Тошкент кимё-технология институти


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/23
Sana03.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1149993
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
qishloq xo\'jalik mahsulotlarini sertifikatlashtirish tizimini takomillashtirish

 
3.3 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сетрификатлашнинг 
ткаомиллашган тизими (экиладиган материаллар мисолида) 
 
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-
сонли “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат 
мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш 
инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (экиладиган материаллар) 
ни сертификатлаштириш тизимини қуйидагича яратиш мумкин. [11] 
 
 
 


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (экиладиган материаллар) ни 
сертификатлаштириш тизими 
Асосий тушунчалар 
Экиладиган материаллар – боғ ва токзор барпо қилишда экиш учун 
фойдаланиладиган материаллар (пайвандланган ёки пайвандланмаган бир 
йиллик, икки йиллик ёки ўсаётган кўчатлар, уруғкўчатлар, бир йиллик 
қаламчалар ва ҳ.к) 
• 
уруғлар партияси – бир турдаги, бир навли бир вақтда йиғилган 
уруғлар 
• 
кўчатлар партияси – бир турдаги, бир хил навдаги битта ёшдаги ва 
келиб чиқиши бир хил бўлган бир хил шароитда ўстирилган ва сифат 
бўйича битта ҳужжатда расмийлаштирилган кўчатлар бир партия 
дейилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш Инспекция 
ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» давлат унитар 
корхонаси томонидан амалга оширилади. Бунда сертификатлаштириш 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар(экиладиган материаллар)нинг сифат 
кўрсаткичларига (нави, тоифаси, тури ва ҳоказоларга) мувофиқлигини 
тасдиқлаш мақсадида ўтказилади. 
1.
Экиладиган материалларни сертификатлаштириш тизими
1
.1. Ташкилий тузилмаси қуйидагилардан иборат: 
• 
Инспекция ҳузурида «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш 
маркази» давлат унитар корхонасини аккредитация соҳасига мувофиқ 
уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг 
сифатини аниқлаш ва назорат қилиш идоралари яъни: 
• 
экиладиган 
материалларни 
сертификатлаштириш 
бўйича 
аккредитланган органлар 
• 
аккредитланган синов лабораториялари
• 
буюртмачилар 


Ташкилий 
тузилма 
схемаси 
3.1–
расмда 
келтирилган. 
Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчиларнинг аниқ рўйҳати Давлат 
реестрига киритилади. [11] 
3.1-
расм. Ташкилий тузилма схемаси
Экиладиган материалларни сертификатлаштириш бўйича органлари 
ваколатли ташкилот томондан ўрнатилган тартибда аккредитланган бўлиши 
керак. Экиладиган материалларни сертификатлаштириш бўйича
органларнинг асосий вазифалари қуйидагилар: 
Сертификатлаш идораси (Марказ). 
• 
экиш материаларини сертификатлаштириш, сертификатни бериш ва 
хисобини юритиш. 
• 
берилган сертификатни тўхтатиш ёки бекор қилиш. 
• 
берилган сертификат хақида маълумотларни руйхатдан ўтказиш учун 
Марказга бериш. 
• 
экиш материалларини синов лабораториялари устидан инспекцион 
назорат қилиш. 
• 
Абробация ўтказиш 
• 
экиладиган материалларни сифатини аниқлаш учун синовларни 
ўтказиш. 
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги 
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши 
устидан назорат қилиш инспекцияси (Инспекция) 
Инспекция ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида 
хизмат кўрсатиш маркази» ДУК 
Аккредитланган синов 
лабораториялари
буюртмачилар


• 
Сертификатлаштириш натижалари бўйича апеляцияларни кўриб 
чиқиш. 
1.3. 
ўрнаттилган тартибда аккредитлаш тизимидан мустақилликка ва 
техник омилкорликка аккредиланган синов лабораториялари. 
Синов лабораторияси қуйидагиларни таъминлайди: 
• 
Экиш материалларини сифат кўрсатгичларини аниқлаш бўйича синов 
таҳлилларини ўтказади; 
• 
Экиладиган 
материалларнинг 
синов 
натижаларини 
расмийлаштиради ва сертификатлаш идораси (марказ)га тақдим этади; 
• 
Синов натижаларига синов ўтказган лабораториянинг мудири 
бевосита жавоб беради. 
2. 
Экиладиган материалларини сертификатлаштириш жараёни 
2.1.
Экиладиган материалларни сертификатлаштириш жараёни 
қуйидагилардан иборат: 
• 
сертификатлаштиришни ўтказишга ариза (буюртма) бериш  
• 
аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш 
• 
экиладиган материалларни етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва 
ёрлиқлашда стандарт ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя 
қилинганлигини назорат қилиш. 
• 
экиладиган матариалларини нав тозалиги бўйича апробациядан 
ўтказиш  
• 
синов ўтказиш учун ўрта намуна танлаб олиш 
• 
синов ўтказиш  
• 
олинган натижаларни таҳлил қилиш ва мувофиқлик сертификатини 
бериш тўғрисида қарор қабул қилиш. 
• 
сертификат бериш 
• 
сертификатлаштирилган экиладиган материалларни инспекция 
назоратидан ўтказиш. 


• 
сертификатланган экиладиган материаллари бўйича инспекция 
назорати натижасида аниқланган камчиликлар ўрнатилган тартибда 
бартараф қилинади.  
• 
Сертификатлаштириш натижалари ва кейинги ўзгартишлар ҳақида 
маълумот. 
2.3. 
Сертикатлаштириш органи 3 кун муддат ичида аризани кўриб чиқиб, 
тегишли ҳужжатларни текшириб, тегишли хулосага келиб, буюртмачига 
хабар беради.  
2
.4. Сертификатлаштириш органининг ижобий қарорида намуна танлаб 
олиш экиладиган материалларни синаш ҳамда бошқа алоқадор шартлар 
кўрсатиб ўтилади. 
2
.5. Экиладиган материалларни сертификатлаштиришга берилган 
буюртма қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:  
• 
Экиш материаллларини етиштиришда назорат олиб борилмаганлиги
сабабли сертификатлаштириш органига ўз вақтида ариза 
берилмаганлиги; 
• 
Экиладиган материалларнинг ҳужжатлар кетма-кетлиги ўрнатилган 
тартибга жавоб бермаслиги; 
• 
Хужжатларнинг тўлиқ эмаслиги ёки умуман мавжуд эмаслиги; 
2
.6. Экиладиган материалларнинг етиштирилишини назорат қилиш
сертификатлаштириш органи ёки унинг топшириғига кўра синов 
лабораторияси амалга оширади. 
2.7. 
Буюрмачи экиладиган материалларни апробация ўтказишга ўз 
вақтида буюртма беради.  
Буюртмага тегишли (ер майдони, экин тури, нави ва х.к. ) ҳужжатлар
илова қилинади: 
2
.8. Апробатор буюртмачининг вакиллари иштирокида ўтказган
апробация натижаларига кўра акт тузилади, бу актнинг бир нусхаси 
буюртмачига, иккинчи нусхаси сертификатлаштириш органига юборилади
учинчи нусхаси апробаторда қолади.  


2.9. 
Апробация акти асосида нав гувоҳномаси расмийлаштирилади  
2.10. 
Етиштирилаётган экиладиган материалларнинг меъёрий талабларга 
номувофиқлиги ёки апробация натижалари қониқарсиз бўлган ҳолларда 
экин материаллари сертификатлаштиришга яроқсиз ҳисобланади. 
Яроқсиз ҳисобланган экин материаллари ўрнатилган тартибда
далолатнома билан расмийлаштирилади ва бир нусхаси буюртмачида, 
иккинчиси эса сертификатлаштириш органига юборилади.  
2.11. 
Буюртмачининг экиладиган материаллар партияси тайёрлиги 
ҳақидаги хабаридан сўнг, намуна олувчи ўрта намуна ва дубликати танлаб 
олади. Ўрта намуна синов лабораторияси таҳлиллардан ўтказиш учун, 
дубликати эса сертификатлаштириш органига юборилади, улар сотувчи ва 
сотиб олувчилар ўртасидаги мунозарали ҳоллар учун сақланади. 
2.12. 
Намуналар амалдаги давлат стандартлари ёки бошқа меъёрий 
ҳужжатлар талабларига мувофиқ танлаб олинади ва ўрнатилган шаклларда 
икки нусхада расмийлаштирилади. Далолатноманинг бир нусхаси 
буюртмачида, иккинчи нусхаси намуна билан биргаликда синов 
лабораториясига юборилади. 
2.13. 
Намуна танлаб олинган сўнг, намуналар алмашиб кетмаслиги учун 
ўрнатилган тартибда ёрлиқланади. 
2.14. 
Ҳар бир намуна ўрнатилган шаклда журналларга рўйхатга олинади. 
Намуналар меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган тартибга мувофиқ 1 йил 
муддатгача сақланади.(уруғлар) 
2.15. 
Экиладиган материаллар намунаси меърий ҳужжатларга мувофиқ
синовдан ўтказилади.  
2.16. 
Синов натижалари баённома шаклида синов лабораторияси 
мудирининг имзоси билан расмийлаштирилади.  
2.17. 
Синов баённоманинг асл нусхаси сертификатлаштириш органига
нусхаси эса синов лабораториясида қолади.  
2.18. 
Сертификатлаштириш органи экиладиган материалларга уларнинг
нав гувоҳномаси ва синов лабораториясининг таҳлил натижалари 


кўрсаткичлари ўрнатилган меъёрларга мувофиқлигига асосланган ҳолда 
сертификат расмийлаштиради ва рўйхатдан ўтказади.  
Сертификатлаштириш органи экиладиган материалларга иловада 
келтирилган шаклда сертификат расмийлаштиради.  
2
.22. Сертификат берилганлик ҳақидаги маълумот Марказга (ёки 
“Узстандарт” агентлигига юборилиши мумкин) юборилади. 



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling