Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Абстрактлик билан конкретликнинг диалектикаси
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
Абстрактлик билан конкретликнинг диалектикаси билиш жаёнида катта рол ўйнайди. Билиш конкрет предметларни, уларнинг хусусиятларини бевосита жонли мулоҳаза қилишдан бошланади. Конкрет предметларнинг ўрганиш, тушунча, қонун, илмий абстракцияга олиб келади. Демак, илмий тадқиқотда фикр конкретдан абстракт томон боради. Аммо инсон ташқи дунёни абстракциялар олиш, умумий илмий хулосалар чиқариш учунгина билмайди, балки конкретни янада чуқурроқ ва ҳар томонлама билиш учун абстракцияни ўзига қурол қилиб олади.
Бу эса, илмий тадқиқотда инсон фикри фақат конкретдан абстрактга эмас, аксинча, абстрактдан конкретга ҳам ҳаракат қилиши мумкинлигини кўрсатади. Албатта, ҳиссий конкрет билиш предметнинг ички моҳиятини очиб бера олмайди, шу сабабли билиш ҳиссий – конкрет билишдан айрим абстракциялар томон боради. Шу билан бирга билиш жараёни айрим абстракциялар вужудга келиш билан тўхтамайди. У айрим абстракциялардан яна юқорилаб, конкрет томон боради. Лекин бу ҳиссий конкрет билимга, қайтиш бўлмай, балки конкрет билимнинг тафаккурда қайта ҳосил қилинишидир. Тафаккурдаги конкретлик предмет ва ҳодисалар тўғрисидаги чуқур ва мазмундор билимдир. Унинг абстракт билишдан устунлиги шундаки, у предметни қандайдир, бир муҳим томони эмас, балки ҳамма томонлари ва боғланишларини акс эттиради. Унинг ҳиссий конкрет билимдан устунлиги шундаки, у предметнинг юзаки, ташқи аниқликларини ва ҳиссий мушоҳада била оладиган боғланишларнигина эмас, балки барча муҳим томонлари, уларнинг алоқадорлигини акс эттиради. Демак, конкретлик – билиш жараёнининг бошланғич ва охирги нуқтасидир. Ҳиссий конкретлик билишнинг бошланғич нуқтаси бўлса, тафаккур қайта ҳосил қилинган конкрет билишнинг натижасидир. Айрим абстракциялар эса шу натижага эришишнинг воситасидир. Билиш жараёнида ҳар хил асбобларни қўллаш ёки моделлаш ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Асбоблар инсоннинг ўрганиш имкониятларини амалга оширади, билишни тезлаштиради. Бевосита сезги органлари ёрдамида кўриш, кузатиш, ўлчаш қийин бўлган предмет ва ҳодисаларни ўрганишга ёрдам беради. Масалан, XVII асрда А. Левенгук томонидан микроскопнинг кашф этилиши биологияда янги цитология, эмбриология, гистология ва бошқа соҳаларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Бундан ташқари билишда яна ҳар хил объектларнинг моделларини ясаш, моделлаш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Моделлаш – предметнинг хосса ва хусусиятларини сунъий ишлашда нарсада ифодалашдир. Объектларни ўрганиш қийин бўлганда, бевосита ўрганиш имконияти бўлмаганда ёки қимматга тушадиган ҳолларда моделлашдан фойдаланади. Билиш жараёнида ҳар хил фанлар томонидан жуда хилма-хил моделлар қўлланилади ва улар асосан, иккита гуруҳга бўлинади: А) моддий моделлар; Б) мантиқий моделлар; Моддий моделлар ўрганилаётган предметни моддий кўргазмали равишда ифодалайди. У предметнинг структурасиини, ёки баъзи хусусиятларини физик табиати, геометрик ўхшашлигини сақлаши керак. Мантиқий ёки идеал моделларда эса обьект билан моддий борлиқ, бир хил бўлиши шарт эмас. Масалан H2O – сув, Fe – темир, Е – сумма, S – интеграл, C – энергия, Т – вақт ва ҳ.к. Ҳар қандай модел абстракциянинг ўзига хос бир туридир. Чунки у объектнинг маълум бир хусусиятларини ўзида акс эттириб бошқаларини абстрактциялаштиради. Шунинг учун унинг билишдаги ролини тўғри баҳолаб уни абстрактлаштириш ярамайди. Ҳозирги вақтда физика, химия, математика, биология, кибернетика ва бошқа фанларнинг тараққиёти натижасида моделлаш методининг роли янада ошди. Бу метод асосида жуда кўп муҳим муаммолар ҳал қилинмоқда. Масалан, 1953 йили Уотсон ва Крик томонидан ДНК (дизокрибо нуклеин кислота) моделининг яратилиши биологияда жуда кўп муаммоларни: нуклеин кислотаси табиати, оқсиллар синтезининг механизми, спонтан мутация, генетик код ва бошқаларни ҳал қилишда катта қадам бўлди. Бундан ташқари саноат ва қурилишда, архитектурада моделлашнинг катта кўприк, уй, самолёт, пороход қуришдан олдин унинг моделини ясалади, шу модель асосида қурилган объект талабларга тўла жавоб беради. Шундай қилиб, моделлаш билиш жараёнидаги методлардан бири сифатида кундалик турмуш ва фаннинг ҳамма соҳаларига тобора кўпроқ кириб бормоқда. Ҳозирги вақтда илмий билишда формаллаштириш методи ҳам кўпроқ ўрин олмоқда. Ҳар хил мазмунли объектларни шакл жиҳатидан умумлаштириш билишда формаллаш методи дейилади. Бу метод қадимги вақтлардан бери қўлланилади. У ёзувнинг келиб чиқиши билан ривожлана бошлаган. Бу методда предмет ва ҳодисаларнинг шакли ўз мазмунларидан абстрактлаштирилади. Масалан, химиявий, математик белги ва формулалар. Ҳозирги вақтдаги математик логика ёки символик логиканинг фан ва техника тараққиётидаги аҳамияти беқиёс даражада катта. Бу борада унинг ишлаб чиқаришни автоматлаштиришдаги, автоматик ҳисоблаш машиналар яратишдаги, кибернетикадаги аҳамиятини эслатиб ўтиш кифоя. Ҳозирги замон илмий билишнинг ҳамма соҳаларига математик методлар тобора чуқурроқ кириб бормоқда. Бу фикрнинг тўғрилигини ҳозирги замон фанининг тараққиёти тўла тасдиқлади. Ҳозирги вақтда физика, химия, биология ва бошқа соҳалардаги илмий тадқиқотларни математик методларсиз тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Математик методларнинг ютуқларини шу билан изоҳлаш мумкинки, у бирор предмет ёки ҳодисанинг фақат миқдор ўзгаришларини эмас, балки унинг структурасини, шу структура қисмларининг ички боғланишларини ва шу йўл билан реал дунё ҳодисаларини сифат хусусиятларини ҳам очишга ёрдам беради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling