Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Суғориладиган 
ерларнинг 
мелиоратив 
ҳолатини 
яхшилаш 
жамғармасининг маблағларидан: 

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат 
дастурлари 
доирасида 
магистрал 
(вилоятлараро), 
туманлараро, 
хўжаликлараро очиқ коллекторларни ва улардаги иншоотларни, ёпиқ 
горизонтал дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқларни, 
мелиоратив насос станцияларини ҳамда кузатиш тармоқларини қуриш, 
реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш; 

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат 
дастурларига киритиладиган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ 
лойиҳа-қидирув 
ҳужжатларини 
ихтисослаштирилган 
лойиҳалаш 
ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиш; 

ихтисослаштирилган қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари
сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг мелиоратив техника паркини 
маблағларни қайтариш асосида янгилашни, шу жумладан узоқ муддатли 
имтиёзли лизинг шартлари асосида янгилашни молиялаштириш 
тадбирлари; 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини 
бошқариш департаментини ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 
қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияларининг мелиорацияга 
тааллуқли қисмини сақлаб туриш; 

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат 
дастурларида назарда тутилган бошқа ишлар учун фойдаланилади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув 
юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси 
даромадлари: 

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари; 


220 

вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган 
даромадлар; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан 
шакллантирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув 
юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси 
маблағларидан: 

олий ўқув юртларининг ўқув-лаборатория корпусларини, спорт 
залларини ва талабалар яшаб турган жойларни ҳамда бошқа инфратузилма 
объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш 
ишларини молиялаштириш; 

олий ўқув юртларининг ўқув-лаборатория корпусларини, спорт 
залларини ва талабалар яшаб турган жойларни ҳамда биргаликда 
фойдаланиладиган 
олий 
ўқув 
юртлариаро 
илмий-лаборатория 
комплексларини мебел, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва 
илмий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация техникаси ва спорт 
анжомлари билан жиҳозлашни молиялаштириш; 

белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун 
фойдаланилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2009 йилги асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари 
тўғрисида”ги 2008 йил 29 декабр ПҚ-1024-сон қарорининг 23-бандига 
мувофиқ, 2009 йилдан бошлаб давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари 
жамғармалар 
даромадлари 
ва 
харажатларининг 
ғазна 
ижроси 
механизмлари тадбиқ этила бошланди.
Бугунги кунга келиб, Консолидациялашган бюджет таркибига 
кирувчи аксарият давлат мақсадли жамғармаларининг даромад ва 
харажатлари ижроси давлат бюджети ғазна ижроси механизмлари билан 
қамраб олинган бўлиб, бу жамғармалар маблағлари бўйича юридик ва 
молиявий мажбуриятларни қабул қилиш, уларни рўйхатга олиш ва улар 


221 
бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби худди бюджет маблағлари 
каби ғазначиликнинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари асосида амалга 
оширилади. Жамғармаларга келиб тушадиган маблағлар улар учун 
Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобрақамларига кирим қилинади ва 
давлат бюджетининг Ягона ғазна ҳисобрақамида акс эттирилади. 
Жамғармалар маблағлари ҳисобидан тўловлар уларнинг шахсий 
ҳисобрақамларидаги маблағлар қолдиқлари доирасида амалга оширилади. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling