Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
Амалий ва назарий билиш шаклларининг билишнинг ҳиссий ва мантиқий шаклларига муносабати қандай? - деган савол туғилади. Амалий билишнинг келиб чиқиши ҳиссий билиш шакллари билан ҳам, мантиқий билиш шакллари билан ҳам боғлиқдир. Сезги, ҳис инсоннинг табиат билан бевосита билишдир. Назарий билиш ҳам тафаккур ёрдамида вужудга келади, тажриба маълумотларини қайта ишлайди. Ҳис бу ерда иккинчи ўринга ўтса ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди. Чунки тафаккур қанчалик мустақил бўлмасин, у барибир ҳиссий билимга асосланиб иш кўради. Демак амалий билиш фақат ҳиссий билиш шакллари билан чекланиб қолмайди. Бунда тафаккурнинг роли ҳам катта бўлади. Худди шундай, назарий билишни ҳам фақат мантиқий билиш шакллари билан чеклаш ноўрин. Чунки ҳиссий билиш шаклларисиз назарий билиш бўлмайди. Бу ҳам илмий билиш шаклларини узвий бирликда, алоқадорликда ўрганишни талаб қилади.
Илмий билиш жараёнида гипотеза ва назария муҳим ролъ ўйнайди. Гипотеза деб илмий асосланган маълумотларга мос келадиган, лекин ҳали аниқланмаган бирор ҳодисанинг сабаби тўғрисидаги тахминга айтилади. Гипотезалар предметнинг тадқиқотини маълум мақсадга қаратади, табиат ва жамият қонунларини очишга ёрдам беради. Тадқиқотчи янги фактларни тажриба қилар ёки кузатиб борар экан, бунда ҳам у гипотезага амал қилади. Гипотезалар фан ва ижтимоий амалиёт билан тасдиқланган, чинакам илмий назарияга айланади. Коперникнинг назарияси, Менделеевнинг даврий қонуни ҳам маълум вақтга қадар илмий гипотеза бўлиб келган эди. Назария – амалиётнинг илмий хулосаларидир, воқеликнинг киши онгидаги инъикосидир. Назариянинг ўзи воқеликни ўзгартира олмайди. У дунёни ўзгартириш йўлини кўрсатиб беради. Назария амалиёт асосида вужудга келади. Амалиёт назарияни ривожлантирилиши учун асос бўлади. Чунки назария ва фақат назария ҳаракатга ишонч, куч бахш этади. Амалиётсиз назария мазмунсиз, назариясиз амалиётсиз кўрдир. Демак, назария билан амалиёт узвий боғлиқ бўлиб, уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Илмий билиш жараёнида илмий башорат муҳим ўринни эгаллайди. Илмий башорат – табиат ва жамиятнинг объектив ривожланиш қонуниятларига асосланиб; келгусида бўладиган ёки бўлиши мумкин бўлган воқеа, жараёнларни олдиндан айтишдир. Чунки, воқеликнинг қонуниятларини билиш унинг ҳозирги ривожлантиришгина эмас балки келажакдаги билишга ҳам ёрдам беради. Масалан, рус химик олими Д. И. Менделеев ўзи кашф этган даврий қонунга асосланиб ҳали топилмаган учта химиявий элементни (германий, галлий, скандий) мавжудлигини уларнинг хоссаларини атом оғирликларини ҳам олдиндан айтиб ўтган эди. Биолог селекционерлар организмларнинг ривожланиш қонуниятларига асосланиб янгидан келиб чиқарган ўсимлик меваларини айтиб берадилар. Илмий башоратнинг аҳамияти шундаки, у зарарли ҳодисаларни олдини олиш, фойдалиларини содир бўлишини тезлаштиришга ёрдам беради. Илмий башоратнинг кучи назарияга суянишида, воқеалар содир бўлиши мумкин бўлган конкрет шароитни ҳисобга олишда кўринади. Юқорида таъкидланганидек, илмий тадқиқот методларининг барча системалари асосида энг умумий фалсафий метод – диалектика ётади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling