Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни


Download 0.87 Mb.
bet32/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни. Унга кўра, объектнинг сифати миқдор ўзгаришлари маълум бир чегарага етгандан сўнг ўзгаради. Бу қонун объектив ва умумий характерга эга. У ривожланишнинг энг умумий механизмини очиб беради. Объектнинг миқдор ўзгаришлари муайян меъёр чегарасига етгач, унинг структура ўзгаришига сабаб бўлди. Натижада сифат жиҳатидан янги система юзага келадики, унинг ўз ривожланиш қонуниятлари ва структураси бўлади. Миқдор ва сифат ўзгаришлари бир-бирига боғлиқдир, мазкур қонун юқоридагига тескари ҳолатни белгилайди: сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларини юзага келтиради.
Ўтиш (ўзгариш) жараёни бир вақтнинг ўзида ҳам узлукли, ҳам узлуксиз кечади, узлуклилик сифат сакрашлари шаклида, узлуксизлик миқдор ўзгаришлари шаклида содир бўлади.
Табиат, жамият, тафаккурдаги ҳар бир нарса, ҳодиса, жараён ўз сифат миқдорига эга. Миқдор ўзгаришлар доим сифат ўзгаришларига ўтиб туради. Масалан, спортчи, ҳунарманд, инженер, ақллилик, онглилик ва бошқалар жуда майда, кичик, оз миқдордан тўпланиб, аста-секин сезиларли бўлиб боради. Бу жараёнларни миқдорий ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни изоҳлаб, тушунтириб беради.
Борлиқ, материя турли-тумандир. У кўз ўнгимизда ҳар хил хусусиятларга эга бўлган нарса, ҳодиса, жараён тарзида намоён бўлади. Мана шуларнинг йиғиндиси хусусият деб аталади. Хусусиятларнинг барқарор йиғиндиси, мажмуаси сифат деган фалсафий категорияда ифодаланади.
Сифат бу – нарса, ҳодиса, жараённинг энг муҳим белгиловчи муайянлиги бўлиб, шу туфайли улар худи шу нарса, ҳодиса, жараённинг ўзгинаси бўлиб қоладиган, бошқаларидан тубдан фарқланадиган категорияга айтилади.
Демак, миқдор нарса бир хиллиги, ўхшашлиги, айнийлигининг ифодасидир, бунинг натижасида улар камайтирилиш ёки кўпайтирилиши, бўлиниши ёки қўшилиши мумкин. Ҳодисалар қанчалик мураккаб бўлса, миқдорий параметрлар ҳам шунчалик мураккабдир. Бироқ, диалектик метод ривожланиб, ижтимоий ҳодисаларни таҳлил қилиш имкониятини бермоқда.
Миқдорнинг сифатдан фарқи шундаки, баъзи миқдорий нисбатлар ўзгарса ҳам, нарсанинг ўзида унчалик ўзгариш юз бермайди. Масалан, дафтар каттароқ ёки кичиқроқ бўлиши мумкин. Бироқ, бу уни муайян дафтар сифатига эга бўлишдан маҳрум этмайди. Демак, миқдор билан сифат ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Бу боғлиқлик ва ўзаро тақозо этиш нарса ва ҳодисанинг меъёридир.
Меъёр бу – фалсафий категория бўлиб, у объектнинг сифат ва миқдорий жиҳатлари ўзаро боғлиқлигини англатади.
Ҳар қандай объектнинг сифати муайян миқдор (моддий тизимларнинг хусусиятлари, унсурлари, сони ва ҳ.к.) билан узвий боғлиқлиги билан белгиланади. Меъёр доирасида миқдор ўзгаришларининг чегараси мавжуд. Ушбу чегара (миқдор ўзгаришлари, унсурларининг катта-кичиклиги, дискретлиги, даврийлиги, боғланиш тартиби, тузилиши, ҳаракати ва ҳ.)дан хатлаб ўтилганда, объект бошқа шаклни олиши мумкин. Меъёр объектнинг сифат ўзгаришлари ўз навбатида миқдорий ўзгаришларга олиб келади. Масалан, чигит муайян ҳароратли, намли, юмшоқ тупроққа қадалгач, булардан фойдаланиб кўпчийди, ёрилиб, ниҳол чиқаради.
Жамиятда меъёр категорияси муҳим илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат холатига ўтиш сакраш йўли билан амалга ошади.
Сакраш деб, нарсаларнинг миқдорий ўзгаришлар натижасида бир сифатдан бошқа сифатга ўтишига айтилади. Сакрашлар икки хил бўлади: аста-секин сакраш, бунда эски сифат янги сифат билан алмашиши секин-аста амалга ошади ва кескин портлаш йўли билан яъни, нисбатан оз вақт оралиғида янги сифат эски сифат ўрнини эгаллайди. Масалан, сутнинг қайнаши ва тошиши, талабанинг институтни тугатиб диплом олиши ёки уйланиши.
Миқдор ўзгаришидан фарқли ўлароқ, сакраш тараққиётнинг узлуксиз шаклига кўра анча тезроқ содир бўладиган шаклидир. Сакраш даврида нарса, ҳодиса ривожи янада тезлашади, эски ўз ўрнини тараққиётнинг янги, янада юксак даражасига бўшатиб беради. Сифат ўзгаришлари қанчалик секин юз берса ҳам, барибир сакрашдан иборат бўлади. Яъни, бир сифатдан иккинчи сифатга ўтиш қанчалик секин бўлмасин, барибир сакрашдир.
Демак, ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай ривожланиш миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро бир-бирига ўтиши орқали содир бўладиган жараёнлардан иборат.
Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам топиши, янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан ўрин алмашиши инкор деб аталади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling