Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Профессионал таълим ва жисмоний маданият»


Download 416 Kb.
bet1/6
Sana08.03.2023
Hajmi416 Kb.
#1249349
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МФЎМ-5-мавзу тақдимоти

  • Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
  • «Профессионал таълим ва жисмоний маданият» кафедраси
  • ФАН: «МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ»
  • мавзу: Махсус фанларни ўқитишда назарий дарсни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси
  • Маърузачи: п.ф.д., проф.в.б. Д.Химматалиев
  • РЕЖА:
  • 1. Дарс ва унинг мазмун моҳияти
  • 2. Дарс қўйиладиган талаблар ва назарий дарс турлари
  • 3. Назарий таълим бериш: маъруза
  • 4. Назарий таълим бериш методикаси (назарий дарс режаси)
  • 5. Фанлараро боғланишлар
  •  

ДАРС ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

  • Дарc деганда ўқитувчининг ўқув гуруҳига (бригадага) уюшган, тайёргарлик даражаси бир хил, таркиби ўзгармас ўқувчилар билан машғулот ўтказиши тушунилади.
  • Дарс таълим муассасасда таълимни ташкил этишнинг асосий шакли ҳисобланади.
  • Ҳар бир дарс ўқув жараёнининг бир қисми ҳамда билим, кўникма ва малакаларни эгаллашнинг бир бутун мантиқий якунланган босқичидир.

ДАРСГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

  • 1. Мақсад ва мазмуннинг аниқлиги; бу талаб дарснинг бутун ўқув материалинн ва унинг ҳар қайси қисмини тўғри танлаш билан амалга ошади.
  • 2. Таълимий ва тарбиявий вазифаларнинг бирлиги; таълимнинг тарбиявий характери унинг объектив қонунияти ҳисобланади. Шу билан бирга ўқитувчи ўқувчиларнинг касбий билимларини шакллантиришда ҳамма имкониятлардан фойдаланиши керак.
  • 3. Дарснинг ҳар қандай босқичида таълимнинг энг керакли методларини танлаш; ўқитиш методини тўғри танлаш ўқитувчи меҳнатининг самарадорлигини ва ўқувчиларнинг энг юқори фаоллигини таъминлайди, ўқувчиларга чуқур ва пухта билимлар беришни, уларда би-лимларни амалга татбиқ этиш малакаларини шакллантиради.
  • 4. Дарсда ўқувчиларнинг жамоа ва якка тартибдаги ишини тўғри қўшиб олиб бориш; ўқитувчи дарс давомида бутун гуруҳ билан ишлашдан ташқари, ўқувчиларнинг якка тартибдаги топшириқлар бўйича мустақил ишлашини ҳам кенг жорий қилиши лозим.
  • 5. Дарсни самарали ташкил этиш; бу талаб дарсга ажратилган вақтдан унумли фойдаланишни, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарсга яхши тайёрланишини, машғулотнинг янги техник жиҳозлар билан таъминланишини, унинг барча элементлари, структураси пухта тузилишини тақозо этади.

Download 416 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling