила
бошлайди. Ташқи оламни ўзларига ёвузлаштириш эҳтимолини беради.
Гиперкомпенсaция ҳимоя механизмининг мойиллик кўрсаткичида инсон
ўзидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида онгсиз равишда
маълум бир диндорлик типига йўналади. Бундан асосий мақсад чин дилдан
ибодатда бўлиш эмас, балки камчиликларини яшириш учун динни восита
қилиб олишдир. Мисол учун, диндан илми кучли бўлмаган инсон ўзининг бу
камчилигини бартараф этиш мақсадида ташқи диндорлик хусусиятларини
ошириб юборади. «Ид» шу аснода диний импульсларни қондиришга уринади.
Бунда асл мотивлар англанмаган ҳақиқий бўлмаган мотивларга айланиши,
интеллектуал оқлаши; экзистенциал ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида юзага
келиши; мафкура рaционализaция асосига қурилганлиги каби сифатлари билан
ажралиб туради.
Уйғунлашган диндорлик типларининг
шаклланишига таъсир этувчи ва
тўсқинлик қилувчи ҳимоя механизмлари
Жавобгарликдан озод
қилувчи ҳимоя
механизмлари
Ўрнини
тўлдириш,
регрессия
Компенсация
тўсқинлик қилувчи
шакллантирувчи
Проекция,
гиперкомпенсация,
рационализация
Ўзини оқлашга ёрдам
берувчи ҳимоя
механизмлари
Салбий ҳиссиётлардан халос
қилувчи ҳимоя механизмлари
Сиқиб чиқариш
Do'stlaringiz bilan baham: |