Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
Ҳаракат тушунчаси. Ҳаракатнинг асосий шакллари.
Материя атрибутлари ичида унинг асосий яшаш усули, мавжудлик шакли - бу ҳаракатдир, чунки материянинг ҳар қандай кўринишининг яхлитлиги ҳаракат туфайли сақланади. Агар ҳаракат бўлмаганда эди, ҳар қандай жисмнинг таркибий қисмларини туташтириб турувчи ўзаро таъсир кучлар ҳам бўлмаган бўлар эди, натижада, ҳеч бир нарсанинг бутунлиги, яхлитлиги, тартиби сақланмасди. Биз, атрофимиздаги нарсаларни ҳаракат туфайли, яъни уларга ёруғлик нурлари урилиб, бизнинг кўзимизга тушганлиги учун кўрамиз. Ҳаракат туфайли ҳаво тебранишлари кулоқларимизга товуш тўлқинларини ташиб келади ва биз эшитамиз. Ҳаракат туфайли атомлар ва молекулаларда ўзгаришлар содир бўлади, ўсимликларда моддалар алмашинади, энергия ва ахборот узатилади, ҳаракат туфайли ҳайвонот олами ва инсон муҳит билан алоқада бўлади, жамият ривожланади. Ҳаракат туфайли қуёш нурлари Ерга етиб келади, дарёлар оқади, ўсимликлар ўсади, фасллар алмашинади. Қуёш тизими, галактикамиз ва бутун Коинотдаги ҳаётий жараёнлар давом этади. Ҳаракат, бир томондан, моддий жисмларнинг ташкил этувчи элементлар ва турли жисмлар ўртасидаги алоқадорликларнинг натижаси сифатида, бошқа томондан эса, уларда рўй берувчи ўзгаришлар сифатида содир бўлади. Ҳаракатнинг бир-биридан фарқ қилувчи бир қанча шакллари мавжуддир. Ҳаракат шаклларини туркумлаш фалсафада муҳимдир. Файласуфлар ҳаракат шаклларини туркумлашда қуйидаги қоидаларга таянадилар: 1) ҳаракат шакллари бир-бири билан сифат жиҳатдан фарқ қилиб, уларнинг ҳар бири материянинг ташкилий тузилиш даражаларининг муайян босқичида намоён бўлади; 2) ҳаракат шакллари бир-бири билан келиб чиқиш жиҳатидан (генетик жиҳатдан), кетма-кет боғлангандир, яъни ҳаракатнинг мураккаброқ шакллари унинг нисбатан соддароқ шаклларидан келиб чиққандир; 3) ҳаракатнинг юқори шакллари таркибида кўп даражадаги ҳаракат шакллари қатнашади, яъни ҳаракатнинг қуйи шакллари унинг юқори шаклларига ҳам мансубдир, аммо ҳаракатнинг юқори шакли ўзидан қуйи шаклдаги ҳаракатга мансуб эмасдир. Шу қоидаларга таянган ҳолда ҳаракатнинг бир неча шаклини ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар қуйидагилардир: механик ҳаракат, иссиқлик, ёруғлик, электр, магнитизм, кимёвий бирикиш ва парчаланиш, агрегат ҳолатларнинг бир-бирига ўтиши ва органик ҳаёт. Буларга ижтимоий ҳаракатни қўшсак, қуйидаги ҳаракат шакллари хосил бўлади: Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling