Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


II. Илмий билишнинг умумий методлари. Кузатиш ва эксперимент –


Download 0.87 Mb.
bet37/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

II. Илмий билишнинг умумий методлари. Кузатиш ва эксперимент – билиш жараёнида энг қадимий ва кенг тарқалган методлардан ҳисобланади. Кузатиш кишиларнинг моддий дунёдаги предмет ва ҳодисаларни мақсадга мувофиқ билишга қаратилган амалий фаолиятидир. Кузатиш асосан кишининг меҳнат фаолияти натижасида вужудга келади. Меҳнат жараёни маълум даражада билиш жараёни ҳамдир, чунки меҳнат қилиш жараёнида инсон предмет ва ҳодисаларнинг жуда кўп хусусиятлари обьектив дунёда мавжуд бўлган предмет ва ҳодисалар тўғрисида факт ва маълумотлар тўпланади. Илмий кузатиш ўзининг характериги кўра иккига бўлинади:
1. Бевосита кузатиш, яъни сезги органлари ёрдамида ташқи дунёдаги предмет ва ҳодисаларни бевосита сезиб улар тўғрисида факт ва маълумотлар тўплаш.
2. Билвосита кузатиш яъни ҳар-хил асбоб ускуналар ёрдамида кузатиш. Инсон сезги органларининг ташқи дунё ҳодисаларини сезишда диапазонлари тор бўлиб, ҳамма ҳодисаларни бевосита кузатиш мумкин эмас. Бунда инсоннинг сезги органларига ҳар хил асбоблар ёрдамга келади ва биз улар ёрдамида кузатамиз. Фанлар техникавий жиҳатдан тобора кўпроқ қуролланган сари кузатиш ҳам актив экспериментал тус ола бошлайди.
Кузатиш имкониятларини ўзи экспериментга яқинлаша боради. Шунинг учун эксперимент кузатишга қараганда устунроқ туради. Эксперимент тадқиқотчининг ўрганилаётган жараёнларнинг боришига фаол аралашувига имкон беради. Бирор гипотезани тўғри ёки нотўғрилигини эксперимент тасдиқлайди. Аммо кузатиш билан экспериментни бир-бирига қарама-қарши қўйиб бўлмайди. Улар узвий боғлиқ. Кузатишсиз эксперимент бўлмаганидек, маълум мақсадга қаратилган амалий ҳаракатсиз, кузатиш ҳам бўлмайди.
Ҳозирги замон фанининг кўп соҳаларини экспериментсиз тасаввур қилиш қийин. Аммо эксперимент кейинчалик катта аҳамиятга эга бўлса ҳам, у маълум маънода чекланган бўлади. Чунки ҳар қандай эксперимент объектни бироз ўзгарган шароитда (айниқса лабораторияда) содир бўлади. Шунинг учун бироз ҳақиқатдан четга чиқиш ҳам бўлиши мумкин. Бу эса эксперимент маълумотларини абсолютлаштириш мумкин эмас экан деган хулосага олиб келади.
Бундан ташқари экспериментни ижтимоий фанларда қўлланиши бироз мураккаброқ бўлади. Аммо илмий билиш жараёнида эксперимент ролини пасайтира олмайди.
Моддий дунёни билиш жараёнида анализ ва синтез каби методлар катта аҳамиятга эгадир.
Анализ – предмет ёки ҳодисани у таркиб топган элементларга фикран ажратишдан иборат бўлиб, бундан мақсад ана шу томонларга фикран ажратишдан иборат бўлиб, бундан мақсад ана шу томонларнинг ҳодисадаги ўрнини тушуниш, улардан муҳимларидан асосийларини ажратиб олишдир.
Чунки бирорта предметни бутунлигича унинг ривожланиш қонуниятларини аниқлаш, шу предмет тўғрисида илмий тушунча ҳосил қилиш учун, уни фикран таркибий элементларга ажратиш, унинг хосса ва сифатларини ажратиб олиб синчиклаб ўрганиш зарур. Лекин, анализ – бу бутунни оддий бўлакларга ажратиш эмас. У предмет ва ҳодисаларни бўлакларга ажратиш билан бирга тобора уларнинг моҳиятига кириб энг муҳим объектив қонуний боғланишларни очади. Шунинг учун бу методдан табиий ва ижтимоий фанлар кенг миқёсда фойдаланадилар.
Аммо бирорта предметни чуқур ўрганиш учун, унинг айрим қисмларини билишнинг ўзи етмайди.
Шу қисмлар ўртасида алоқа ва боғланишларни ҳам ўрганиш зарур. Чунки предмет ёки ҳодисанинг айрим қисмларини билиш ҳали унинг ўзини бус-бутун билиб бўлмайди.
Предметни ҳақиқатдан билиш, у тўғрида илмий тушунча ҳосил қилиш учун уни бутунлигича олиб қараш, унинг айрим бўлак ва қисмлари ўртасидаги боғланишларни аниқлаш, шу предмет тўғрисида аниқ, бутун тасаввурга эга бўлиш зарур. Бунинг учун эса синтез деган илмий методдан фойдаланиш зарур бўлади.
Синтез – предмет ва ҳодисаларнинг қисмларини, томонларини фикран бирлаштиришдан иборат бўлиб, у предмет ёки ҳодисани бутун ҳолда барча белгилари ва хусусиятлари билан биргаликда тушуниш имкониятини беради.
Ана шунинг учун синтез методи табиат, жамият ва тафаккур ҳодисаларни ўрганишда салмоқли ўрин эгаллайди. Анализ ва синтез бирликда қўлланилгандагина тўла билим беради.
Хуллас, энг муҳими шундаки, анализ ва синтез натижасида янги фикр, янги тушунча ёки янги қоида, қонун кашф этади.
Илмий билиш жараёнида индукция ва дедукция методлари кенг қўлланилади. Индукция бу бўлим жараёнида айрим фактлардан умумий хулосалар чиқариш методидир. Бунда бизнинг тафаккуримиз хусусийликдан, айримликдан, конкретликдан, умумийлик томонга қараб боради. Масалан, тажрибада темирни ҳар гал қиздирганда ҳажми кенгайишини кузатиш мумкин. Бу ҳодисани мис, қалай, кумуш ва бошқа металларни қиздирганда ҳам кўриш мумкин. Кўп марта кузатилган бу ҳодиса кишиларни ҳамма металлар қиздирганда кенгаяди, деган хулосага олиб келади.
Илмий билишда индукция билан бир қаторда дедукция ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling