Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлигининг назарий-услубий асосларини такомиллаш-
тириш, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва
амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш билан
боғлиқ хусусиятларни назарий ва услубий жиҳатдан таснифлаш;
турли мулкчиликка асосланган хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб
чиқаришга жалб қилинган ресурслар самарадорлигини баҳолаш ва
тавсифловчи кўрсаткичлар тизимини ҳисоблаш услубини ҳамда суғори-
ладиган ерлардан фойдаланишнинг потенциал унумдорлигини аниқлаш
услубиётини такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалигидаги асосий экинлар ҳосилдорлигини турли хўжалик
юритувчи субъектлар ва ер майдонлари бўйича иқтисодий баҳолаш;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида ресурслардан фойдаланиш самарадор-
лигини ифодаловчи ишлаб чиқариш функциясини такомиллаштириш;
чекланган ресурслар қийматининг ўсиши шароитида ишлаб чиқаришни
максималлаштириш моделини яратиш ва унинг натижаларини қўллаш асосида
қишлоқ хўжалиги субъектларининг давлат ислоҳотлари таъсиридаги ўзгариш
тенденциясини ифодаловчи муқобил вариантларни ишлаб чиқиш;
экинлар таркибини такомиллаштириш асосида қишлоқ хўжалигида ердан
фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг башорат кўрсаткичларини илмий
асослаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистон Республикаси, хусусан
Зарафшон водийси ва «Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
тасарруфида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар танлаб
олинган.
Тадқиқотнинг предметини қишлоқ хўжалиги корхоналарида ер ва сув
ресурсларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш, унинг самарадорлигини
оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқотнинг
усуллари.
Диссертацияда
қишлоқ
хўжалиги
корхоналарида ер-сув ресурсларининг турли самарадорлик турларини
«маълумотлар муҳити таҳлили» модели асосида таҳлил қилиш, статистик
гуруҳлаш, социологик сўров, самарадорликка таъсир этувчи омилларни
баҳолаш модели каби усуллардан кенг фойдаланилган.
10
Do'stlaringiz bilan baham: |