Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Битирув малакавий 
ишни 
расмийлаштириш ва 


270
Иш ташқи тақризга берилади. Олинган тақриз ижобий бўлса, раҳбарнинг ёзма 
хулосаси билан биргаликда кафедра раҳбарига топширилади. У тақризни кўриб, ишни 
ҳимояга қўйиш ёки қўймаслик масаласини ҳал қилади. 
Битирув малакавий ишини ҳимояга қўйишқўймаслик тўғрисидаги масала талаба 
билан бирга кафедра йиғилишида кўриб чиқилади ва кафедра йиғилиши баённомасида 
тасдиқланади. Ўз вақтида битирув малакавий ишини тайёрламаган талабалар ҳимояга 
қўйилмайди. Дастлабки ҳимояни муваффақиятли ўтказган талабанинг иши Якуний Давлат 
Аттестация комиссиясининг йиғилишида умумий ҳимоя қилиш учун қўйилади. 
Битирувчи талаба ҳимоя кунига қадар Якуний Давлат Аттестация комиссияси 
йиғилишига нима сабабдан айнан ана шу мавзуни танлагани, унинг долзарблиги, ишнинг 
қисқача мазмуни ҳақида 710 дақиқалик маъруза тайёрлайди. Битирув малакавий иш 
ҳимоясида тайёрланган жадваллар, чизмалар ва бошқалардан кенг фойдаланиш кўзда 
тутилади.
Маъруза жараёнида ишнинг мазмуни очиб берилади, натижалари кўрсатилади. 
Қўйилган саволларга жавоблар берилади. 
Талаба БМИни ҳимоясини мультимедиа асосида тақдимот тайёрлаш тарзида 
ўтказиши ҳам мумкин. 
Ҳимоя давомида комиссия раиси ва аъзолари битирув малакавий иш юзасидан
раҳбарнинг хулосаси ва тақризига оид саволлар ҳам беришлари мумкин. Талаба уларга 
аниқ, пухта, ишончли жавоб беришга тайёр бўлиши лозим. 
Талаба томонидан тайёрланган битирув малакавий иши Ўзбекистон Респубикаси 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган «Олий ўқув 
юртларида бакалавр битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар» 
асосида ишлаб чиқилиб, институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланган, «Талабалар 
мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом»га 
кўра қуйидагича баҳоланади: 
Битирувчи_____________________________________________ 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling