Тошкент кимё-технология институти «озиқ- овқат маҳсулотлари технологияси» факультети


Download 0.92 Mb.
bet3/11
Sana17.12.2022
Hajmi0.92 Mb.
#1026575
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
УООТ Амалий машғулотлар учун қўлланма

1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
САҚЛАШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ХОМ АШЁЛАРНИ ТАБИИЙ КАМАЙИШИ МЕЪЁРЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
(Дон ва дон маҳсулотлари мисолида)
Дон ва дон маҳсулотларни жўнатиш бу- якунловчи босқич бўлиб у қуйидаги тадбирлардан иборат: ташкилий ва технологик. Хар бир корхонада дон ва дон маҳсулотларини миқдорини, сифатини назорат қилишни тўғри йўлга қўйиш ва ҳисоб-китобларни тўғри олиб бориш катта аҳамиятга эга. Бу ҳисобни мураккаблиги шундаки, дон маҳсулотларини сақлаш даврида хам сифати ҳам миқдори ўзгариб туради.
Масалан дон партиясини сифати ўзгариши билан унинг массаси ҳам ўзгариб боради. Шунинг учун дон қабул қилиши корхоналарида дон массасининг камайиши миқдор-сифат хисоб бўйича амалга оширилади.
Дон маҳсулотларни сақлаш даврида қуруқ моддалар массаси йўқолиши ва хисобга олинмаган нобудгарчиликни хисобга олинган холда, табиий камайиш меъёрлари киритилган (% ҳисобида) бу меъёрлар лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитларида тадқиқотлар натижаси асосида тузилган.(4-жадвал)
Табиий камайиш миқдори дон ва дон маҳсулотларни қайси синфдан, омборхоналарни хилига ва сақлаш усулига боғлиқдир. Бу нормалар 3, 6 ой ва 1 йилга мўлжалланган. Оралиқ сақлаш муддатлари қуйидаги формулалар ёрдамида топилади.

  1. 3-ойдан кам бўлган сақлаш муддати, табиий камайиш миқдорини ҳақиқий сақлаш кунлари қуйидаги формула ёрдамида топилади.


бу ерда: a- 3 ой сақлаш муддатидаги камайиш нормаси (жадвалдан)
б-сақланаётган партияни ўртача сақлаш муддати (кун)
Масалан: Акт бўйича омборхонада 38000 кг, ўртача сақлаш муддати 65 кун бўлган сулини табиий камайиши меъёрини аниқланг.
Бунда: a=0,09
ёки
кг

  1. Сақлаш муддати 3-ойдан ортиқ бўлганда табиий камайишни ҳисоблашда, жадвал бўйича қайси интервалда (оралиқда) шу партияни ўртача сақлаш муддати турганига боғлиқ.

Агарда ўртача сақлаш муддати 5 ой 18 кун яъни, 5,6 ой бўлса, табиий камайиш нормаси 3 ва 6 ой оралиқда бўлади. Агарда ўртача сақлаш муддати 9 ой 27 кун яъни, 9,9 ой бўлса, табиий камайиши нормаси 6 ой ва 1 йил ичида бўлади. Бунда табиий камайиш қуйидаги формула ёрдамида топилади.

бу ерда: а – аввалги сақлаш муддати жадвалдан олинган табиий камайиш нормаси
б – аввалги ва кейинги сақлаш муддатларини камайиш нормасининг фарқи.
в – берилган партияни ўртача сақлаш муддати нормаси билан бўлган фарқ
г– кейинги ва аввалги сақлаш муддат нормаларини фарқи.
Масалан: Акт бўйича омборхонада 389000 кг ўртача сақлаш муддати ва аввалги муддати 5 ой 24 кун (5,8 ой) бўлган сули бор. Сақлашда сулини табиий камайиш меъёрини аниқланг?
Бу партияни сақлаш муддати 3 ва 6 ой оралиқда аввалги камайиши меъёри яъни, 3 ой сақлаш муддати меъёри 0,009%, кейингиси эса 6 ой-0,125%.
а=0.009%, б=0,125-0,009=0,035%
б=5,8-3=2,8; г=6-3=3
ёки кг

  1. Бир йилдан ортиқ сақланган дон, дон маҳсулотлари ва уруғларни сақлаш муддатини хар кейинги йилдан табиий камайиш меъёри 0,04% миқдорига қайта ҳисобланади.

Темир, сув ва автомобил йўлларида транспротировкалашдаги табиий камайиш меъёри партияни ташишдаги ҳақиқий масофасига боғлиқ. Табиий камайиши миқдорини олиб кетаётган корхона ҳисобидан қайириб ташланади.
Масалан: Акт бўйича омборхонада сақлаш муддати 17,5 ой бўлган сули бор. Сақлашда сулини табиий камайишини аниқланг? Аввалги камайиши нормаси яъни 1йил сақлаш муддати 0,165%, бир йилдан ортиқ сақлаш муддати билан меъёри 0,04% шунда

а=0,165%; б=0,04%


в=17,5-12=5,5; =12
х=0,165+ 0,183% ёки
1 -жадвал

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling