Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet74/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

2. Қадриятлар турлари.
Қадриятларнинг моддий ва маънавий турлари ҳам мавжуд. Моддий қадриятларга кишиларнинг моддий эҳтиёжларини бевосита қондирувчи нарса (ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат қуроллари, меҳнат ашёлари, моддий неъматлар ва бошқа)лар кирса, маънавий қадриятлар сиёсий, ҳуқуқий, бадиий, диний, мусиқавий, илмий, эстетик, фалсафий, ахлоқий ва бошқа шу каби қадриятлардан иборатдир. Одамларнинг яшаши ва ривожланиши учун ноз-неъматлар қанчалик зарур бўлса, маънавий қадриятлар ҳам шу қадар муҳимдир.
Одоб-ахлоқ, урф-одатлар, маросимлар шаклида намоён бўладиган қадриятлар ҳам мавжуд бўлиб, улар кишиларнинг ўзаро муносабатларида, юриш-туришида, ахлоқ ва одобида кўзга ташланади.
Одоб-ахлоқ, урф-одатлар соҳасидаги қадриятлар халқимизнинг энг қимматли бойлигидир. Қадриятнинг айни шу тури инсоннинг ички маънавий эҳтиёжига айланса, кишилар томонидан ўзлаштириб олиниб ҳаётга оқилона тадбиқ этилса, катта ижтимоий кучга айланади.
Қадриятлар шаклига кўрамоддий ва маънавий, умумбашарий, минтақавий, умуминсоний, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий.
Қадриятлар ижтимоий онг шаклига мансублигига кўра – ахлоқий, диний, ҳуқуқий, илмий, миллий, оилавий, шахсий.
Қадриятлар тушунчаси воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг инсоний, ижтимоий ва маданий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланилади.
Демак, қадриятлар амал қилиш доирасига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

  • миллий,

  • минтақавий,

  • умуминсоний.

Миллий қадриятлар – миллатнинг тили, маданиятлари, анъаналари, моддий-маънавий бойликлари, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча томонларини қамраб олади.
Миллий қадриятлар миллатнинг ўтмиши ва бугуни учун муҳим аҳамиятга эга бўлган хусусиятларни ўзида ифодалайди. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, келажаги, уни ташкил этган авлодлар, ижтимоий қатламлар, миллий онг, тил, маънавият, маданият, маърифат билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Миллий қадриятлар умуминсоний қадриятларга таъсир этади, мазмун жиҳатидан тўлдиради. Умуминсоний қадриятлар барча миллатлар, элатлар ва халқларнинг мақсад ва интилишларининг яхлитлиги, умумийлигини ифодалайди.
Минтақавий қадриятлар – иқтисодиёти, маданияти, тарихи, тили, дини, урф-одат ва анъаналари муштарак бўлган халқлар манфаатларига хизмат қиладиган табиий ва ижтимоий ҳодисалар. Масалан, Марказий Осиё ҳудудида яшаётган ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман халқларига хос бўлган қадриятларни айтиш мумкин. Улар бир-бирларига оға-ини бўлиб, ҳамжиҳат тотув ҳаёт кечиришлари, савдо-сотиқ қилганлари каби.
Маънавий қадриятлар – Орол муаммосини ҳал этиш, экологик хавфсизлик, эътиқод эркинлиги, соғлиқни сақлаш, бой тарихий, маънавий меросни авайлаб асраш.
Умуминсоний қадриятлар – барча миллат, элат, халқларнинг мақсад ва интилишларига мувофиқ келади. Жаҳондаги барча миллатлар ўзаро маданий-маънавий ютуқлардан узилган ҳолда ривожланмайди. Улар бир-бири билан чамбарчас боғланган.
Умумбашарий муаммолар, ер юзида илм-фанни тараққий эттириш, тинчликни сақлаш, ядровий қуролланиш пойгасини тўхтатиш, халқаро хавфсизликни сақлаш, турли касалликларнинг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш, қашшоқлик ва саводсизликка барҳам бериш, энергия манбалари ва озиқ-овқат билан таъминлаш, коинот ва жаҳон океани ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ муаммолардир.
Қадриятлар – инсон ҳаётига таъсир этишига кўра, икки турга ажратилади:
Илғор – бу қадриятлар - жамият ривожланишининг ахлоқ-одоб, урф-одат негизларида комил инсонни тарбиялаш муаммоси, юртимизни ҳар томонлама равнақ топиши, жаҳон цивилизациясига қўшишга хизмат қилади.
Реакцион қадриятлар – инсоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий фаолиятига путур етказувчи қадриятлар.
Инсон ва унинг ҳаёти энг олий қадриятдир. Унинг турмуши, билими, маданий савияси, соғлиғи ва ҳаётини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишидир.
Ислоҳотнинг мазмуни – ҳар бир фуқаро шахс сифатида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши керак. Инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадриятлари, муҳофаза этиладиган олий қадриятдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт йўли демократия, умуминсоний тамойилларга асосланади, унга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”.
Барқарорлик, тинчлик, тотувлик, инсонпарварлик, яхшилик, софдиллик каби умуминсоний қадриятлар асосида тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатилиши мумкин.
Қадриятлар турлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, диалектик бирликнинг мазмун ва моҳияти – инсоният дунёсининг яхлит ва бир бутунлигининг ифодаси тарзида намоён бўлишидир. Бу фикр диалектиканинг умумийлик, хусусийлик ва алоҳидалик ҳамда улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, умумийлик ва тафовутлар ҳақидаги назарий қоидасига тўла мос келади. Яъни, қадриятларнинг барча тур ва шакллари билан маънавий, айниқса, маданий мерос орасидаги диалектик бирлик ва тафовут шундаки, ҳамма қадриятларнинг асос илдизлари шу меросга бориб тақалади, унинг қонуний давоми, меваси, маҳсулидир. Тафовут шундаки, қадриятлар илм-фан, хусусан, фалсафа, амалиёт, ижтимоий ҳаёт, маданият, адабиёт, санъат ютуқлари билан бойиб, янгиланиб туради. Мероснинг айнан ўзи бойимайди, қандай, қачон, қаерда ижод қилинган бўлса, шундай сақланади, фақат таҳлил, тарғиб қилинган, баҳоланиши, фойдаланиши мумкин, холос.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling