Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Материя кўлами, ўлчови, миқёси билан фарқ қилувчи учта даражага бўлинади. Улар
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
Материя кўлами, ўлчови, миқёси билан фарқ қилувчи учта даражага бўлинади. Улар: микродунё, макродунё ва мегадунёдир. Микродунё атом масштабидан кичик дунё бўлиб, унга атом структурасидан тортиб, элементар заррачалар, атом ядроси: кварклар ва бошқа кичик ўлчовли структуралар киради. Бу дунёнинг яхлитлигини ва турғунлигини иккита асосий куч: кучли ва кучсиз ядровий ўзаро таъсирлар сақлаб туради. Кучли ўзаро таъсирлар атом ядросининг структуравий бирлигини сақлаб турса, кучсиз ўзаро таъсирлар эса, атом структурасининг яхлитлигини таъминлайди. Молекулаларнинг тузилишидан тортиб то Ер шарининг яхлитлигини таъминлашгача бўлган вазифалар учун хизмат қилувчи куч электромагнит ўзаро таъсирларидир. Бу куч туфайли молекулали бирикмалар ва Ердаги барча ҳаётий жараёнларни ўзига қамраб олган макродунё ўзининг мавжудлигини, структуравий бирлигини сақлайди. Агар бу куч бўлмаганда эди, Қуёш нурлари Ерга етиб келмаган, ёруғлик ҳодисалари содир бўлмаган, молекулалар парчаланиб кетган бўлар эди. Яъни Ерда ҳеч бир ҳаётий жараён содир бўлмаган бўлар эди.
Материя ривожланган сари унинг ташкилий тузилиши ҳам ўзгариб боради. Ташкилий структура даражаларига кўра материяни анорганик материя, органик материя ва ижтимоий материя (жамият)га ажратамиз. Улар бир-бирларидан система элементлари ўртасидаги алоқадорликларнинг хилма-хиллиги, уюшганлиги, нисбий мустақиллиги ва фаоллиги даражалари билан фарқ қилади. Анорганик материя ёки жонсиз табиатда физик ва химик алоқадорликлар хукмронлик қилади, шу туфайли жонсиз табиатдаги қонуниятлар шу фанлар доирасида чекланган бўлиб, бу материя нисбатан суст ва ташкилий уюшганлиги жиҳатдан қуйи даражада, фаоллиги кучсиз бўлади. Жонли табиатда, яъни органик дунёда эса, биологик алоқадорликлар ҳам катнашганлиги сабабли, унинг уюшганлик даражаси юқорирок, фаолроқ ва тузилиши мураккаброқ бўлади. Ижтимоий даражада эса, юқорида айтилган алоқадорликлардан ташқари, жамиятга хос бўлган ижтимоий алоқадорликлар ҳам қатнашади ва бундай материя тузилиши ўта мураккаб бўлиб, материя бу даражада ўта уюшганлигини, нисбий мустақиллигини ва олий даражадаги фаоллигини намойиш қилади. Бу материянинг структура элементи бўлган ҳар бир инсон шу жамиятга хос бўлган барча алоқадорликларни ўзида акс эттиради ва у барча ижтимоий муносабатлар ва алоқадорликларда онгли равишда ҳаракат қилади. Материянинг ташкилий-структура даражалари ҳам бир-бири билан узвий алоқадорликда бўлади ва уларнинг бири иккинчисидан келиб чиқади. Одатда, камроқ алоқадорликларга эга бўлган тизим унга нисбатан кўпроқ алоқадорликларга эга бўлган системага қараганда соддароқ ва ташкилий жиҳатдан тарқоқроқ ва пассивроқ (сустроқ) бўлади. Материя ташкилий-структура даражаларининг, балки ҳали биз билмаган янада мураккаброқ турлари ҳам бордир, лекин улар ҳақида бизда ҳозирча маълумот йўқ, чунки бундай дунёлар бизнинг мавжуд тушунчаларимиз доирасига сиғмайди. Хуллас, материянинг ташкилий структура даражалари бир-биридан алоқадорликларининг сони ва сифати жиҳатидан, энергия ва ахборот алмашиш хусусияти билан, фаоллиги ва уюшганлиги даражаси билан фарқ қилади. Материянинг мавжудлиги қандай намоён бўлади? Бу саволга жавоб топишда, материянинг ажралмас хусусиятларини ўрганишимизга тўғри келади. Нарсаларнинг ажралмас хусусияти фалсафа фанида атрибут атамаси билан аталади. Атрибут (лотинча - attributhum - ўзбекча: ато этмоқ) феълидан ясалган ҳар қандай жисмнинг айнан ўша жисм эканлигини ифодаловчи хусусиятларини акс эттиради. Яъни, жисмга унинг ана шу жисм эканлигини ато этиб турган хусусиятлари унинг атрибутларидир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling