Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
3. Инсоннинг табиати ва моҳияти.
Дастлабки ахлоқий меъёрлар, тўрган гапки, ҳали такомиллашмаган, ўта оддий эди. Шунга қарамасдан, бундай меъёрлар инсонийликнинг энг оддий кўринишлари вужудга келаётганлигидан далолат берарди. Оддий аҳлоқий меъёрлар ёрдамида, ибтидоий жамоа ўз аъзоларини барчага мақбул бўлган тартиб ва интизомларни бажаришга мажбур қилган. Худди шу ҳолат инсоннинг ҳайвондан узил-кесил ажралиб чиққанлиги ва энди тараққиётда орқага қайтиб бўлмаслигидан далолат беради. Ушбу жараён ижтимоий ҳолатнинг биологик ҳолат устидан қилган буюк ғалабаси эди. Бошқача айтганимизда, одам меҳнат қилиши, меҳнат қуроллари ясашни (полеантроплар) ўрганганлиги, маълум аҳлоқий меъёр ва шартларга риоя қила бошлаганлиги улкан “Неолит инқилоби” эди. Неолит инқилоби туфайли одам аста-секин ижтимоийлашиб борди. Одам боласининг дастлабки аждоди (полеантроп) ов қилиб, териб-термочлаб яшашга асосланган фаолиятдан ишлаб чиқаришга, яратувчанликка асосланган (деҳқончилик, чорвачилик, косибчилик ва бошқалар) турмуш тарзига ўта бошлади. Худди шу ҳолат одамни ижтимоий мавжудот бўлиб шаклланаётганлигидан, одам ўзида инсонга хос маънавий фазилатларни такомиллаштираётганлигидан далолат беради. Хуллас, инсон деб аталувчи тирик мавжудот бу тараққиёт жараёнида моддий ва маънавий бойликлар яратиш учун зарур бўлган меҳнат қуролларини ишлаб чиқаради, яхши ва ёмон, адолат ва адолатсизлик, увол ва савобнинг фарқига борадиган аҳлоқий меъёрларга эга бўлади, тарихий тараққиётни ҳаракатга келтирувчи ҳиссий ва ақлий қобилиятларга, моддий ва маънавий эҳтиёжларга эга бўлади, жамиятдан ташқарида мавжуд бўла олмайди, шаклланмайди, ривожланмайди, ундаги индивидуал фазилатлар, хислатлар мавжуд ижтимоий муносабатларнинг ҳосиласи бўлиб, ўша ижтимоий муносабатларнинг тарихий хилига киради, унинг кундалик амалий фаолияти муайян мақсадга қаратилади, маълум бир дастур асосида амалга оширилади, онгли-эркин характерга эга бўлади. Ушбу хусусиятлар инсонни оламда мавжуд бўлган бошқа тирик мавжудотлардан фарқ қилдирувчи юксак сифатлар - инсоний фазилатлар ҳисобланади. Ўз навбатида, ҳудди шу ҳолатлар инсон ҳам табиий, ҳам ижтимоий мавжудот эканлигидан далолат беради. Инсон табиий ва ижтимоий мавжудот эканлигини ҳозирги замон фанлари ҳам тасдиқламоқда. Шунинг учун ҳам, инсондаги табиийлик билан ижтимоийлик орасидаги алоқадорлик механизмини билиш фалсафадаги энг муҳим аҳамиятга молик муаммолардан биридир. Бу борадаги алоқадорликни билиш инсон моҳиятини чуқурроқ ўрганиш учун реал имконият яратади. Инсондаги табиийлик билан ижтимоийлик орасида бўлган диалектик алоқадорликни тўла тасаввур қилмоқ учун, энг аввало, ягона биологик турга мансуб бўлган инсонни, бошқа биологик маҳлуқотлардан сифатий фарқини характерловчи энг умумий ва ўзига хос хусусиятлари ва хоссаларини билиб олиш зарур. Чунки, инсондаги биологик ўзига хос хусусиятлар ва хоссалар унинг ижтимоий фазилатлари, индивидуал хислатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Инсоннинг ягона биологик тур сифатидаги энг муҳим хусусият-ларидан бири - унинг ёшидир (умри). Ҳозирги замон фани маълумотларига қараганда, инсон боласи турли-туман касалликлар ва ижтимоий ларзаларга гирифтор бўлмаса, унинг ўртача ёши, яъни умр кўриши, 80-90 йил атрофида бўлади. Афсуски, инсоннинг биологик ўзига хослиги ижтимоий муҳит таъсирида ўзгариб туради. Тарихнинг гувоҳлик беришича, одам боласи қадим замонларда 20-22 йил умр кўрган. ХVIII асрга келиб инсоннинг ўртача умр кўриши 30 ёшга етди. ХХ аср бошларида Ғарбий Европа мамлакатларида ўртача 56 йил умр кўрган инсон, ХХ аср охирларига келиб ривожланган мамлакатларда ўртача 75-80 йил умр кўра бошлади. Иқтисодий-маданий жиҳатдан қолоқ мамлакатларда эса ўртача умр 35-45 ёшни ташкил этади. Демак, инсоннинг умри у яшаётган конкрет ижтимоий, сиёсий, иқтисодий вазиятлар, маданий-маънавий муҳит билан боғлиқдир. Инсоннинг бошқа биологик мавжудотлардан туб фарқини кўрсатувчи хусусиятларидан яна бири, у ўз умрининг ҳар бир босқичини аввалдан режалаштира олишидир. Инсон умри босқичларининг (болалик, ўсмирлик, ёшлик, етуклик, кексалик) ўзига хос биологик, ижтимоий хусусиятларга эгалиги аллақачонлар аниқланган. Масалан, аёлларнинг бола туғиш даври ўртача 15-49 ёшга тўғри келади. Ҳудди, шунингдек, инсон қайси ёшда гапиришни бошлаши, қайси ёшда уйланиши ёки турмушга чиқиши, қайси ёшда жинсий алоқа қилиши ҳам олдиндан англанилган, маънавий, ҳуқуқий, ижтимоий режалаштирилган. Инсондаги биологик хусусиятлар ўзгармаслиги ёки ўзгариб туриши, бошқача айтганимизда, барқарор ва беқарор бўлиши мумкин. Инсондаги ирқий мансублик ўзгармас биологик хусусиятларга кирса, физиологик хусусиятлар ўзгариб туради. Масалан, инсоннинг ирқий хусусиятлари узоқ вақтлардан буён ўзгармасдан барқарорлигича тўрган бўлса, унинг гавдасининг тузилиши замонлар алмашиши билан, у яшаётган муҳитнинг ўзгариши билан ўзгариб тўрган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling