Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Табиатдаги нарса ва ҳодисаларнинг, жисм ва жараёнларнинг асл табиий борлиғи; 2


Download 0.87 Mb.
bet23/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

1. Табиатдаги нарса ва ҳодисаларнинг, жисм ва жараёнларнинг асл табиий борлиғи;
2. Табиатдаги нарса ва ҳодисалар асосида инсон томонидан яратилган нарсаларнинг табиий борлиғи.
Табиий борлиқнинг биринчи кўриниши инсонгача, инсондан ва унинг онгидан ташқарида, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган нарса ва ҳодисалар, жараён ва ҳолатларни ўз ичига олган табиатдир. Бу баъзи адабиётларда “бирламчи табиат” деб ҳам аталади. “Бирламчи” табиат моддий борлиқнинг шакли сифатида инсонгача мавжуд бўлган, инсондан ва унинг онгидан ташқарида, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлгани учун ҳам, алоҳида реаллик кўринишдаги борлиқ ҳисобланади. Табиий борлиқнинг бу шакли, инсон фаолиятининг дастлабки шарти сифатида инсонгача мавжуд бўлган табиатдаги нарсалар, ҳодисалар ва жараёнларга хосдир.
б) Инсон борлиғи:
Инсон борлиғи алоҳида киши борлиғи ва бутун инсоният борлиғи кўринишларида мавжуд бўлиши жиҳатидан ўзига хосдир. Бироқ, бу инсон борлиғида табиат ва жамиятдаги ҳамма нарсалар учун умумий бўлган томонлар, хусусиятлар ҳам мавжуддир. Бу жиҳатдан инсон борлиғи ўз табиати ва моҳиятига кўра, энг мураккаб борлиқ шаклидир, у ҳамма борлиқ шаклларининг маълум томонлари диалектик бирлигини намоён этади.
Инсон борлиғида, аввало, инсоннинг табиат тараққиёти маҳсули сифатида табиий борлиқнинг ҳар икки шаклига оид томонлар билан бирга, ижтимоий-тарихий тараққиёт маҳсули сифатида унда ижтимоий ва маънавий борлиқнинг ҳам барча шаклларига хос томонларнинг йиғиндиси мужассамлангандир.
Фалсафий нуқтаи назардан қараганда, инсон, даставвал, табиатнинг энг олий тирик мавжудотидир. Инсон мавжудлигининг асосини инсон танасидаги ҳаёт ташкил қилади. Инсоннинг танаси бунда табиий жисм сифатида бошқа табиий жисмлар билан бир хил, улар эга бўлган барча хусусиятларга эгадир, яъни у ҳам пайдо бўлиш, ўсиш, ривожланиш, улғайиш, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиши ва шу каби хусусиятларга эга. Бу танада ҳам, биринчи навбатда, ҳаёт жараёни, яъни оқсил таначаларининг яшаш усули – моддалар алмашиш жараёни кечиши лозим.
Инсон танаси бунда табиатдаги барча нотирик ва тирик жисмларда амал қиладиган қонунларга бўйсинади. Лекин, бу инсон жонли танасининг ўзи ҳали инсон борлиғини ташкил қилмайди. Чунки, инсон борлиғи, аввало, алоҳида кишининг индивидуал борлиғи ва бир бутун инсоният борлиғи шаклларида мавжуд бўлади.
Алоҳида кишининг индивидуал борлиғи эса, дастлаб тана ва руҳнинг бирлигидан иборат бўлиб, унда шу алоҳида кишининг индивидуал ҳаёти ва фаолияти, унинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари, яшаши, хис-туйғу ва фикрлари, мақсад ва истаклари, умид ва орзулари, ўз-ўзини англаши, дунёни билиши, индивидуал онги ва тафаккури, нарсаларга, кишиларга, табиат ва жамиятга алоҳида муносабатларининг жамини ўзида қамраб олади.
Бир бутун инсониятнинг борлиғи эса, кишилик жамиятининг бутун ҳаёти: унинг ўтмиши, ҳозирги ва келажагига оид моддий ва маънавий турмуши, ишлаб чиқариш, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий онг ва ҳоказолардан иборатдир.
Инсон борлиғи бу жиҳатидан ҳам табиат, ҳам жамият ва ҳам руҳият қонунларига бўйсунади.
Инсон борлиғи ҳар бири ўзича нисбий мустақил бўлган инсон мавжудлигининг жиҳатлари қуйидагилар билан характерланади:
Инсон, даставвал, ҳис қилувчи ва фикрловчи жонли танага эга бўлган алоҳида реал табиий индивид сифатида мавжуддир. Шу билан бирга, инсон, тирик табиатнинг “homo sapiеns” турига оид, унинг эволюцияси туфайли келиб чиққан алоҳида, ўзига хос ноёб бир мавжудот ҳамдир. Инсоннинг - бу ноёблигини унинг руҳий дунёси ташкил килади. Лекин, инсон, айни вақтда, ижтимоий-тарихий тараққиётнинг маҳсули бўлган ижтимоий мавжудот ҳамдир. Булар инсон мавжудлигининг ўлчови сифатида инсон борлиғининг бошланғич характерли белгиларидир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling