Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати


Download 0.87 Mb.
bet72/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:



  1. Жўраев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. - Т.: “Маънавият”, 2008. 133-178 бетлар.

  2. Фалсафа. Ўқув қўлланма. (М.Аҳмедова таҳрири остида) - Т.: “Ўзбекистон”, 2005.

  3. Фалсафа. Ўқув қўлланма. (Э. Юсуповнинг илмий раҳбарлиги остида) - Т., 2005.

  4. Фалсафа. Қомусий луғат. –Т.: “Файласуфлар миллий жамияти”, “Шарқ“ нашриёти, 2004.



Мавзу: Аксиология - қадриятлар фалсафаси


РЕЖА:


1. Қадриятлар тушунчаси ва уларнинг моҳияти.
2. Қадриятлар турлари.
3. Қадриятларнинг жамият ҳаётидаги ўрни.


1. Қадриятлар тушунчаси ва уларнинг моҳияти.
Қадриятлар мавзуининг тарихи, илдизлари ва инсониятга хос қадрлаш тамойиллари шаклланиши узоқ ўтмишга эга. Ғарб олимлари бу борада, асосан, Европа маданий мероси ва ғояларига таяниб, кўплаб мутафаккирларнинг номларини тилга оладилар. Ғарбда қадриятлар, уларнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни масалалари билан шуғулланадиган фалсафий соҳа – аксиология фанининг шакллангани ҳам уларнинг бундай қарашлари учун муайян асос бўла олади. Буни биз Суқрот ва Платон, Аристотель ва Гегель эътибор берган бу мавзунинг Ғарб фалсафасида ўз тарихига эга эканлигида кўришимиз мумкин.
Зеро, бу мавзу кўҳна ва навқирон Шарқ, хусусан, Ўзбекистон учун ҳам бегона эмас. Унинг энг теран жиҳатларини фақат Ғарбдан эмас, балки Шарқдан қидириш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Жаҳон цивилизацияси тарихига номлари абадий битилган Хоразмий, Форобий, ал-Бухорий, ат-Термизий, Беруний, Ибн Сино, Нажмиддин Кубро, Аҳмад Яссавий, Нақшбанд, Мирзо Улуғбек, Навоий, Машраб, Бедил, Беҳбудий, Авлоний каби мутафаккирлар ижодида ҳам бу мавзунинг излари мавжуд, теран қирралари очилган. Гап ана шу изларни излаб топишда, уларни унутмасликда, сайқаллаб туришда замона реалликлари нуқтаи назаридан холисона талқин қилишдадир.
Аждодларимиз томонидан яратилган қадрлаш мезонларининг тарихи энг қадимги нақллар, ривоятлар, афсона, ҳикоят, достонларга, яъни халқ оғзаки ижоди намуналарига бориб тақалади. Спитамен, Муқанна ва Жалолиддин Мангуберди тўғрисидаги асарларда, Алпомиш, Тўмарис ва Широқ тўғрисидаги афсона ва достонларда ватанпарварлик, халқ ва юрт озодлиги учун фидойилик каби кўплаб умуминсоний қадриятлар тасвирланган.
Маънавий меросимизнинг ёрқин намунаси – “Авесто” зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлганлигидан, унда бу диннинг қадриятлар тизими, қадрлаш мезонлари, ўша даврдаги миллий ғоялар ёрқин ифодаланган.
Қадрлаш тўғрисидаги қарашлар ривожида VIII-XII асрлар муҳим аҳамият касб этади. Бу даврда араблар истилоси амалга оширилган, ислом ҳукмрон динга айланган эди. Яъни, Қуръон ва Ҳадисларда таърифлаб берилган илоҳий қадрият ва қадрлаш масалалари халқимиз тарихи ва маданиятига таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, араб истилоси даврида кўпгина миллий қадриятларимизнинг йўқ бўлиб кетганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Бу ҳақида Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида афсус билан ёзиб қолдирган.
Цивилизациямиз қадриятлари ва халқимизга хос қадрлаш меъёрлари мусулмон Шарқи ва араблар дунёси маданиятининг ривожига ҳам ниҳоятда катта акс таъсир кўрсатган. Тарихда номлари сақланган алломаларимиз ўз навбатида бутун жаҳон, Шарқ маданиятига ғоят катта ҳисса қўшганлар. Уларнинг ҳар бири ўз замонасида исломни цивилизациямизнинг юксак маданияти нуқтаи назаридан тарғиб ва ташвиқ этдилар, ислом фалсафасини юксакликка кўтардилар, мазкур диннинг бутун жаҳонда катта мавқега эга бўлишида муҳим фаолият кўрсатдилар.
Шу билан бирга, улар нафақат Марказий Осиё араб-мусулмон цивилизацияси, балки жаҳон маданияти тараққиётига ниҳоятда катта ҳисса қўшганлар юртимиз қадриятлари таъсирини бутун оламга ёйилишига хизмат қилганлар.
Афсуски, цивилизациямизга хос энг юксак қадрлаш мезонларини яратган ўрта асрлардаги кўтарилиш даври темурийлар салтанатидан сўнг аста-секин таназзулга юз тутди, марказлашган давлат парчаланиб кетди. Аввал Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги, сўнгра Қўқон хонлиги вужудга келди. Уч юз йилдан ортиқроқ даврни ўз ичига олган бу жараён хонлик, амирлик, турли сулолалар, уруғлар ўртасидаги урушлар, тинимсиз зиддиятлар орқали кечди, яхлит цивилизациямизнинг ҳамжиҳатлигини таъминлайдиган умумий қадриятлар тизими дарз кетди, қадрлаш мезонлари ҳам бир қадар ўзгара бошлади.
XIX асрнинг ўрталарига келиб амирлик ва хонликларга бўлинганлигига қарамасдан мустақил яшаган Туркистон чор Россияси томонидан босиб олинди, юртимиз империянинг қадриятлари ва қадрлаш мезонлари халқимиз орасига зўрлик билан сингдирила бошланди. XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг бошларида юртимизда “жадидлар” ҳаракати вужудга келди. Беҳбудий, Сўфизода, Авлоний, Чўлпон, Фитрат ва бошқа жадидлар меросига назар ташласак, уларнинг асарларида гоҳида биз аллақачон эсимиздан, тилимиздан ва балки дилимиздан ҳам чиқариб юборилган қадриятлар, тушунчаларга дуч келамиз. Уларнинг мероси халқимиз маданиятига янада каттароқ таъсир кўрсатиши мумкин эди. Афсуски, уларнинг тақдири аянчли кечди, ўтмиш авлодлар ардоқлаган ва буюк аждодларимиздан мерос бўлиб қолган шарқона қадрлаш мезонлари юз ўттиз йил саробга айлантириш учун қилинган уринишларнинг оқибатлари ҳалигача сезилиб туради. Фақат мустақиллик йилларидагина ушбу соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар амалга оширила бошланди.
Истиқлол йилларида Ўзбекистонда бу мавзуга умуминсоний тамойиллар асосида ёндашиш шаклланди. Бундай қарашнинг шаклланиши қадриятларнинг ижтимоий ва маънавий янгиланиши жамият аъзоларининг камолоти ҳамда ёшлар тарбиясидаги аҳамияти масалаларига давлат миқёсида юксак эътибор кўрсатилаётганлиги мазкур соҳа ривожининг бош йўналишидир. Қадриятларнинг мустақилликни мустаҳкамлашнинг маънавий омилларидан бири сифатида қадрланиши борасидаги ижобий жараёнлар тадқиқотларни кўпайтириш, уларга нисбатан масъулиятни янада оширишни тақозо этмоқда.
Мустақиллик асрлар давомида шаклланган ўзига хос шарқона ва ўзбекона қадрлаш масалалари ва меъёрларини қайта тиклаш ҳамда замонавий талаблар даражасида такомиллаштиришни кун тартибига қўйди. Мустақиллик истиқлол даврининг энг асосий қадрияти бўлиб ҳисобланади. Зеро, мустақил бўлмаган мамлакатнинг қадриятлар тизими ҳеч қачон тўкис бўлмайди. Фақат истиқлол туфайлигина янги қадриятлар тизими шаклланишини тақозо қилинмоқда. Бу зарурият эса қадриятларни қайта баҳолаш, юртимизда шарқона азалий ва умуминсоний қадрлаш мезонлари устувор бўлган ҳаёт тарзини шакллантириш жараёни билан уйғунлашиб кетди. Қадриятлар соҳасидаги ўзгаришларга эътибор ва бу борадаги янги тамойиллардан таълим-тарбияда фойдаланиш эҳтиёжи ошаётганлигининг сабаби ҳам ана шунда.
Ҳар қандай қадрият инсон фаолиятининг маҳсули, унинг объектив оламга нисбатан бўлган муносабатининг ифодаси ҳамда инсон маънавий камолотининг муҳим омили эканлигига тўхталишдан аввал, унинг илмий-фалсафий маъноси, пайдо бўлиши ва ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий илдизлари, шаклланишидаги шарт-шароит, имконият ва заруриятлар, қадриятларнинг турлари нималардан иборатлигини аниқлаб олиш жоиздир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling