Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet29/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Табиат тушунчаси, унинг фалсафий моҳияти ва мазмуни. Табиат ва жамият, уларнинг ўзаро алоқадорлиги.
Табиат тушунчаси материя тушунчасига яқин туради. Демак, табиат хилма-хил жисмлардан ташкил топган материядир. Аммо, одатда, табиат тушунчасини муайян бир чегарада, яъни инсон ва инсоният мавжудлигининг табиий шароитлари йиғиндиси сифатида ҳам ишлатилади. Худди шу маънода, “Табиат” тушунчаси инсон ва жамиятнинг табиатга нисбатан тарихий жараён давомида ўзгариб борадиган муносабати тизимидаги ўрни ва ролини ифодалайди. Шунинг учун бу тушунча нафақат табиий, балки инсон томонидан яратилган, унинг мавжудлиги моддий шарт-шароитлари – “иккиламчи табиат”ни кўрсатиш учун ҳам ишлатилади.
Маълумки, инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг доимий равишда амалга ошиши ижтимоий ишлаб чиқаришни тартибга солиб турувчи қонун бўлиб, бусиз инсон ҳаётининг ўзи бўлмайди.
Инсоннинг табиатга муносабатининг асосини унинг фаолияти белгилайди, чунки, бундай муносабат учун материални унга табиатнинг ўзи беради. Шунга кўра, табиатга бўлган муносабатнинг ўзгариши, ўз ўрнида, инсоний фаолиятнинг характери, йўналиши ва йўлларини ҳам ўзгаришига олиб келади.
Жамият ривожланиши, у билан биргаликда инсон ақл-идрокининг такомиллашуви, инчунин илм-фан тараққийси табиатга бўлган муносабат характерини ҳам ўзгартириб боради. Бу нарса инсоннинг табиатга нисбатан таъсири аста-секин чуқурлашиб, кенгайиб боришига олиб келди. Инсоннинг табиатга муносабати масаласи тарихий тараққиётнинг турли босқичларида турлича намоён бўла бошлайди. Шунга мувофиқ, табиат ҳақидаги фалсафий тушунча тарихан ўзгариб, ривожланиб борган.
Ибтидоий одам учун табиат бутунлай илоҳийлашган бўлганлиги билан характерлидир. Мифологик тафаккур ҳали табиат билан инсонни бир-бирига муносабатини тўғри белгилаш учун муайян асос бўла олмасди. Табиат ҳақидаги билимларнинг ортиб бориши, унга нисбатан муайян қарашларнинг шаклланишига олиб кела бошлайди. Бу эса фалсафанинг мифологиядан ажралиб чиқишини кўрсатади.
Антик тафаккурнинг вужудга келиши табиатга нисбатан ўзига хос муносабатни келтириб чиқарди. Бу даврда табиат тушунчаси инсонни мукаммалликка эришишга интилишни ифодалай бошлайди. Инсоннинг табиатдан баҳраманд бўлиши ва у билан ҳамнафас бўлиши томон ҳаракати кучаяди.
Фалсафанинг биринчи тарихий шакли бўлган натурфалсафа - табиат фалсафаси ҳам шу антик даврда вужудга келиб, у табиатнинг бир бутунлигини муҳокама тарзида талқин қилади. Унинг табиатшунослик фанлари ўртасидаги чегараси тарихан ўзгариб боради ва у ўз даврида сезиларли рол ўйнайди.
Ўрта асрларга келиб, диннинг маънавий ҳаётда ҳукмрон бўлиши билан инсоннинг табиатга муносабати ҳам ўзгара бошлайди. Чунки, дин инсонни қуршаб турган табиатни худо яратган, лекин инсон олий мавжудот сифатида табиатда устун, унинг хўжайини, деган тасаввурларни илгари суради. Бу билан у инсон табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозимлигига эътиборни қаратса ҳам, бироқ уни инсон томонидан ўрганиш ва унинг ривожланиш қонуниятларини излашга ундамайди.
Шуни ҳам кўрсатиб ўтиш керакки, диндорлар орасида шундай йўналиш ҳам мавжуд эдики, унинг тарафдорлари “табиат бир китоб, ундан худонинг донишмандлигини билиб олиш мумкин”, - деган ғояни илгари сурар эдилар. Бундай ғоя ўз даврида табиатшунослик фанларининг ривожига муайян тарзда таъсир қилган эди.
Табиатни билиш ва тушунишда Уйғониш даври алоҳида ўринни эгаллайди. Бу даврда кишилар табиат гўзаллиги ва унинг мукаммаллигини тўлароқ тушуна бошлайдилар. Улар Ўрта аср аскетизмига қарама-қарши ўлароқ табиатни билим ва завқланиш манбаи сифатида англай бошлайдилар.
Тараққиётнинг кейинги босқичларида табиатга ижтимоий-тарихий қадрият сифатида қарашлар вужудга кела бошлайди. Табиат устидан ҳукмронлик қилишнинг кучайиши муайян мақсадга қаратилган истеъмолчиликни назарда тутувчи, ижтимоий мўлжални амалга оширувчи, умумдавлат миқёсидаги сиёсатни келтириб чиқарди.
Айниқса, XIX асрнинг иккинчи ярми - XX асрга келиб табиатга вахшийларча муносабатнинг кучайиши унга жуда катта зарар етказа бошлади ва у умумжаҳон миқёсида табиий мувозанатнинг бузилишига олиб келди. Натижада, жамиятнинг табиатга бўлган оқилона муносабатини таъминлаш ғояси ўртага ташлана бошланди. В.И.Вернадскийнинг табиатга бўлган янгича қарашлар тизимини ўз ичига олган назарияси ноосфера яратилди. Ана шунга асосан, табиатни ҳимоя қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ишлаб чиқила бошланди.
Эндиликда, инсоният табиат билан жамиятнинг ўзаро таъсири ривожланишининг сифат жиҳатдан янги босқичи остонасида турибди. Буни табиатшунос олимлар юқорида айтиб ўтган “ноосфера” билан изоҳламоқдалар.
Ноосфера деганда нимани тушунамиз? У биосфера билан қандай муносабатда? Бу саволларга жавоб бериш учун мазкур тушунчалар ҳақида тўхталиб ўтмоқ мақсадга мувофиқдир.
Ноосфера юнонча сўздан олинган бўлиб, “ақл, заковат” деган маънони беради.
Ноосферанинг биосфера билан ўзаро муносабати нимадан иборат?
Ноосферанинг шаклланиши учун бошланғич шарт-шароит - инсонни ўраб олган табиий муҳит, моддий тузилма - биосферадир.
Биосферанинг ҳозирги ҳолати материя ҳаракатининг биологик шакли ривожланишининг етук босқичи ҳисобланади. Уни янада ривожлантириш билан мате рия ҳаракатининг ижтимоий шакли - жамият келиб чиққан.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling