Тошкент давлат техника университети


Download 1.52 Mb.
bet21/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1267409
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
tao


Расм 4.4.

равишда сигнал текширувчи реверсларини амалга оширади. Конструктив жихатдан К сигнум-реле таркибида бажарилади шу сабабли схемада пунктир билан чизилган. Бундай экстремал системалар инерцияси кам объектларга қўллаш мақсадга мувофиқ.


Қадамли экстремал системалар. УПЭ блок таркибига Q тавсифнинг иккита кетма-кет Q1 ва Q2 қиймати эслаб қоладиган 2 хотира қурилма ЗУ1, ЗУ2 ҳамда уларни таққослайдиган УС қурилма киради, уларни ишини импульсли буйруқ генератори КГ ташкил қилади.
Объект даврий режимга эга бўлса, қўшимча модулловчи сигналли экстремал системалар қўлланилади.
4.3. Ўзи созланувчи системалар

Кўп ҳолларда объектларнинг динамик ва статик хусусиятлари вақтсаин ўзгаради ва қаттиқ созланган ростлагич оптимал режимни таъминла ололмайди. Шу ҳолда ростлагичнинг нормал ҳолатини ёки элементлар уланишларини ўзгартириб, керак бўлса янги элементларни: ЭҲМ, микропроцессор, мантиқий элементларни улашга тўғри келади. Яъни ўзи созланиш хусусиятга эга автоматик системалар яратилади.


Ихтиёрий равишда ташқи мухит ўзгарганда бошқариш самарадорлиги ва сифати кўрсатгичларини сақлаш мақсадида ростлагичнинг параметр ва таркибини иш жараёнида ўзгартира оладиган хусусиятга эга система ўзи созланувчи аталади.
Ўзгарувчан параметрли объектни оптимал бошқаришда дастлабки маълумот ва ахборот етишмаган сабабли иккита масалани ечиш мажбурмиз:

  • етишмаган маълумотларни ҳосил қилиб, объектни урганишимиз керак;

  • объектни бошқариш.

Шундай ёндошиш А.А.Фельдбаум томонидан таклиф қилиниб дуал бошқариш деб номланган.
Параметрлари ва ташқи таъсирлари ўзгарувчан объектларни оптимал адаптив бошқариш системаларини лойихалашда иккита асосий ёндошиш мавжуд:

  • адаптив бошқариш қурилмани иккига бўлишади, оптимал ростлагич ва ўзи созланувчи қурилмага (расм 1.4);

  • адаптив бошқариш қурилманинг структурасини шакллантира-диган, дуал бошқариш алгоритмларини ишлаб чиққанда, адаптлаш ва оптималлаш алгоритмлардан фойдаланиш.

Шу икки ёндошишда дастлабки зичликлар тақсимланишини билиш талаб қилинмайди. «Ўрганиш» ва «бошқариш алгоритмлари» ўзаро боғлиқ, ўрганиш ва бошқариш жараёнлари эса бир хил.
Ўзи созланишни асосий масалалари. Малумки, автоматик системанинг хатонинг квадратини ўрта қиймати системанинг ўтиш функцияси ва чиқиш сигналар спектрал зичлигига боғлиқ. Ташқи мухит ва сигналлар ўзгариши билан ўртаквадратик хатонинг минимумини аниқлайдиган коэффициентлар ўзгаради. Ўртаквадратик хатонинг минимал қийматини сақлаш учун қўшимча созлашга мажбурмиз. Шу усулда ясалган ўзисозланувчи система тасоддифий ташқи сигналлар хар хил тавсифлари учун аниқлик бўйича оптимал бўлади.
Баъзи саноат объектларда ўтиш (динамик) режимлар асосий ҳисобланади. Амалиётда шундай объектларнинг динамик хусусиятларини барқарорлаш масаласи кенг тарқалган. Ташқи таъсир ва параметрлар ўзгариши билан ишлаш режимлари бузилиши мумкин. Ўтиш жараёнларни барқарорлаш учун объект вақт тавсифларини баъзи эталон тавсифлар билан солиштириб, тафовутини камайтириш керак. Объект параметрлари ёки ташқи таъсирлари ўзгарса ҳам аниқлик ёки тезкорлик бўйича бошқаришни хосил қилиш масаласи қўйилади. Шу ҳолда ҳам ўзисозланувчи системалардан фойдаланишади.
Система ўзини тез оқласа, катта самарадорликни таъминласа, махсулот сифати оширилса, сарф-харажатлар камайса ўзи созланиш элементларни жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. Лекин янги элементлар қўшилиб система муракаброқ бўлиб қолади, ишончлиги пасаяди.
Ўзисозланувчи системанинг асосий элементлари ва функционал схемаси. Ўзисозланувчи системанинг схемаси расм 4.5да келтирилган:

  • асосий ростлаш контури Р – ростлагич, О – объект ва бош тескари алоқадан иборат;

  • ўзи созланиш контури.

Асосий контурдаги ростлагич структураси бирламчи оптималлаш мезонлари билан аниқланади. Бунда объект параметрлари ва тавсифлари ўзгармас, ташқи таъсирлар эса йўқ хисболанади. Ростлагич (баъзи маҳал объект ҳам) асосий ўзгармас қисм ва ўзгарадиган қисмига эга. Шу ўзгарадиган қисмига ўзи созланиш контури таъсир қилади. Ўзи созланиш контури ишламий қолса ростлагичнинг ўзгармас қисми объектни оптимал бўлмаса ҳам иш ҳолатда ушлаб туради.

Асосий контур
fВ

Р


О
Кириш X Q


УОП


ИЭ

УОВС





ВУ


Узи созланувчи контур

Расм 4.5.


Ўзи созланиш контури: УОП, УОВС, ВУ, ИЭ лардан иборат. Назорат қисмини УОП - ташқи таъсир ва объект тўғрисида жорий маълумотни аниқлайди, УОВС – чиқиш сигналларни бахолидиган ускуналар ташкил қилади. ВУ - керакли бошқарувни ишлаб чиқаради. ИЭ – системанинг асосий контурдаги ростлагичнинг ўзгарувчан қисмига таъсир қилади.


УОПни бошқача номланиши – объектнинг динамик хусусиятларини тахлилловчи ёки жараён тахлилловчи. Агар кўрсаткич сифатида кириш ва чиқиш корреляция функциясини фойдалансак УОПни коррелятор ташкил қилади. Агар объектни нормал ишлашига маълумот етарли бўлмаса УОП таркибига синов сигналлар генератори киради. Мураккаб системаларда динамик хусусиятлари тавсифларини эталон билан таққослаб топилади.
УОВС жорий жараёни оптимал жараёнидан фарқланиш сабабларини қисман ёки тўла аниқлаб, бошқариш сифатини оширади. Бу қурилмани бошқача номи таъсирлар тахлилловчиси.
ВУ оптималлик мезонини шакллаб, сақлаб қолади. Параметрлари ўзгаргани ва кириш сигналлар тўғрисида маълумотлардан ростлагичнинг керакли тавсифларини танлаш учун фойдаланишади. ВУ сифатида хозирги кунда ЭҲМ ва микропроцессорлардан фойдаланишади.
ИЭ ўзи созланиш контурда керакли таъсирини ростлагичнинг ўзгарувчан қисмига узатади.



Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling