Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Диалектиканинг асосий категориялари


Download 0.87 Mb.
bet42/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Диалектиканинг асосий категориялари
Бошқа фанлар сингари фалсафанинг ҳам категориялари мавжуд. Булар ундаги асосий тушунчалар бўлиб, улар борлиқ ва билишнинг энг умумий, муҳим хусусиятларини, қонунлар қамраб олмаган муносабатларни ифодалайди. Категориялар билишнинг ижтимоий амалиёт асосида фалсафий тараққиёт жараёнида вужудга келган. Улар инсонга ўз тасаввуридаги борлиқни чуқур, ҳар томонлама билишга ёрдам беради.
Категория” юнонча сўз бўлиб, унинг луғавий маъноси “гувоҳ”, “таъриф”, “ифодаловчи” демакдир.
Ижтимоий фалсафа категорияларни уч гуруҳга бўлади:

  1. Умумий фалсафий категориялар;

  2. Диалектика категориялари;

  3. Ижтимоий фалсафа категориялари.

Фалсафа тарихида категориялар масаласи Арасту томонидан батафсилроқ ишлаб чиқилган. У ўзининг “Метафизика”, “Категориялар” номли асарларида моҳият ва ҳодиса, миқдор ва сифат, сабабият, зарурият ва тасодиф, бутун ва бўлак каби тушунчаларнинг моҳияти ва фалсафий аҳамиятини тавсифлаб беради.
Диалектика категориялари – оламни билиш босқичлари ва шаклларидир. Бу категориялар бошқа фанларнинг категорияларидан фарқли равишда энг умумий, асосий тушунчалардир. Масалан, айримлик, хусусийлик, умумийлик, моҳият ва ҳодиса, қисм ва бутун, мазмун ва шакл, элемент-структура, система, сабаб ва оқибат, зарурият, тасодиф, имконият, воқелик ва ҳоказо.
Диалектика категориялари ўзининг турли-туманлиги билан ифодаланади. Улар ёрдамида кишилар онгида нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий томонлари, яъни алоқадорлиги, тузилиши ва сабабиятчилиги акс эттирилади. Категорияларни шартли равишда уч туркумга ажратиш мумкин.
1. Биринчи туркумга воқеликнинг энг умумий алоқадорлигини акс эттирувчи категориялар киради. Уларга айримлик, хусусийлик ва умумийлик, моҳият ва ҳодиса, қонуният категориялари киради.
Диалектика категориялари ичида айримлик, хусусийлик, умумийлик муҳим аҳамият касб этади. Улар оламни билишнинг мантиқий шакл, босқичлари ҳисобланиб, бу категориялар билишнинг айрим, ғоят муҳим жиҳатларини ифодалайди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling