Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet40/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Илмий билишнинг асосий шакллари
Биз илмий билишдаги энг асосий методларини қисқача баён қилдик. Энди илмий билишнинг энг муҳим шакллари ва уларнинг муносабатлари масаласига тўхтамаймиз. Билишнинг энг асосий шакллари амалий ва назарий билишдир.
Билишнинг бу икки шакли, унинг умумий ривожланиши асосида келиб чиқади. Билимларимизнинг қайси бирини илмий билишнинг амалий босқичига ва қайси бирини назарий босқичга киритиш фалсафий адабиётларимизда ҳам мунозарали масаладир. Инсон тажрибада ташқи дунё предметлари билар бевосита алоқада бўлади. Тафаккурда эса бу алоқа ўз кучини йўқотади, у ташқи предметлар билан бевосита алоқада бўлолмайди. Тафаккур ўз мазмунига кўра ҳодисаларнинг инъикосидир. Амалий билиш асосан кузатиш ва экспериментга асосланади. Аммо кузатиш ҳам эксперимент ҳам тафаккурсиз бўлмайди. Демак, тафаккурсиз амалий билиш ҳам бўлмайди. У ҳам ташқи дунё предметларининг инсон онгидаги инъикосидир. Ташқи дунё предметлари ҳар хил бўлиб, уларнинг баъзиларини мавжудлиги бизга номаълум, айримларининг мавжудлигини эса биламиз ва улар тўғрисида мулоҳаза юритамиз. Билишнинг ривожланиши, унинг доирасининг кенгайиши билан у ёки бу фандаги фактлар сони ҳам ошиб боради. Ҳар бир фан фактлардан, билишнинг ана шу элементлари бирлигидан бошланади. Фактларни билиш, амалий билишдир.
Амалий билишда “муаммо” ҳам катта рол ўйнайди. Фан маълум фактларга эга бўлгач муаммо келиб чиқади. Муаммо маълум билан номаълумнинг бирлигидир. Фактлар мажмуи очилгач, билиш муаммо чегарасидан ўтади.
Фактлар ва муаммолар амалий билишнинг мазмунини ташкил этади. Унинг асосий воситалари эса биз юқорида айтганимиздек кузатиш ва экспериментдир. Тажриба – билим олиш ишида, А.И.Герценнинг айтишича, хронологик биринчидир. Аммо тажрибанинг чегараси бор.
Шу билан оддий ва мураккаб моддаларнинг табиатини тушунтириб беради.
Назарий билим фақат мазмун жиҳатидан бойибгина эмас, балки абстрактдан конкрет томон ривожланиб ҳам боради. Назарий билишнинг асосини ташкил этадиган бошланғич абстракциялар ўз характерига кўра зиддиятли бўлади. Улар объектдан оғишгандай туюлади. Буни бартараф қилиш учун моҳият билан унинг ифодаланиш шакллари ўртасидаги алоқани топиш, ифодаланиш шаклларини моҳиятга асосланиб, тушунтириш зарур. Шунда ифодаланишнинг хилма-хил шакллари бир моҳиятдан келиб чиқадиган тушунчага айланади ва натижада предмет тўғрисида конкрет билим чиқади. Бу билим абстракциялар, бир-бирлари билан мантиқий боғланган тушунчалар асосида келиб чиқади. Бундай конкрет назарий билим, билишнинг ривожланишида энг юқори формаси ҳисобланади. Шундай қилиб билиш амалий билишнинг назарий билишга, назарий билиш эса, ўз навбатида яна абстракт билишдан конкрет билишга томон ривожланиб боради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling