Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


-МАВЗУ. ФАЛСАФАНИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ


Download 0.87 Mb.
bet6/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

2-МАВЗУ. ФАЛСАФАНИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ


Режа:
1. Қадимги дунё фалсафаси: Ҳиндистон, Хитой, Юнонистон, Рим фалсафаси.
2. Ўрта асрлар фалсафаси.
3. Янги давр фалсафаси.


1.1. Қадимги Ҳиндистон ва Хитойда фалсафий фикрларнинг вужудга келиши ва шаклланиши. Қадимги Ҳиндистонда фалсафий фикрларнинг вужудга келиши милоддан аввалги 1 минг йиллик атрофларига тўғри келади. Ҳинд фалсафаси ўша даврларда машҳур бўлган диний-мистик ёзма манбаларда ўз ифодасини топган. Бу ёзма манбалардан бири “Ведалар” ҳисобланади. “Ведалар” милоддан аввалги 1500 йилларда ёзилган бўлиб, ҳиндлар учун муқаддас китоблар ҳисобланган. “Ведалар”да ҳиндларнинг қадимги тарихи, иқтисодиёти, дини, фалсафаси, ахлоқ ва нафосатига оид фикрлари акс этган. “Ведалар” тўрт тўплам шаклида ифодаланган. Булар – “Ригведа”, “Самаведа”, “Яжурведа” ва “Ахтарведа”лардир.
Лекин ҳинд фалсафасининг асосларини биз “Упанишадлар” номи билан машҳур бўлган манбаларда кўпроқ учратамиз. “Упанишадлар” сирли таълимот сифатида “Ведалар”нинг фалсафий қисмини ташкил этган.
“Упанишадлар”даги фалсафий мавзулар асосан инсонни ўраб турган борлиқ, унинг ҳаётидаги ўрни ва вазифаси, ташқи олам ва инсон табиати, унинг ҳаёти ва руҳиятининг моҳиятини билиш имкониятининг чегаралари, аҳлоқ меъёрлари ҳақидадир. Фалсафий муаммолар асосан диний-мифологик ва бадиий тўқима образларда баён этилган. Мисол тариқасида катта эпик достонлар – “Рамаяна” ва “Маҳабҳорат” асарларни келтириш мумкин.
Қадимги ҳинд фалсафий мактаблари, асосан, иккига бўлинади. “Ведалар” муқаддаслигини эътироф этувчи ва ҳимоя қилувчи мактаблар. Уларга – Веданта, Санкхья, Йога, Вайшешика, Ньяя ва Миманса мактаблари киритилади. “Ведалар”ни инкор этувчи ёки қисман қўллаб қувватловчи мактабларга – Чорвака-локаята, Буддизм ва Жайнизм фалсафий таълимотлари ташкил этади.
Чорвака-локаята тарафдорлари материалистик таълимотни илгари сурганлари учун “Ведалар”нинг муқаддаслигини тан олишмайди ҳамда олам илоҳий куч томонидан яратилмаган, “Ведалар” ҳақиқий билим бермайди, деб таъкидлашади. Бу мактабнинг асосчиси Брихаспати ва унинг издошлари ердан бошқа тарзда ҳаётнинг бўлиши мумкин эмас, деган фикрни олға сурдилар.
Чорвака номи билан аталадиган фалсафий оқим тарафдорлари, дунёни, табиат ҳодисаларини қандай бўлса ўшандай тушунтирмоқ кераклигини илгари сурган эдилар. Уларнинг фикрича, бутун олам олов, сув, ҳаво ва тупроқ йиғиндисидан иборат, инсон эса ана шу тўрт унсур бирикмасидан ташкил топган.
Чорвакалар дунёни ҳеч ким яратган эмас, балки унинг замирида моддий элементлар бирикиши ётади, деб ҳисоблайдилар. Ҳамма нарсаларни келиб чиқиши ва мавжудлигининг сабабини моддий дунёни ўзидан излаш кераклигини эътироф этадилар. Бундай қарашлар ўз даври дунёқараши учун илғор ғоялар ҳисобланади.
Буддизм ва Жайнизм диний-фалсафий мактаблар бўлишига қарамай, улар ҳам “Ведалар”нинг муқаддаслигини тан олмаган. Санкхья Қадимги Ҳиндистондаги дуалистик фалсафий мактаб бўлиб, унинг вакиллари олам асосида модда ва руҳ ётади, деб ҳисоблайди. Бу оқим бўйича, асосан, оламдаги барча нарсалар икки унсурнинг турли тенг миқдорда бирикишидан юзага келади, олам сабабият орқали ривожланади, оламда учта сабаб мавжуд дейдилар. Улар қуйидагилардир: моддий сабаб, яратувчи сабаб, алоқадор бўлмаган сабаб. Санкхья фалсафий мактаби тўғрисида Абу Райҳон Беруний ўзининг “Ҳиндистон” асарида батафсил маълумотлар берган.
Умуман, Қадимги Ҳиндистонда фалсафий фикр ривожи икки хил дунёқарашнинг шаклланиши ва улар ўртасида муросасиз курашни келиб чиқишига замин тайёрлади.
Бу дунёқарашлар, яъни диний ва дунёвий билимларга асосланган бўлиб, фалсафада идеализм билан материализмни курашига олиб келди.
Ҳиндистон каби Хитой ҳам, қадимги йирик маданият ўчоқларидан бири ҳисобланади. Хитойда фан ва маданият ўзига хос ҳолда ривожланган.
Милоддан аввалги VII-VI асрларда Қадимги Хитой мафкурасида икки йўналиш кўзга ташланади. Бу консерватив ва илғор, мистик ва атеистик тенденциялардир. Улар ўртасидаги курашда содда материалистик қарашлар шакллана бошлайди. Ўша даврларда Хитойда кўзга кўринган таълимотлардан бири - бу даосизм мактабидир. Бу таълимот бўйича дунё абадий ва у беш унсур - олов, сув, ер, ҳаво, дарахт ёки металлдан ташкил топган, деб таъкидланади. Бу таълимотнинг асосчиси Лао-Цзи (м.а.VI-V асрлар) фикрига кўра, олам, жамият ва инсон ҳаёти дао қонунига бўйсунмоғи лозим. Дао қонуни – табиатнинг яшаш қонунидир, ундаги хилма-хиллик кураши ва уйғунлиги абадийлигининг эътироф этилишидир. Бу қонунга кўра, оламнинг асосини ташкил этувчи “Ци”, яъни беш унсур – олов, сув, ҳаво, ер ва ёғоч ёки металл оламдаги барча жисмлар асосини ташкил этади ҳамда уларнинг юзага келишини таъминлайди. Лао-Цзининг таъкидлашича, оламда ҳеч бир нарса доимий ва ўзгармас, ҳаракатсиз ҳолда бўлиши мумкин эмас.
Даосизм таълимотига биноан, дунёдаги ҳамма нарса бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туради. Қарама-қарши кучлар ўртасидаги кураш, яъни Инь ва Янь орасидаги муносабат – бизни ўраб турган оламни ҳаракатга келтирувчи кучлар манбасидир. Инь ва Янь ўртасидаги кураш даони англатади. Одамзод бу кураш жараёнида доимо яхшилик томонидан туриши, ўзини қуршаб турган табиат ва атрофдаги оламга меҳр кўрсатиши лозим. Бўлмаса, дао қонуни бузилади ва бундай жойда бахтсизлик, фожиа юз беради.
Даосизм вакиллари билишда ҳиссий ва мантиқий жиҳатларнинг мавжудлиги масаласини ўртага қўйиб, билишда ҳиссиёт ва амалиётнинг аҳамиятини камситиб, ақлий билишни юқори қўйишган.
Милоддан аввалги V-III асрларда вужудга келган конфуцийчилик Қадимги Хитойда тарқалган фалсафий таълимотлардан бири ҳисобланади.
Унинг асосчиси Хитой мутафаккири Конфуций (мил.авв. 551-479) бўлиб, унинг таълимотида умуминсоний қадриятларнинг Хитой халқи турмуш тарзида ўзига хос кўринишда намоён бўлиши, бу халққа хос маънавий мезонлар акс этган.
Бу таълимот бир неча асрлар давомида ушбу ҳудудда миллий ғоялар мажмуи, миллатнинг мафкураси сифатида одамларнинг маънавий онги ва қиёфаси шаклланишига таъсир кўрсатган. У ҳозирги Хитойда ҳам ўзининг муайян аҳамиятини сақлаб қолган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling