Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet10/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

И.Ньютоннинг физикага оид тадқиқотларидаги механик сабабият математик жиҳатдан асослангандан кейин механицизм яна мустаҳкамланди. Механицизм таълимотига кўра, оламда ҳар бир жисмнинг ҳолати бошқа жисмнинг ҳолатига, шунингдек, ҳар бир жисмнинг тенглиги ёки ҳаракат сабаби бошқа жисмнинг ҳаракати ёки тенглигига боғлиқ. Предмет ёки ҳодисаларнинг ўзи ҳаракат манбаи эмас, у ўз-ўзидан ҳаракат қилиш қобилиятига эга эмас. Материя ҳаракатнинг сабаби унинг ўзидан ташқарида бўлиб, ҳаракат эса сифат жиҳатидан бир хил бўлган предметларнинг маконда оддий ўрин алмашувидан иборатдир. Механицизм материя ҳаракатининг механик шаклинигина эътироф этиб, унинг бошқа шаклларини инкор этади. Натижада механицистлар табиатда ўзгаришларни, тараққиётни бутунлай инкор этдилар. Шунинг учун механицизмнинг билиш методи амалда метафизик методдир.
Янги даврда фалсафанинг ривожланишида немис файласуфларининг ҳам ҳиссаси катта бўлган.
Немис классик фалсафасининг асосчиси И.Кант (1724-1804) бўлиб, унинг қарашларида материалистик ва кейинчалик иделистик қарашлар учрайди. Кант фалсафасининг хусусияти шундаки, у материализмни идеализм билан келиштиришдан ҳамда бир-бирига қарама-қарши бўлган фалсафий оқимларни бир тизимда бўлишига даъват этган. Унинг фалсафаси икки даврга: танқидий фалсафагача бўлган (XVIII асрнинг 70 йилгача) давр ва танқидий фалсафа даврига бўлиш мумкин.
И.Кантнинг танқидий фалсафагача бўлган даврда ёзилган катта асари “Умумий табиий тарих ва осмон назарияси” бўлиб, у асосан, табиат фанларига, табиат фалсафасига бағишланган. Кант фалсафаси бу даврда материалистик дунёқарашни ҳимоя қилган. У Ньютоннинг космологик назариясини танқид қилди ва ўзининг ривожланиши принципига асосланган Қуёш тизимининг келиб чиқиши ва ривожи масалаларига қарашларини эътироф этди. Қуёш тизими космик фазодаги бошланғич катта туманликдан, унинг доимий айланма ҳаракати оқибатидан келиб чиққан биринчи туртки эмас, балки материядаги ички зиддият – ўзаро тортиш ва итариш зиддияти бунга сабабдир. Кант биринчи туртки тўғрисидаги масалани рад этди. Қуёш тизими ва Ер ҳам тарихий тараққиётнинг меваси бўлиб қолди.
Кант томонидан табиатни тарихий жараён сифатида изоҳланиши метафизикага нисбатан катта зарба бўлди. Бу табиат соҳасида объектив диалектиканинг мавжудлигини эътироф этишдир. Бироқ Кант ўз табиий-илмий материалистик хулосаларини дин билан келиштиришга уринди. Бу иделистик йўналиш, айниқса, Кант фалсафасининг иккинчи даврида кучайиб кетди. Танқидий фалсафа даврида Кант табиат фалсафасидан билим назариясига ўтади. Бу даврда Кант “Соф ақлни танқид”, “Мулоҳаза қобилиятини танқид” каби асарларини ёзди. Кант ўзининг билим назариясида объектив реалликни “нарса ўзида” деб атайди ва уни билиш мумкин ёки мумкин эмас, деб эълон қилади.
Кант инсон билимларини икки гуруҳга ажратади:

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling