Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Энг янги давр фалсафаси. Позитивизм фалсафаси ва унинг тарихий шакллари
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Огюст Конт
- Б.Рассел, Р.Карнап, Л.Витгенштейн
- К.Поппер, Т.Кун, И.Лакатос
Энг янги давр фалсафаси. Позитивизм фалсафаси ва унинг тарихий шакллари.
Ҳозирги замон фалсафаси бу ХХ аср ва ХХI аср бошларида мавжуд бўлган фалсафий таълимотлар ва уларнинг ҳилма-хил кўринишлари билан ифодаланади. ХХ аср Европа фалсафаси ўша даврнинг иқтисодий, сиёсий, социал, мафкуравий, илмий-техникавий ўзгаришларининг таъсири остида ривожланган. Фалсафа табиий равишда социал эҳтиёжлар, манфаатлар, мақсадлар ва давлат буюртмаларини қондирилишига кўмакдош бўлган. ХХ аср Европа фалсафаси ҳилма-хил йўналишларга эга бўлган, уларни жамиятнинг маънавий ҳаётига таъсир этиши ҳам ижобий, ҳам салбий, ҳам реакцион, ҳам прогрессив, оптимистик ва пессимистик руҳда бўлган. ХХ аср биринчи ярмида Европада содир бўлган жаҳон урушлари, ижтимоий силкинишлар ва бошқа сиёсий ҳодисалар инсонларни келажакка бўлган муносабатларини ўзгартириб юборди. Маълум маънода Европа халқлари маънавий тушкунлик ҳолатига тушиб қолдилар. Баъзи фалсафий таълимотлар инсонларни тушкунлик ҳолатидан чиқаришга ҳаракат қилдилар. Инсонларда келажакка умид учқунларини пайдо қилишга уринишлар бўлди. ХХ аср Европа фалсафаси ўша даврда ҳукмрон мафкуравий ғояларни илмий асослашга ва амалда тадбиқ этилишига хизмат қилган. Европада ҳукмрон бўлган фашизм мафкураси, коммунистик мафкура ва ирқчилик ғоялари билан суғорилган баъзи ўта реакцион диний мафкураларга фалсафа хизмат қилди ва унинг апологетларига айланди. Ҳозирги кунда дунёдаги мафкуравий кураш майдонида содир бўлаётган ғоявий кураш заминига геосиёсий мақсадларни амалга ошишига асос тайёрлади. Бу даврда фалсафа бир томондан ижтимоий ва давлат буюртмаларини бажариш билан бирга ўзининг фанга оид бевосита вазифаларини ҳам бажаришга ҳаракат қилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш зарурдир. Хўш, ХХ асрда фалсафий фикр тараққиётининг асосий хусусиятлари нималарда намоён бўлди? Биринчидан, фалсафий фикр муайян мафкурага хизмат қилганлигида. Фалсафанинг ўта мафкуравийлашиши ва сиёсийлашишига олиб келганлигида. Бунинг асосий сабаби икки система: социалистик лагер билан капиталистик лагер ўртасидаги “совуқ уруш” фикримизнинг далили бўла олади. Иккинчидан, фалсафа, иккинчи жаҳон уруши туфайли келиб чиққан фан, техника ва ҳарбий саноатдаги жадал суратлардаги ўзгаришларга ҳозиржавоб бўла олмаганлигида. Яъни, классик фалсафа дунёни ўзининг эскириб қолган “илмий манзараси” орқали тушунтира олмади. Учинчидан, ХХ аср Европа фалсафий фикрида классик ва ноклассик фалсафий оқимлар ўртасида тафовут ва курашлар вужудга келган. Кураш фалсафанинг абадий муаммоларига бўлган муносабатдан уни эскича ва янгича ҳал этиш фикрлаш услуби ҳақида борди. Классик фалсафа инсон ақлига ишонч билдирган ҳолда муносабат билдирди. Ноклассик фалсафа бўйича шубҳа билан қаради. Натижада, фалсафада рационализм ва иррационализм йўналишлари келиб чиқди. Тўртинчидан, классик фалсафада турли ғоявий тизимлар мавжуд бўлишига қарамай, унда муҳим муаммоларни ҳал этишда маълум бир умумийлик ҳам бор. Ҳозирги замон фалсафасида хилма-хил мустақил оқимлар мавжуд бўлиб, унда табиатшунослик ва гуманитар фанларнинг ўзаро интеграциялашиш тенденцияси мавжуд. Бешинчидан, ҳозирги замон фалсафий таълимотларини нисбатан икки йўналишга бўлиш, улардан биринчиси сциентизм, яъни фан ёрдамида инсониятнинг барча муаммоларини ҳал этиш мумкин деб эътироф этувчи қарашлардир. Сциентизм ғоялари позитивизм фалсафаси, технологик теоризм, фан методологияси каби таълимотларда ўз аксини топган. Иккинчиси антисциептизм аксинча, фаннинг салоҳиятини эътироф этган ҳолда унга пессимистик муносабат билдирган. Буларга экзистенциализм, Франкфурт мактаби, неотомизм, персонализм киради. Умуман олганда, ХХ аср фалсафасида бир-бирига муқобил бўлган йўналишлар рационализм ва иррационолизм, идеализм ва материализм ўртасидаги кураш ва муайян фалсафани якка ҳокимликка интилиши асосий характерли жиҳат ҳисобланади. Илк позитивизм XIX асрнинг биринчи ярмида француз файласуфи Огюст Конт ва инглиз файласуфлари Ж.С.Милл ва Г.Спенсер қарашлари асосида вужудга келиб, “Фан ўзига-ўзи фалсафа”- деган шиор остида чиқадилар. Позитивизмнинг иккинчи тарихий типи махизмдир (Э.Мах – австриялик физик ва файласуф) XIX аср охири - ХХ аср бошларида дунёнинг механик манзараси бузилаётган ва табиатшуносликнинг методологик асоси инқирозга учраган даврда кенг тарқалган фалсафий оқим ҳисобланади. Позитивизмнинг учинчи тарихий типи - бу ХХ асрнинг 40-50 йилларида шаклланган неопозитивизмдир (Б.Рассел, Р.Карнап, Л.Витгенштейн ва бошқалар). Бу таълимот фалсафанинг дунёқараш моҳиятини рад этиб, фалсафада партиясизликни тарғиб қилади. Позитивизмнинг тўртинчи тарихий типи - бу ХХ асрнинг 50-60 йилларида шаклланган Постпозитивизмдир (унинг асосчилари К.Поппер, Т.Кун, И.Лакатос ва бошқалар). Позитивизмнинг дастлабки вакиллари (О.Конт, Г.Спенсер) инсон ақлининг чекланганлиги туфайли фалсафанинг асосий масаласига материалистик ёки идеалистик нуқтаи назардан жавоб бериши мумкин эмас, деб ҳисоблаган эдилар. Махистлар ёки позитивизмнинг иккинчи авлод вакиллари эса, нейтрал элемент таълимотини киритиш билан физик ва психик тажрибага нейтрал бўлиш керак, деб айтган эдилар. Неопозитивистлар эса, бу йўлда яна ҳам илгарилаб кетдилар.Улар фалсафанинг бош масаласи ва унинг барча фундаментал масалалари маъносиз, илмий аҳамияти йўқ, шунинг учун буларни ҳаётдан, фандан бутунлай чиқариб ташлаш кераклигини таъкидлашади. Неопозитивистлар учун нима бирламчилиги, яъни материями ёки онгми, деган масала илмий аҳамиятга эга эмас. Улар дунё тўғрисидаги билимлар билан фалсафа эмас, балки айрим фанлар шуғулланиши керак деб даъво қиладилар. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling