Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Тасаввуф фалсафаси, унинг асосий йўналишлари


Download 0.87 Mb.
bet20/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

3. Тасаввуф фалсафаси, унинг асосий йўналишлари.

Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва Ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввур таълимотлари Х-ХI асрларга келиб Мовароуннаҳр (Марказий Осиё)да ҳам кенг тарқала бошлади.


Тасаввуф мусулмон мамлакатларидаги халқларнинг ижтимоий-фалсафий, маданий-маънавий ҳаётида кенг тарқалган, энг мураккаб ҳамда ўзаро зиддиятларга тўла ғоявий оқимлардан бири саналиб, пайдо бўлишининг биринчи асрларида (IХ-Х) хурофий таълимотлар қаторига қўшилган, унинг тарғиботчиси ва ташвиқотчилари беаёв қувғин этилган, баъзилари шафқатсиз қатл қилинган эдилар. Таркидунёчилик, бу дунё бойликларидан ва ноз-неъматларидан воз кечиш, Худо висолига етишмоқ учун пок, ҳалол, ўз меҳнати билан яшаш, ихтиёрий равишдаги фақирлик тасаввуфнинг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланган.
Марказий Осиёда тасаввуф таълимотларининг пайдо бўлиши йирик мутафаккир Юсуф Ҳамадоний (1048-1140) номи билан боғлиқдир.
Марказий Осиёда илк тасаввуф тариқатнинг асосчиси Ҳожа Аҳмад Яссавийдир. Тасаввуф фалсафий оқим ва диний-маънавий ҳодиса сифатида ислом дини доирасида пайдо бўлди. Тасаввуф учун ваҳдоният – Оллоҳнинг бирлиги, Оллоҳ ва оламнинг порлаб туриши, фано бўлиш, ориф шахснинг Тангри таоло билан руҳан бирлашиб кетиши каби мушоҳадалар муҳим аҳамият касб этади. Бу оқим намояндалари ва тарафдорларини сўфийлар, деб атаганлар.“Сўфизм” атамаси шундан пайдо бўлган.
Маълумки, XII асрдан сўнг яссавия тариқатидан кейин Марказий Осиёда икки йирик тариқат пайдо бўлади: бири. “нақшбандия”, иккинчиси “Иқония”, деб ном олган учинчи тариқат ҳам “Яссавия”дан тарқалган бўлса-да, унинг таъсир доираси фақат ўша даврдаги Шош (Тошкент) вилояти ҳудуди билан чегараланиб қолган.
Тасаввуфдаги барча йирик тариқатларда бўлганидек, “Яссавия” тариқатининг ҳам ўзига хос муайян қоидалари бор. “Яссавия” тариқатининг барча ақидалари Хожа Ахмад Яссавийнинг асосий асари бўлмиш “Ҳикматда” муфассал баён этилган. Бу асарда у поклик, ҳалоллик, ўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, Оллоҳ-таоло висолига етишиш йўлида инсонни ботинан ва зоҳирон ҳар томонлама такомиллаштириш каби илғор умуминсоний қадриятлар ифода этилган.
Умуман шундай маънода тасаввуф фалсафасининг бошқа тариқатлари, уларнинг мазмуни ислом фалсафаси таъсирида шаклланган. Тасаввуф фалсафаси ўз моҳияти билан объектив идеализм бўлса ҳам унда инсон учун фойдали ғоялар мавжуддир. Айниқса унда ахлоқий масалаларнинг ифодаланиши ҳозирги куннинг маънавий масалаларини маълум маънода ечимини топишга ёрдам беради.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling