Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet38/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Дедукция – билишда умумий хулосадан ёки қонундан хусусиятларини келтириб чиқарадиган илмий методдир. У билиш жараёнининг умумийликдан хусусийлик томон борилишини ифодалайди. Бунда умумий хулоса, янги хусусий ҳодисаларга, фактларга татбиқ этилади. Умумий қоидаларга асосланиб, дедукция ёрдамида янги, ҳали номаълум ҳодисалар тўғрисида ҳам хулоса чиқариш мумкин. Масалан, ҳамма тирик организмлар ҳужайралардан тузилган. Бирор тирик, ҳали ўрганилмаган янги организм (ўсимлик, ҳайвонот, ҳашорат ва бошқалар) топилма.У ҳам ҳужайралардан тузилган деб дедуктив хулоса чиқараверилади. Илмий билишда эса индукция ва дедукция ўзаро боғлиқ ва бирликда бўлади.
Фақат хусусийдан умумийга эмас, умуийликдан хусусийга ҳам – билишнинг диалектик формуласи ана шундай бўлиши зарур.
Илмий тадқиқотда катта ўринни билишнинг тарихийлик ва мантиқийлик каби тамойиллар эгаллайди. Тарихийлик деганда, реал предметнинг даврий тараққиёти тушнилади. Мантиқийлик тарихий билишнинг инъикосидир. Билиш жараёнида у ёки бу ҳодисани мантиқий изчил билиш, агар у тўғри содир бўлса, албатта унинг тарихий тараққиёт жараёни билан узвий бирликда бўлади. Ҳақиқий билиш бу ташқи дунё тараққиёт тарихий йўналишининг бизнинг онгимиздаги инъикосидир. Демак, тарих Гегель айтганидек, мантиқ ортидан бормайди, балки мантиқ тарихнинг асосий даврларини акс эттиради.
Предметнинг тараққиётида айрим тасодифлар, нотекис ҳаракатлар асосий йўлдан у ёки бу томонга оғиб кетишлар содир бўлади. Мантиқийлик тарихийликнинг ҳамма деталларини такрорланмасдан, балки асосий нарсани, унинг абстракциялардаги моҳиятини қайта ҳосил қилишга қаратилади.
Мантиқийлик тарихийликнинг шу маънодаги умумлаштирилган инъикосидир, мантиқийлик воқеийликни, унинг қонуний тараққиётини акс эттиради ва бу тараққиётнинг зарурлигини асослаб беради. Тарихийлик билан мантиқийликни бирликда олиб боргандагина предмет ва ҳодисаларнинг моҳиятини тўғри тушуниб олиш мумкин.
Тарихга мантиқсиз ёндашиш – кўрлик, мантиққа тарихий кўз билан қарамаслик маъносизлик бўлади. Мантиқийлик тарихийликни билиш воситасидир. Предметнинг тарихни баён этишда билиш ягона асос қилиб қўйиладиган бўлса, барча тарихий тафсилотлар, тасодифлар ва четлашувлар аён бўлиб қолади. Уларни бирлаштирадиган асос ҳам зарур, акс ҳолда тарихий тафсилотлар, тасодифлар номига айланиб қолади. Демак, тарихийлик билан мантиқийлик бирликда қўлланилганида тўғри билим чиқади.
Илмий билишда жуда катта аҳамиятга эга бўлган методлардан яна бири абстрактлашдир. Ҳар қандай предмет ёки ҳодиса жуда кўп хосса, боғланишларга эга бўлиб, билиш бирданига буларнинг ҳаммасини қамраб ололмайди. Шулардан бир томони ёки боғланишни фикран ажратиб олиб бошқаларни вақтинча эътибордан соқит қилишга тўғри келади. Шу метод абстрактлаш дейилади. Аммо абстрактлаш қуруқ, реал воқеликдан ажралган бўлиши мумкин эмас. У моддий дунёдаги мавжуд предмет ва ҳодисаларни албатта акс эттириши зарур.
Абстракциялар конкретни чуқур ҳар томонлама билиш учун қудратли қуролдир. Чунки ҳар бир абстракция конкретнинг маълум бир томонини ифодалайди. Демак, абстракциялаш деб, моддий предметларнинг фикран ажратилган айрим хоссалари, қонуниятларига айтилса, конкретлик деб, моддий предметларнинг бир бутунлигига, уларнинг хоссалари, томонлари ички ва ташқи боғланишлар бирлигига айтилади. Абстрактлаш шунинг учун ҳам билишнинг усули, методи, ҳисобланадики, у предметнинг муҳим томонларини чуқурроқ билишга ёрдам беради. Тушунча, категория, қонунлар ҳам илмий абстракция натижасида бўлиб, барча фанларнинг фундаментини ташкил этади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling