Тошкент давлат педагогика университети
-жадвал Тажриба-синов ишларида умумий натижаларининг
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarga kompyuterli animatsiyani oqitishning elektron tizimini yaratish va fojdalanish metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тажриба гуруҳлари 63 51 78 192 Назорат гуруҳлари 62 52 77 191 Ўртача қиймат ТГ
- 4-расм. Тажриба ва назорат гуруҳларининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 5-расм. Самарадорлик кўрсаткичлари
- ХУЛОСА
4-жадвал
Тажриба-синов ишларида умумий натижаларининг статистик ҳисоб жадвали Тажриба-синов ўтказилган ОТТлар ТДПУ Нукус ДПИ ҚДПИ Жами Тажриба гуруҳлари 63 51 78 192 Назорат гуруҳлари 62 52 77 191 Ўртача қиймат ТГ 3,98 4,01 3,9 3,95 НГ 3,46 3,52 3,41 3,46 Самарадорлик 1,15 1,14 1,14 1,14 20 Тажриба-синов жараёнида олинган ўртача қиймат натижалар 4-расмда келтирилган. 4-расм. Тажриба ва назорат гуруҳларининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 5-расм. Самарадорлик кўрсаткичлари Ушбу статистик таҳлил ва келтирилган диаграммадан шундай хулосага келиш мумкинки, тажриба-синов ишлари информатикага оид таълим йўналишлари талабаларининг компьютерли анимацияни электрон таълим тизими орқали ўқитишга асосланган ўқув топшириқларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашга ёрдам берувчи мезонлар, талабаларига электрон таълим тизими орқали компьютерли анимацияни ўқитишни ривожлантирилиши ва такомиллаштирилишига олиб келувчи муҳим сифатлардан эканлиги тажриба-синов ишлари орқали синаб кўрилди ва самарадорлиги аниқланди. Унга кўра, фаол-ижодий мезон бўйича 14,1% га, мотивацион-шахсий мезон бўйича 15,2% га, анъанавий-фаолият мезон бўйича 14,2% га ва когнитив мезон бўйича 14,1% га самарадорлиги, умумий самарадорлик 14,4% эканлиги математик статистик усуллар орқали исботланди. 21 ХУЛОСА 1. Илмий, ўқув-методик ва психологик-педагогик адабиётлар, хорижий университетларни компьютерли анимацияни ўқитиш тажрибаси, педагогика олий таълимда мутахассисларни тайёрлаш ҳолати ҳамда талабаларнинг электрон таълим тизимида компьютерли анимацияни ўқитиш жараёни таҳлил этилди, натижада педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг анимацион-рақамли, ижодий-конструктив ва индивидуал- педагогик компетенцияларни белгилаш орқали электрон таълим тизими асосида компьютерли анимацияни ўқитиш жараёнининг самарадорлигига эришиш мумкинлиги асосланган. 2. Талабаларнинг компьютерли анимацияни ўзлаштириш учун AmoCRM, чат-бот, таълим дизайни ва тренингларни интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган CoreApp электрон тизими ишлаб чиқилди ва унга мужассамлаштирилган ўқув методик таъминоти, ўқув топшириқлари, интерфаол тестлар, аудио ва видео материаллардан иборат бўлган “Компьютерли анимация” муаллифлик электрон таълим ресурси жойлаштирилган. 3. Компьютерли анимацияни яратишнинг анимацион-ғоявий, визуал лойиҳалаш, 3D компоновка босқичлари ишлаб чиқилиб, компьютерли анимацияни ўқитиш бўйича мазмунли билим (МБ), педагогик билимлар (ПБ), технологик билимлар (ТБ)ларни ўзида мужассам этган, компьютерли анимацияни электрон таълим тизимида ўқитишга мўлжалланган, TPACK (Technological pedagogical content knowledge) технологиясини қўллаш асосида электрон тизимидан фойдаланишнинг ўқув-методик тизими такомиллаштирилган. 4. Талабаларга Scratch, Adobe Animate, 3D Maya анимация яратувчи дастурларига устуворлик бериш асосида “Компьютерли анимация” фанини мазмуни такомиллаштирилиб, ўқитиш усули аралаш таълимнинг “Flex” моделига морфологик матрица (morphologic matrix), ғоялар қутиси (ideas box), имкониятлар доираси (scope of opportunity) методларини киритиш орқали такомиллаштирилди ва ушбу методларни қўллаш асосида таълим самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши асосланган. 5. “Компьютерли анимация” фанини ўқитишга мўлжалланган электрон тизими тажриба-синов ишлари натижаларини математик-статистик усуллар ёрдамида қайта ишлаш асосида тадқиқотда илгари сурилган ғояларнинг мақсадга мувофиқ қўйилганлиги асосланди ва тажриба гуруҳи талабаларининг назорат гуруҳи талабаларига нисбатан 14,4% га юқорилиги исботланган. Талабаларга компьютерли анимацияни ўқитишнинг электрон тизимини яратиш ва фойдаланиш методикаси бўйича амалга оширилган ишлар асосида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилган: 1. Олий таълим муассасаларида “Компьютерли анимация” яратувчи мутахассисларини тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларини очиш мақсадга мувофиқ. 22 2. Бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантириш мақсадида педагогика олий таълим муассасалари талабаларига “Информатика ва рақамли технологиялари” фани мазмунига компьютерли анимацияни яратувчи Scratch, Adobe Animate, 3D Maya дастурларига оид мавзуларни киритиш асосида такомиллаштириш. 3. CoreApp.ai тизимида яратилган электрон таълим платформаси мактаб ўқитувчиларининг малака ошириш тизимига жорий этиш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling