Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-МАВЗУ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲУДУДИДА ФАЛСАФИЙ ФИКР ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ Режа
Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси. –Т., 2002. Фалсафа: Қомусий луғат. –Т.:“Файласуфлар миллий жамияти”, “Шарқ“ нашриёти, 2004. Н.Шермухамедова. Фалсафа. Ўқув қўлланма. –Т., “Ношир”, 2012. Фалсафа. Ўқув қўлланма. (М.Аҳмедова таҳрири остида) -Т.: 2010. Кохановский. История философии. Учебник для ВУЗов. М.,1999. Кармин А.С., Бернацкий Г.Г.. Философия. Учебник. 2-е издание. –СПб.:Питер, 2009. 4-МАВЗУ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲУДУДИДА ФАЛСАФИЙ ФИКР ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ Режа: Марказий Осиёда илк фалсафий фикрларнинг вужудг келиши ва ривожланиши. Абу Наср Форобий, Беруний, Ибн Сино илмий-фалсафий таълимотлари. Тасаввур фалсафаси, унинг асосий йўналишлари. 1. Марказий Осиёда илк фалсафий фикрларнинг вужудга келиши ва ривожланиши. Мазкур мавзуни ўрганишдан мқсад ва унга махсус урғу бериш, Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда, ёш авлод қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, “Ёшларимизнинг иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш, иродасини бақувват қилиш, уларни ўз мустақил фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялашдир”. Уларнинг тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг муқаддас қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазилатини қарор топтиришидан иборат. (Ислом Каримов “Донишманд халқимизнинг мустҳакам иродасига ишонман” –“Фидокор” газетаси, 2000 йил 8 июн). Марказий Осиёда илк фалсафий фикрларнинг вужудга келиши диний мифология қобиғида бўлса ҳам, улар ижобий қарашлар ва ғоялардан бўлган. Бу фалсафий қарашлар қадимги ёзув манбаларида ўз ифодасини топган. “Авесто”, Беҳистун битиклари, “Бундехишн”, “Денкард” сингари ёзма ёдгорликлар фалсафий ғояларга бой бўлган. “Авесто”да акс этган асосий фалсафий ғоялар, зардуштийлик диний эътиқодининг етакчи тушунчалари ва мазкур диннинг асосчиси, тарихий шахс Зардушт (Зардўст) номи билан боғлиқ. Унинг номига нисбатан дин ҳам шундай ном билан, яъни зардуштийлик деб аталади. Зардуштийлик динининг қонун-қоидалари “Авесто”да баён этилган. “Авесто” китоби эрамиздан бир неча асрлар илгари юзага келган. “Авесто”да ўтмиш аждодларимизнинг диний тасаввурлари, коинот ва ердаги дунёнинг яратилиши билан боғлиқ афсона ва ривоятлар, Марказий Осиё халқларининг тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, илми-фани ўз аксини топган. Умуман, Зардуштийликда ахлоқий масалалар диний дунёқараш нуқтаи назардан ўз ифодасини топган. Унда жоҳиллик, зўравонлик, туҳмат каби ёмон ҳислатлар қораланади, софлик, хиёнат қилмаслик, савдода бир-бирини алдамаслик, ҳақорат қилмаслик каби фазилатлар тарғиб этилади. Зардуштийлик тана ва жонни бир-биридан ажратади, жон ўлмайди, у тана ўлимидан сўнг осмонга, нариги дунёга ўтиб абадийликка айланади. “Авесто”да табиат, яъни осмон, сув, ер, уни ўраб олган жисмлар ва жаннат ҳақидаги ҳукмрон тасаввурлар, уларни билиш йўллари ва системалари тўғрисидаги тушунчаларда ўз ифодасини топган. Шунингдек, унда тиббиётга, ижтимоий ҳаётга, инсон муносабатларига оид турли тасаввурлар ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Унда инсоният ривожининг турли даврлари ҳақидаги фикрлар диний башорат нуқтаи назаридан ифодаланган. “Авесто”да биринчи одам Йима даври олтин давр ва бахт-саодат даври бўлиб, ундан бошқа одамлар тарқалган. Иккинчи даврга яхшилик билан ёмонлик кураши хосдир. Учинчи давр – бу келажак бўлиб, унда яхшилик ёмонлик устидан ғалаба қилиши керак. “Авесто”да ҳаракат, ривожланиш яхшилик худоси Ахурамазда ва ёмонлик худоси Ахриманнинг кураши ва яхшиликнинг енга бориши шаклида ифодаланади. Ўрта Осиёда қулдорлик милоддан аввалги биринчи аср ва эрамизнинг дастлабки асрида тараққий этиб, у II-III асрларга келиб ўз ўрнини феодал муносабатларга бўшатиб бера бошлади. Бу инқироз зардуштийлик ичида янги оқим Моний (216-276) таълимотининг кучайишига олиб келди. Моний таълимоти зардуштийликнинг яхшилик ва ёмонлик ғояларига асосланган бўлиб, у дуалистик характерга эга. У ўзининг бошланғич демократик руҳи билан феодал муносабатлари, талабларига мослашиб бораётган ҳукмрон зардуштийлик мафкурасидан фарқ қилар эди. Моний таълимоти кенг халқ оммаси манфаатига мос келар, шунинг учун ҳукмрон мафкуранинг норозилигини қўзғатган эди. Кейинчалик монийлик аскетизм ва пессимизмни тарғиб қилиб, майда секталарга бўлиниб кетган. Монийчилик маздакизм таълимотининг келиб чиқишига катта таъсир кўрсатди. Маздакизм диний-фалсафий оқим бўлиб, зардуштийликка қарши бўлган таълимот. Маздакизмнинг ижтимоий-фалсафий таълимоти яхшилик ва ёмонликнинг, ёруғлик ва зулматнинг кураши ҳақидаги дуалистик тасаввурга асосланади. Бу таълимот бўйича табиат, сув, олов ва тупроқдан ташкил топиб, уларнинг бирикуви ижобий ва салбий ҳодисаларга олиб келган. Уларнинг кураши пировардида яхшиликнинг ёмонлик, зўравонлик устидан ғалаба қилишига олиб келиши керак. Маздакийлар ўзларининг ижтимоий дастурида жамиятда барча соҳаларида тенглик, адолатпарварликни олға сурадилар. Улар халқни ташқи босқинчиларга қарши мустақиллик учун курашига даъват этдилар. Умуман, Марказий Осиёда илк фалсафий фикларнинг вужудга келиши диний-мифологик қобиқда бўлиб, асосан ахлоқий ва ижтимоий масалаларда ўз ифодасини топган. Борлиқ ва коинотнинг яратилиши масаласида диний дунёқараш устувор позицияни эгаллаган, баъзи бир дунёни тушуниш материалистик талқин қилиш элементлари билан ифодаланган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling