Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


) механик ҳаракат (жисмларнинг фазодаги силжиши); 2)


Download 0.87 Mb.
bet28/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

1) механик ҳаракат (жисмларнинг фазодаги силжиши);
2) физик ҳаракат (иссиқлик, ёруғлик, электр, магнитизм);
3) кимёвий ҳаракат (кимёвий бирикиш ва парчаланиш, агрегат холатларининг бир-бирига ўтиши);
4) биологик ҳаракат (органик ҳаёт);
5) ижтимоий ҳаракат.
Ҳаракат фазо ва вақт билан узвий боғлангандир. Фазо ва вақт материянинг асосий яшаш шакллари бўлиб, объектив реалликдаги жисмлар ва уларни ташкил этувчи элементларнинг ўзаро жойлашиш тартиби, кўлами ҳамда улар билан боғлиқ бўлган ҳодисаларнинг давомийлиги, кетма-кетлиги тартибларини акс эттиради. Ҳаракатланувчи материя фазо ва вақтда ўзининг турли шаклларини намойиш қила олади.
Бу ерда фазо - материянинг тузилиш тартиби, кўламини, оламдаги нарсаларнинг ўзаро жойлашиш вазиятини ифодаласа, вақт - жараёнларнинг давомийлигини, ходисаларнинг кетма-кетлиги тартибини ифодалайди. Агар бутун объектив реаллик “лаҳзалар” ва “бўлинмас” ўлчамларнинг бирлигидан иборат бўлса, улар шу бирликнинг кичик улуши бўлиши мумкин. Фазо ва вақтга қуйидагича таъриф бериш мумкин:
Фазо - бу вақтнинг муайян лаҳзасида оламни ташкил этувчи нуқталарнинг ўзаро жойлашиш тартиби, кўлами, вазиятлари ўлчамидир.
Вақт - бу фазонинг муайян нуқтасида рўй берувчи ҳодисалар кетма-кетлиги, тартиби ва давомийлиги ўлчамидир.
Булардан ташқари, фазо ва вақтнинг турли ҳисоб тизимларда турлича намоён бўладиган, миқдорий катталиклар билан, яъни муайян ўлчаш асбоблари, соат ёки линейкалар ёрдамида ўлчаш мумкин бўлган, ташқи алоқадорликларда кўзга ташланадиган, ўзгарувчан ва нисбий характердаги хусусиятлари борки, уларни миқдорий ёки метрик хусусиятлар, деб аташади. Фазонинг гомогенлик (биржинслик), изотропик (ва анизотропик) хусусиятлари киради. Вақтнинг метрик хусусиятлари: давомийлик, биржинслик, анизотропик. Бу хусусиятлар материянинг турли ташкилий структура ва масштаб-структура даражаларида турлича намоён бўлади. Улар фазо ва вақт билан боғлиқ бўлган моддий алоқадорликларнинг миқдорий белгиларини ифодалайди. Метрик хусусиятларнинг ўзгариши материя сифатининг ўзгаришига жиддий таъсир қилмайди.
Фазо ва вақтнинг яна шундай хусусиятлари ҳам борки, улар барча ҳисоб системаларида, материянинг барча структура даражаларида микродунёда ҳам, жамиятда ҳам бир хилда сақланади. Улар фазо ва вақтнинг туб сифатий жиҳатларини ифодаловчи фундаментал хусусиятлар ҳисобланади. Бундай хусусиятларни топологик хусусиятлар дейишади. Топологик хусусиятлар моддий алоқадорликларнинг ички, туб сифатий жиҳатларини ифодалайди. Топологик хусусиятларнинг ўзгариши билан моддий объектларнинг тузилишида туб сифатий ўзгаришлар содир бўлади. Қуйидаги хусусиятлар фазонинг топологик хусусиятлари ҳисобланади: узлуксизлик ва узлуклилик, ўлчамлик, боғланганлик, компактлик, тартибланганлик, чегарасизлик. Вақтнинг топологик хусусиятларига эса, узлуксизлик, орқага қайтмаслик, бир ўлчовлик, чизиқли тартибланганлик ва боғланганлик киради.
Фазо ва вақт материя структурасидаги ўзаро алоқадорликлар мажмуасини акс эттирар экан, бу алоқадорликларнинг турли хил шакллари, турли хил шаклдаги ҳаракат ва унга боғлиқ, бўлган фазо-вақт шаклларининг вужудга келишига сабабчи бўлади. Биз юқорида фақат физик фазо ва физик вақт ҳақида тўхталдик. Тадқиқотчилар молекуляр алоқадорликлар мажмуаси билан боғланган психологик фазо ва вақт ижтимоий алоқадорликлар структурасини ифода этувчи ижтимоий фазо ва вақт шакллари ҳақида ҳам илмий изланишлар олиб бормоқда.
Хуллас, фазо ва вақт оламдаги алоқадорликлар мажмуасини ифода этади. Улар ҳаракат, материя ва моддий ўзаро таъсирлар билан чамбарчас боғланган. Оламдаги барча ўзгаришлар, нарсаларнинг шакли ва кўринишлари фазо ва вақт структураси билан боғлангандир. Материяга ҳаёт баҳш этувчи атрибут ҳаракат бўлса, фазо ва вақт унга шакл баҳш этади, уни шакллантиради, ривожлантиради, равнақ топтиради.
Табиат тушунчаси кенг маънодаги фалсафий тушунчалардан биридир. Табиат бениҳоят ҳилма-хил шакл ва кўринишлари билан инсонни қуршаб турган моддий олам, бутун мавжудотдан иборатдир. Лекин, “табиат” тушунчасини “борлиқ” тушунчаси билан айнийлаштирмаслик лозим. Борлиқ тушунчаси мазмун жиҳатидан кенг бўлиб ижтимоий, маънавий борлиқни ҳам ўз ичига олади. “Табиат” тушунчаси анчайин тор маънода табиатшунослик фанларининг ўрганиш объекти сифатида ҳам тушунилади. Табиат фанлари табиатдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти ва уларда мавжуд бўладиган ўзгаришларни ўрганади. Бу фанлар маълумотларини ўрганиш билан бизнинг табиат ҳақидаги тасаввурларимиз кенгайиб боради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling