Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иоанн Эриугена, Дунс Скот , Фома Аквинский
- Фома Аквинский
- Николай Кузанский
- Николай Коперник
2. ЎРТА АСРЛАР ФАЛСАФАСИ
Европада ўрта асрлар фалсафаси V-VI асрдан то XIV асргача давом этган, яъни у деярли 1000 йиллик тарихга эгадир. Бу даврларда христиан динининг расмий динга айланиши ва унинг мафкуравий кучга эга бўлиши билан характерланади. Христианлик яккаҳукмрон дин сифатида жамият ва давлатнинг ҳамма ишларига аралаша бошлаган. Христиан догматикасини ҳимоя қилиш мақсадида инквизиция устувор аҳамиятга эга бўлган. Ўша даврларда фалсафий фикрнинг ривожланиш тенденцияси дунёвий дунёқараш ва унинг қадриятлар тизими орқали белгиланиб келган. Дин дунёвий фанлар ривожига тўсқинлик қилган. Шунга қарамасдан, дунёвий фанлар ўзининг мустақил ривожланиш йўлларини қидириб топишга уринган. Ўрта асрлар фалсафаси, асосан, Платон ва Аристотель фалсафий таълимотларини вориси сифатида расмий йўналишдаги ворисликни вужудга келтирди. Унга қарама-қарши дунёвий фанлар дунёқарашининг ҳимоячиси сифатида номинализм оқими вужудга келди. Ўша давр фалсафасининг қиёфасини гностицизм, апологетика, патристика, реализм, номинализм оқимлари белгилаб келган. Fарбий Европа Ўрта асрлар фалсафаси схоластик характерда эди. Схоластлар ўз назариясининг асосий мақсадини христиан динини асослашдан иборат деб ҳисобладилар. Ўз ғоявий таркиби жиҳатдан схоластлар турлича бўлса-да, лекин объектив идеализм унда ҳукмронлик қилган эди. Фалсафа соҳасида эса X-XIV асрлар давомида икки асосий оқим - номинализм ва реализм ўртасида кескин кураш давом этди. Уларнинг социал базасига келганимизда, реализм - черков ва феодаллар манфаатини ифода этувчи оқим бўлса, номинализм - шаҳар савдогарлари ва ҳунармандлари манфаатини, уларнинг черков ҳокимиятига қарши курашини ифода этувчи, ўз даврини прогрессив фалсафий оқимидир. Бу икки оқим ўртасидаги курашнинг асосий масаласи - умумий тушунчалар - универсалийлар муаммоси эди. Реализмнинг дастлабки асосчиси Платон ва унинг объектив идеализми ўрта аср реализмининг фалсафий асоси эди. Реализмнинг асосий вакиллари Иоанн Эриугена, Дунс Скот, Фома Аквинский ҳисобланади. Реалистларнинг фикрича, умумий тушунчалар реал мавжуд бўлиб, улар мустақил ғоявий моҳият сифатида предметларга, кишиларга нисбатан бирламчидир. Моддий оламнинг предметлари эса иккиламчи, умумий тушунчаларнинг шахсий ифодасидир. Умумий тушунчалар мангу бўлиб, табиатдаги предмет ва ҳодисалар вақтинча ўткинчидир. Ўрта аср реализмининг ёрқин ифодаси XIII асрдаги кўринишларидан бири томизмдир. Бу оқимнинг асосчиси италиялик файласуф Фома Аквинский эди. Фома Аквинский Аристотел фалсафаси орқали христиан догматик тизимини назарий асослади. Фома Аквинский умумий тушунча масаласида ақлни иккига бўлади: а) табиатдан ташқари ақл ёки “Худо ақли”; б) табиий ақл ёки киши ақли. Номиналистларга қарши курашиб, у “Худо ақли”даги умумий тушунчани бирламчи, табиатдаги предметларни иккиламчи дея, умумий тушунчанинг маҳсули, деб таъкидлайди. Фома Аквинский ўрта аср схоластикаси ва теологиясини мустаҳкамлашга уринди. XIX асрнинг 70-йилларида унинг фалсафаси католик черковининг расмий доктринаси деб эълон қилинди, уни билиш ҳар бир диндор – католик учун мажбурий бўлиб қолди. Номинализм (асосий вакиллари И.Росцелин, У. Оккам ва бошқалар) таълимотига, табиатдаги якка-якка предмет, ҳодисалар, уларнинг хусусиятлари реал ва объектив равишда мавжуддир, умумий тушунчалар эса иккиламчи, бир гуруҳ предметларнинг номи, табиатдаги предметлар бўлмаганда эди, уларнинг умумий, муҳим томонларининг инъикоси бўлган тушунчалар ҳам бўлмаган бўлар эди. Номинализм ўрта аср схоластик фалсафасидаги материализм куртакларининг ўзига хос ифодаси эди. Номинализм ва реализм фалсафанинг икки оқимга: материалистик ва идеалистик оқимга бўлиниши аломати эди. Уйғониш даврида Европа фалсафасининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлардан бири Николай Кузанскийдир (1401-1461). Унинг фикрича, Худо ҳамма нарсаларда мавжуд. Энг олий ҳақиқатларни билиш, схоластик фикрлаш билан эмас, балки тажриба асосида амалга ошади. Фалсафа ва фан ривожланишига катта ҳисса қўшган Уйғониш даврининг мутафаккири Николай Коперникдир(1473-1543). Унинг бизга маълум бўлган гелиоцентристик назарияси инсон ва инсониятнинг дунёқарашини тубдан ўзгартириб юборди. Бу кашфиёт билан диний дунёқарашга зарба берилди, унинг назарий ва ғоявий илдизларининг асоссиз эканлиги исботланди. Н.Коперник ўзининг гелиоцентристик назариясида оламнинг моддий бирлигини таъкидлаган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling