Тошкент давлат техника университети


Ўзи созланувчи системаларни синфлаш


Download 1.52 Mb.
bet22/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1267409
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
tao

Ўзи созланувчи системаларни синфлашни хар хил белгилар бўйича амалга ошириш мумкин, масалан:

  • ташқи сигналлар бўйича;

  • объектлар динамик тавсифлари бўйича;

  • қўшма.

Ўзи созланувчи системаларни синфлашда қўшимча белги системага созланувчи элементларни таъсирлаш усуллари қуйи синфларини ташкиллаштиради:

  • параметрларни автоматик созланишли (ўзи созланувчи системалар);

  • структурани автоматик созланишли (ўзи ташкиллаштирувчи системалар).

Ўзи созланувчи системалар бошқаришда система тўғрисида тўлиқ маълумотларни талаб қилмайди ва ташқи мухит ўзгарса система автоматик созланади ҳамда берилган сифат мезонини таъминлайди (иккиламчи оптималлаш мезонини). Системанинг параметрлари оптимал қийматларидан оғса, синов харакатларни қўллаб априор ва апостериор маълумотлар тахлил қилинади. Шундай автоматик қидирув ўзи созланувчи системаларнинг яққол белгисидир.




Ўзи созланувчи системаларнинг бошқа хос белгилари:

  • контурлар сони иктадан кам эмас – асосий ва созланувчи;

  • ўзгарувчан параметр, тавсиф ёки структурали элементлар ҳамда иш жараёнида ўзгарувчан алгоритмлар мавжудлиги;

  • бошқарувчи ЭҲМ ва микропроцессорлар мавжудлиги,

  • системанинг параметрлари ва кириш сигналлар ўзгаришига юқори сезгирлиги;

  • автоматик қидирув учун тасоддифий сигналлардан фойдаланиш.



Ташқи сигнал таъсирида ЎСС қуриш тамоиллари.
Автоматик системанинг аниқлик ёки тезкорликни оптималлишини маълум ташқи сигнал fв(t) ва белгиланган кириш сигналла хвх(t)лар қийматида бажаришади. Шунинг учунталаб қилинган аниқлик ёки тезкорлик базъан қониқтирмаслиги мумкин. Ўзи созланиш қурилмалардан (УСН) фойдаланиб ўрта квадратик хатони минималлаш ёки тезкоракнинг минималлашни таъминлаш мумкин. Шундай ЎСС система (расм.4.6.) ёпиқ бўлиб, ихтиёрий хвх(t), f0(t) ва fв(t) ларда оптималдир.
Баъзи холларда юклама ўзгарганда ЎССнинг кўрсаткичларни ўзгармаслиги талаб қилинади. Ўзини созлаш қурилмаси (УСН) рослагич Р ёки объект О параметрларини ўзгартириб масалани ечади (рис. 4.7.). Бу ЎСС ўзини созлаш контури бўйича очиқ бўлиб, турли ташқи ғалаёнлар fв(t) қийматларида ЎСС оптималлигини таъминлайди.



Расм 4.6. Расм 4.7.


Агар ташқи ғалаён fв(t)ни ўлчаш имконияти бўлмаса ва уни объект О га таъсирини тахлил қила олмасак ўзини созлаш қурилмаси УСН y(t) ёки ε(t) лардан фойдаланиши мумкин (рис. 4.8.). Шунда рослагич Р, тескари алоқа ГОС ва объект О ларга хатолик сигнали ε(t) билан таъсир қилиб бошқаришни амалга оширади.





Расм 4.8.



Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling