Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати


Download 0.87 Mb.
bet36/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:



  1. Назаров Қ. “Билиш фалсафаси”. - Т.: “Ўзбекистон”, 2005.

  2. Фалсафа. Ўқув қўлланма. (М.Аҳмедова таҳрири остида) - Т.: “Ўзбекистон”, 2005.

  3. Фалсафа. Ўқув қўл. (Э. Юсуповнинг илмий раҳбарлиги остида) - Т., 2005.

  4. Фалсафа қисқача изоҳли луғат. -Т.: «Шарқ», 2004.

  5. Янги ва Энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси. - Т., 2002.

  6. Кармин А.С., Бернацкий Г.Г. Философия. Учебник. 2-е издание. - СПб.: Питер, 2009.



4-Мавзу: Фалсафанинг метод, қонун ва категориялари.
Режа:

  1. Метод ва методология тушунчаси.

  2. Илмий методлар классификацияси.

  3. Фалсафий категориялар моҳияти ва хусусияти.

Гносеологияни муҳим муаммоларидан бири – бу илмий билишнинг метод ва шакллари масаласидир. Кишилар дунёдаги предмет ва ҳодисаларнинг моҳиятини билишда ҳар хил методлардан фойдаланадилар. Тўғри, илмий метод эса инсоннинг дунёни билишда энг муҳим воситадир.


Метод – мақсадга эришиш йўлида назарий тадқиқот ва амалий ҳаракатининг муайян принциплари усулларининг йиғиндисидир. Муайян методни қўлламай туриб ҳеч қандай илмий ва амалий вазифани ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун файласуф ва олимлар асрлар давомида билишнинг ҳамма соҳаларида муваффақиятли қўлланиши мумкин бўлган методни топишга уринганлар. Аммо улар ўша даврларда фанларнинг етарли даражада ривожланмаганлиги, ўзларининг тарихий чекланганлиги туфайли бу муаммони бир томонлама ҳал қилишган.
Ҳозирги замон фанларида ўзининг методлари бўлиши билан бирга уларни бирлаштириб турувчи умумий метод бор, бу эса диалектик методдир. Диалектик метод кишиларни моддий воқеаликнинг ҳамма соҳасида қўлланиши мумкин бўлган умумий энг муҳим методологик принциплар билан қуроллантиради. Диалектик метод конкрет фанлар методидан шу билан фарқ қиладики, у воқеликнинг бирон бир соҳасигина эмас, балки табиат, жамият ва тафаккурнинг беистисно ҳамма соҳаларини тушуниш учун, умуман дунёни тушуниш учун калит беради. Бу метод шунинг учун умумий дейилиб, бутун билим жараёнига у қандай шароитда бўлганлигидан қатъи назар таъсир қилади.
Диалектик метод билиш жараёнининг умумий йўналиши, умумий методологик принципларини очиб беради, аммо уни хусусий методлар билан алмаштириш мумкин эмас.
Илмий билишдаги хилма-хил методларни асосан учта категорияга бўлиш мумкин:
1. Диалектик метод, бу биз юқорида айтганимиздек илмий билишда энг умумий методдир.
2. Бир фандагина эмас, бутун бир қатор фанларда, ҳатто ҳамма фанларда қўлланиладиган методлар. Бундай методларни биз умумий методлар деймиз. Бунга илмий билишнинг анализ ва синтез, индукция ва дедукция, тарихийлик ва мантиқийлик, умумлаштириш ва абстрактлаштириш, гипотеза, эксперимент, аналогия, моделлаштириш, формаллаштириш, аксиометик методлари ва бошқалар киради.
3. Муайян бир фан доирасида ёки конкрет бир ҳодисани ўрганишда қўлланиладиган методлар. Бундай методлар илмий билишда хусусий методлар дейилади.
Диалектик метод барча умумий ва хусусий методлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, шулар орқали илмий билиш жараёнида ўз таъсирини ўтказади. Бундан ташқари умумий ва хусусий методлар диалектик методининг таркибий элементлари бўлиб ҳисобланади. Диалектик метод ҳеч қачон бошқа методлардан ажралган ҳолда илмий билишнинг бирдан-бир, универсал методи бўлишга даъво қилган эмас ва қилмайди ҳам.
Ҳозирги замон фанининг тараққиёти натижасида жуда кўп янги методлар келиб чиқади ва бир фан методлари бошқа фан соҳасида муваффақиятли равишда қўлланилмоқда. Бу эса диалектик методнинг интегратив роли функциясини ошириб юборади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling