24
Шунингдек, психологик ҳимоя механизмлари ва
диндорлик типлари
орасидаги корреляция коэффициентлари келтирилган тадқиқот натижаларида
ҳам уйғунлашмаган диндоролик типларининг
шаклланишига жавобгарликдан
озод қилувчи ҳимоя механизмлари таъсир кўрсатганининг гувоҳи бўлдик.
Бунинг сабабини қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Психологик ҳимоя механизмларидан регрессия ва ўрнини тўлдириш
уйғунлашмаган диндорлик типларига сезиларли таъсир кўрсатиб уларни
вужудга келтирувчи омил эканлиги маълум бўлди. Бунга кўра,
«Эго
» қўрқув,
ноқулайликлар ва кўнгилсиз воқеалар таъсирларига дучор бўлганда
ривожланишнинг
илк даврларига, яъни интенционал, орал,
анал ва фаллик
босқичларидан бирига қайтиш жараёни юз бериши мумкин. Барчага маълумки,
ушбу ёш даврида атрофдаги оламдан ташқари бизга номаълум бўлган, бевосита
ҳис қилиб бўлмайдиган алоҳида бошқа бир дунёнинг мавжудлигига, сеҳр-
жодуга, афсунгарлар ва жодугарлар мавжудлигига бўлган хаёлий
ишонч
мавжуд бўлади. Мазкур ишонч эса уларда асоссиз қўрқув манбаи бўлиб хизмат
қилади. Қўрқувдан ҳимояланиш уларни регрессия ҳимоя механизмидан
фойдаланишга ундайди. Бу эса шахсни ҳақиқий диний ҳақиқатлар ва
ҳаракатлар юзасидан реалистик фикрлашлардан йироқлашишга мажбур этади.
Ижтимоий доираларда ихтилоф туғдираётган импульслар юзага
келганда унга
ҳақиқатан тааллуқли кишидан, предметлар ва эътиқодлардан унинг ўрнини
босувчи (рамзий маънода, шунингдек, кам таҳдид туғдирувчи сифатида идрок
этилувчи) бошқа инсонлар, предметлар ва эътиқодларга кўчирилиши мумкин.
Шу боисдан соф диний ҳақиқатлар ва амаллар орқали ўз эҳтиёжларини қондира
олмасликлари
натижасида
уйғунлашмаган
диндорлик
сари
диний
эҳтиёжларининг ўрнини тўлдириш эҳтимоли юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: