Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Тажриба асосида ҳосил бўладиган билимлар (апостериор)
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иоганн Готлиб Фихте
- Фридрих Вильгельм Иозеф Шеллинг
- Фихте
1. Тажриба асосида ҳосил бўладиган билимлар (апостериор);
2. Тажрибага ёки унга боғлиқ бўлмаган билимлар (априор). Фазо, вақт, сабабият каби тушунчалар априор билимлар шакли бўлиб, булар тажриба натижасида ҳосил қилинадиган билимлардан устун туради. Кантнинг фалсафа тараққиётидаги хизматларидан бири шу бўладики, у кейинчалик Гегель томонидан яратишда асос бўлиб хизмат қилган мантиқий антиномияларни кўрсатиб ўтди. Кант таълимотига кўра, инсон ақли табиатан антиполиялидир, яъни мантиқий қарама-қарши тушунчалар курашидан иборатдир. Шунинг учун қарама-қарши фикрларни баб-баравар исботлаш йўли билан асослаб бериши мумкин. Масалан, олам ҳам чексиз ва ҳам чеклангандир, Худо ҳам мавжуд ва ҳам мавжуд эмасдир ва ҳоказо. Бу зиддиятлар ҳар қандай ҳолда фақат зоҳирийдир. Немис файласуфи Иоганн Готлиб Фихте (1762-1814) субъектив идеализмнинг йирик намояндаси Кантнинг “нарса ўзида” ҳақидаги таълимотини улоқтириб ташлаб, билиш шаклларини субъектив идеалистик ибтидодан келтириб чиқаришга уринган. Бу ибтидо шундан иборатки, файласуф қандайдир мутлақ субъект “Мен”ни назарда тутиб, унга бениҳоя актив фаолият беради, шундан кейин у оламни яратади. Бошланғич “Мен” ўзига хос “Мен” эмас, балки онгнинг аҳлоқий фаолиятидир. Ана шу мистик бошланғич “Мен” алоҳида “Мен”ни келтириб чиқарди. Фихте уни мутлақ эмас, балки чекланган инсон субъекти ёки эмпирик “Мен” деб тушунади ва бунга табиат, яъни эмпирик табиат қарама-қарши туради. Фихте фикрича, абсолют субъект “Мен” ва табиат, онг ва нарсалар бир-бири билан узвий боғланган, уларнинг ҳеч бирини айрим равишда билиб бўлмайди. Фихте таълимотидаги диалектик фикрлар унинг ижобий томонини ҳосил қилади. Фридрих Вильгельм Иозеф Шеллинг (1775-1854) немис классик фалсафасининг йирик намояндаси – Кант ғояларидан ва Лейбницнинг тирик монадалари ва табиатнинг мақсадга мувофиқ кучлари ҳақидаги таълимотидан фойдаланиб, табиат тушунчасига тараққиёт ғоясини киритади. У Фихтенинг - субъектив “Мен”га асосланган фалсафасига ўзининг объективлик бирламчи деган фикрини қарама-қарши қўяди. Шеллинг объектив идеализмнинг янги шакли – айният фалсафасини яратади. Объект билан субъектнинг айният ғояси унинг таълимоти асосий муаммосини ташкил қилади. Оламдаги барча нарса ва ҳодисалар Унинг фикрича, мутлақ руҳнинг ифодасидир. Унинг фикрича, материя онгдан ташқари мавжуд бўлган реаллик эмас, балки мутлақ руҳнинг алоҳида ҳолатидир. Шунинг учун материя ва руҳни бир-бирига қарама-қарши қўйиш мумкин эмас. Шеллингнинг фикрича, билим “Мен”нинг ўз-ўзини англаши деганидир. Демак, билимнинг объектини онг ташкил этади ва унинг ёрдамида “Мен” ўзлигини англайди. Руҳ, жон ва уларнинг тасаввурлари ўзининг фаолиятини, ўзлигини билишга қаратилгандир. Шеллинг фалсафасида идеалистик диалектика ғоялари ҳам мавжуд. Унинг фикрича, мутлақ руҳ, “Мен” объективлик ва субъективлик каби қарама-қаршиликнинг бирлигидан иборат. Уларнинг кураши табиат ва жамиятдаги нарса ва ҳодисалаар ҳаракатининг манбаидир. Унинг фикрича, руҳ субъектив ва объективлик бирлигидан иборат бўлган руҳ (тезис), тараққиёт жараёнида табиатнинг шаклланишига олиб келади (антитезис) ва ниҳоят табиатдан яна объективлик ва субъективликнинг бирлиги бўлган юқори даражадаги руҳнинг тараққиётига олиб келади (синтез). Метафизикларнинг фикрига қарши чиқиб, у табиат доимо ҳаракатда, унинг манбаини қарама-қаршиликларнинг бирлиги ва кураши ташкил қилади, деган ғояни олға суради. Табиатда ҳамма нарса бир-бири билан чамбарчас боғланган, шунинг учун ҳам уларни бир-биридан ажратиб қараш нотўғри. Фазо ва вақт бир-бири билан боғланган. Шеллингнинг мазкур фикрлари немис классик фалсафасининг йирик намояндаси Гегель томонидан янада ривожлантирилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling