Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- -МАВЗУ. ОНТОЛОГИЯ, ГНОСЕОЛОГИЯ ВА ОНГ ФАЛСАФАСИ Режа
- Гносеология – билиш фалсафаси 1. Борлиқ тушунчаси. Борлиқнинг асосий шакллари.
Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидан. -Т.:“Ўзбекистон”, 1995. Маънавият юлдузлари. –Т.:“Абдулла Қодирий”, 1999. Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар. 1-Китоб. -Т.:“Файласуфлар миллий жамияти”, 2004. 6-19, 81-215 бетлар. Фалсафа. Қомусий луғат. –Т.: “Файласуфлар миллий жамияти”, “Шарқ“ нашриёти, 2004. Давронов З. Фалсафа. Т., 2006 Н.Шермухамедова. Фалсафа. Ўқув қўлланма. –Т., “Ношир”, 2012. 3-МАВЗУ. ОНТОЛОГИЯ, ГНОСЕОЛОГИЯ ВА ОНГ ФАЛСАФАСИ Режа: Онтология - борлиқ фалсафаси: борлиқнинг асосий шакллари, материя, ҳаракат, фазо, вақт. Диалектиканинг асосий қонунлари Гносеология – билиш фалсафаси 1. Борлиқ тушунчаси. Борлиқнинг асосий шакллари. Дунёнинг мавжудлиги, яъни борлиги тўғрисидаги баҳс юритган файласуфлар, бу масалага турлича ёндашганлар: уларнинг баъзилари, дунё аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам мавжуд, бундан кейин ҳам мавжуд бўлади, дейишса; бошқалари, дунё аввал мавжуд бўлмаган, у худо томонидан яратилган; дунёдаги ҳамма нарсаларни, хусусан, инсонни ҳам, худо ёки руҳ яратган, шундан буён улар мавжуд, дейишган. Учинчи хил мутафаккирлар эса, дунё яралишига Худо фақат сабабчи бўлган, холос, у шундан буён ўзи мавжуд, ўзи ривожланади, деган қарашни илгари суришган. Дунёнинг абадийлиги ёки ўткинчилиги, унинг макон ва замонда чекланган ёки чексизлиги тўғрисидаги қарашлар инсоният тарихида дастлаб афсоналар ва диний қарашларда, кейинчалик фалсафа ва бошқа фанларда ифодаланиб, муҳокама қилиниб келинган. Бу муҳокамаларнинг ҳаммаси пировард оқибатида борлиқ муаммосига бориб тақалаверган. Уларнинг барчасининг мантиқий хулосаси шуки, дунё доимий, абадийдир. Аммо, шу абадий дунёдаги барча нарсалар, турли-туман жонсиз ва жонли организмлар, инсонлар ва уларнинг фаолияти ҳатто, бир бутун жамият ҳам, шубҳасиз, вақтинча, ўткинчидир. Демак, борлиқ абадий, аммо ундаги барча нарсалар ўзгаришда ва ривожланишда; бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга, бир турдан иккинчи турга ўтади, чунки улар бордан йўқ, йўқдан бор булмайди. Борлиқ муаммосининг бутун илдизи, маъноси ва мазмуни шундаки, бир бутунлик сифатидаги борлиқнинг домий мавжудлиги ва уни ташкил этган нарсаларнинг: табиат, инсонлар, жамият ва уларнинг фаолиятларининг ўткинчилиги зиддиятли бирликни ташкил қилади. Бундан шу нарса маълум бўладики, борлиқ муаммосини фалсафада ўрганиш дунё “ҳозир, шу ерда мавжуд”, - деган қарашдан бошланиб, бу қарашлар бир бутун дунёнинг чексиз ва доимий мавжудлиги, ундаги нарса ва ҳодисаларнинг, шу жумладан, инсонларнинг ҳам, вақтинчалиги ва ўткинчилиги тўғрисидаги қарашларга томон ривожланиб борган. Бу борлиқ тўғрисидаги фалсафий муаммонинг биринчи томонидир. Борлиқ муаммосининг фалсафий таҳлили шуни кўрсатадики, дунё бир бутун, абадий мавжуд, лекин уни таҳлил этган нарсалар ўзи мавжудлиги жиҳатидан ҳар хил, ўткинчидир. Бир бутунлик сифатидаги дунё ундаги мавжуд нарсалардан ажралмасдир. Бир жиҳатдан, бу бир бутун дунё билан уни ташкил қилган нарсалар, ҳодисалар ва мавжудотлар ўртасидаги фарқ қилган бўлса, иккинчи жиҳатдан, дунё ўзини ташкил қилган нарсалар, мавжудотлар билан ажралмас бирликдаги бутунликни ҳосил қилади. Бундан, борлиқ тўғрисидаги фалсафий муаммонинг дунёнинг бирлиги масаласи билан боғлиқ бўлган иккинчи томони келиб чиқади. Кишилар ўз кундалик амалий, ижтимоий фаолиятларида дунёдаги нарса ва ҳодисалар билан, ўзларини қуршаб турган табиат ва жамият билан ҳам муайян муносабатларда бўлиб, дунёдаги мавжуд нарса ва ҳодисаларнинг баъзилари улар онгидан, хоҳиш-иродасидан ташқарида, уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд эканлигига, бошқа нарса ва ҳодисалар эса уларга, улар онгига, хоҳиш ва иродаларига боғлиқ ҳолда мавжуд бўлишига ишонч ҳосил қилиб борганлар. Улар бу жараёнда табиат билан жамият, ўзлари билан ўзгалар, инсон билан табиат, инсон билан жамият, инсон билан унинг онги, инсон билан инсон, моддий нарсалар билан маънавий нарсалар, тана билан жон (руҳ) ўртасида умумий бирлик, алоқадорликларини аниқлаш билан бирга, улар ўртасида муҳим фарқлар борлигини ҳам билиб борганлар. Бора-бора улар инсоннинг ўзида ҳам тана билан руҳ (жон), табиийлик билан ижтимоийлик бир-бирларидан ажралмаган ҳолда мавжудлигини, бирлигини ҳам била борганлар. Лекин кишиларнинг борлиқ муаммосининг фалсафий англаши уларнинг дунё бирлигини илмий тушуниши эмас, балки унинг зарурий асосларини излашдан иборат бўлади. Чунки дунёнинг борлиги унинг бирлиги учун зарур шарт бўлса-да, дунёнинг бирлиги унинг борлиғида эмас эди. Дунёнинг ҳақиқий бирлиги унинг моддийлигидадир, унинг моҳиятидадир. Шуни айтиш керакки, борлиқ тушунчаси бунда моддийликдан ташқари маънавийликни ҳам ўз ичига олади. Бу жиҳатдан инсон онги ҳам, барча онгли ва онгсиз фаолиятлар ва онг маҳсулотлари, маънавий-руҳий ҳодисалар ҳам борлиқ тушунчаси таркибига киради. Чунки, онг ҳеч қачон англанган борлиқдан бошқа нарса бўлиши мумкин эмас, кишиларнинг турмуши эса, улар ҳаётининг реал жараёнларидир. Бу борлиқ тўғрисидаги фалсафий муаммонинг учинчи томонини ташкил этади. Демак, борлиқ кенг маънода энг умумий тушунча сифатида бир бутун дунё ва ундаги нарса ва ҳодисалардан тортиб, инсон ҳаёти, онги, кишилар фаолиятининг барча объектив ва субъектив шароитлари, ҳатто жамиятда содир бўладиган бутун жараёнлардан иборат ҳамма реалликларни ўз ичига олади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling