Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet12/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Г.Ф.В.Гегель (1770-1831). Гегель фалсафаси объектив идеализмдир. Унинг фикрича, дунёда руҳ, ақл бирламчи бўлиб, моддий олам иккиламчи, дунё руҳнинг гавдаланишидан иборатдир. Дунёвий руҳ (мутлақ ғоя), Унинг фикрича, яратувчи сабаб бўлиб, моддий олам унинг маҳсулидир. Табиат ва жамиятдаги ҳар бир буюм ёки ҳодиса шакл бўлиб, унинг мазмуни эса руҳ ёки ақлдир. Чунки бу предметлар руҳнинг гавдаланишидан ўзга нарса эмас, Гегель ўз фалсафий тизимида ҳар вақт руҳ ва табиатнинг ёки тафаккур ва борлиқнинг айнанлигига суянади. Шунинг учун унда моддий жараёнлар ҳар доим мантиқий жараён каби ифода этилади. Гегелнинг фикрича, дунёвий руҳ мангу, у ўтмишда бор эди. Ҳозир ҳам бор ва келгусида ҳам бўлади. У табиат ва жамиятдаги ҳамма воқеаларнинг манбаи ва ҳаракатлантирувчи кучидир.
Гегель таълимоти бўйича, мутлақ ғоя ўз тараққиётида уч босқични - тезис, антитезис, синтезисни босиб ўтади:
1) ғоянинг ўз бағрида, “соф тафаккур стихиясида”ривожланиши. Бунда ғоя бир-бирига боғлиқ бўлган ва бир-бирига ўтиб турадиган мантиқий категориялар тизимида ўз мазмунини очиб кўрсатади;
2) ғоянинг “ўзга шакл” – кўринишида, яъни табиат шаклида ривожланиши;
3) ғоянинг тафаккурида ва тарихда “руҳ” ривожланиши. Бу босқичда мутлақ ғоя яна ўз-ўзига қайтади ва инсон онги ва фаолиятининг турли кўринишларида ўз мазмунини пайқаб олади. Тараққиётнинг бу диалектик ғояси унинг “Мантиқ фани” (1812-1816 йиллар деган асарида аниқ ифодаланган. Мантиқ Гегель тизимида марказий ўрин эгаллайди ва у уч бўлимдан иборат:
1. Борлиқ тўғрисидаги таълимот;
2. Моҳият тўғрисидаги таълимот;
3. Тушунча тўғрисидаги таълимот.
Мазкур таълимот тизимида Гегель мутлақ ғоянинг ўз-ўзига ривожланиши ва шу билан бирга ўз-ўзини билиши диалектикасини очиб беради.
Гегельнинг дунёдаги барча ҳодисалар “мутлақ ғоянинг”, “руҳ”нинг турли кўринишларидан иборат, деган фикрни дунёни Худо яратган деб ҳисобловчи диний таълимотнинг бошқача баён қилиниши эди. Аммо Гегелнинг фалсафий тизими бир ёқлама чекланган консерватив бўлишига қарамасдан, унда дунёвий фанларга маънавий озуқа берувчи ғояси мавжуд эди. Бу ғоя тараққиёт ғояси эди. Бу ғоя унинг диалектикаси ва билиш назариясида ўз аксини топган.
У ўзининг “Мантиқ фани” асарида идеалистик асосда бўлса ҳам, диалектиканинг уч асосий қонуни ва категориялар тизимини яратди.
Билишда Гегель мантиқ ва билиш назариясининг бирлигини асослаб берган. У диалектик мантиқ назариясига асос солган. Унинг жамиятга бўлган қарашлари ўша даврдаги Прусс монархиясини ҳимоя қилди. У хусусий мулкчиликнинг тарафдори эди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling