Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/48
Sana26.03.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1297583
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48
Bog'liq
Кишлок хужалиги иктисодиёти Kitob 7863 uzsmart.uz

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
фермер хўжаликларида ер-сувдан фойдаланиш муносабатларини 
тартибга солувчи қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали 
улардан фойдаланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш 
бўйича таклифлар ишлаб чиқилган; 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жалб қилинган чекланган 
ресурслардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини тавсифловчи 
кўрсаткичлар тизими ва уларни ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган
қишлоқ ҳудудларини комплекс ривожлантиришга қаратилган ва мавжуд 
ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида “агрокластер”ларни ташкил 
этиш механизми ва уларнинг истиқболлари бўйича назарий-илмий тавсиялар 
ишлаб чиқилган; 
қишлоқ 
хўжалиги 
ерларидан 
фойдаланиш 
самарадорлигини 
“суперсамарадорлик” ҳамда сувдан самарали фойдаланиш имкониятларини 
“суб-вектор” усулларини қўллаш орқали оширишга доир услубий тавсиялар 
ишлаб чиқилган;
унумдорлиги паст ер майдонларини озиқ-овқат йўналишидаги экинларни 
жойлаштириш 
ҳисобига 
қишлоқ 
хўжалиги 
экинлари 
таркибини 
оптималлаштиришнинг 2020 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.  
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
қишлоқ хўжалигида чекланган ер ва сув ресурслардан самарали 
фойдаланиш билан боғлиқ хусусиятлар таснифи ишлаб чиқилган; 
ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилишдаги мавжуд 
методологиялар, моделлар ва уларни қишлоқ хўжалигида қўллаш 
имкониятлари очиб берилган; 
қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан фойдаланиш даражасидаги 
ўзгаришлар ва уларга таъсир қилувчи омиллар, уларни баҳолаш ва таъсирини 
аниқлаш йўллари ишлаб чиқилган; 
Ўзбекистонда мева ва сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш занжирини 
ўзида жамлаган кластерлаш стратегияси ишлаб чиқилган;
чекланган ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига аграр сиёсат 
инструментларининг таъсирини баҳолашда мульти-категориал кўрсаткич-
лардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган; 
илк бор ер ва сув ресурслари самарадорлигини аниқлашда DEA 
(маълумотлар муҳити таҳлили) моделидан фойдаланилган ва уни қишлоқ 
хўжалигида ресурслар самарадорлигини аниқлашда қўллаш тавсия этилган. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling