Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
Людвиг Фейербах (1804-1872) фалсафаси антропологик характерга эга бўлган. Содда қилиб айтганда, унинг фалсафаси марказий муаммоси инсон ҳисобланган. У инсонни табиатни бир қисми, деб тушунади. Инсон энг олий, табиат эволюциясининг юқори босқичида турувчи мавжудотдир. Шунинг учун дунёдаги ҳамма нарса инсонга хизмат қилиши лозим. Фалсафанинг асосий мавзуси инсон ва унинг фаолиятидир.
Фейербах кўрсатадики, табиат фақат инсон орқали ўз-ўзини пайқайди ва ўзи тўғрисида фикрлайди. Тафаккурни борлиқдан, онгни материядан (табиатдан) ажратиб қўювчи идеалистларни у кескин танқид қилиб, тафаккурнинг борлиққа муносабати масаласи энг, аввало, инсон масаласи эканлигини таъкидлайди, чунки англаш ва фикр қилиш инсоннинг хусусиятидир. Унинг фикрига кўра, инсон аниқ бир шароитга ижтимоий синфий муносабатларга боғлиқ эмас, у соф “биологик” инсондир. Фейербах таълимотига кўра, фазо ва вақт материянинг борлиқ шакллари, атрибутидир, ҳаракат эса материянинг мавжудлик усулидир. Лекин у материя ҳаракатининг турли-туманлигини кўра олмади ва шу сабабли материянинг ҳаракати масаласида XVII-XVIII аср материалистлари тутган йўлдан борди. Фейербах материя ҳаракатининг сабаби ички қарама-қаршиликлар кураши эканлигини англай олмади. Фейербах, Гегелнинг идеалистик фалсафаси дин билан яқин алоқада, деб ҳисоблайди. Умуман, Фейербах Гегелнинг шогирди бўлса ҳам, унинг таълимотини инкор этди. У ўзининг метафизик характерга эга бўлган материализмни изчиллик билан ривожлантиришга ҳаракат қилди. Фейербах атеизм позициясидан туриб христиан динини танқид қилди. У ўзининг “Христианликнинг моҳияти” асарида бу масалаларга батафсил тўхтаб ўтган. Фейербах ўзининг билиш назариясида изчил материалист сифатида сенсуализм позициясида турган. Яъни, билишда сезгиларнинг ролига ортиқча баҳо бериб юборган. Фейербах бўйича инсон ҳис этмаган нарсани ёки ҳодисани била олмайди. Бу масалада унинг фикрлари Қадимги Шарқ ва антик дунё мутафаккирлари қарашларидан фарқ қилмайди. У ўзининг ижтимоий қарашларини ўзи яратган дин асосида баён этган. Бу динни у “севги ва муҳаббат” дини деб атади. Инсоният тарихи ва жамиятини объектнинг ривожланиш қонунлари сифатида тушунади. Хулоса қилиб айтганимизда, Янги давр Европа фалсафаси, классик фалсафа тараққиётида ўзининг энг юқори босқичига кўтарилди. Классик фалсафа ўзининг абадий муаммоларига бўлган муносабатни анъанавий тарзда, ўтмишдаги фалсафий таълимотларни вориси ва давомчиси сифатида ривожлантирди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling