Тошкент молия институти


Фойдаланган адабиётлар рўйхати


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 
Фойдаланган адабиётлар рўйхати 
 
Бу рўйхатда малакавий иш ёзиш жараёнида фойдаланилган барча адабиётлар ва 
бошқа манбалар санаб ўтилади. 
Адабиётлар рўйхати ёзганда талабалар кўпинча унинг қандай тартибда 
жойлаштиришга, уни тўғри тўлдиришга қийналишади. 
Фойдаланган адабиётлар рўйхатини тузишда уни бир неча шартли гуруҳга бўлган 
маъқул. 
Ўзбекистон Республикасининг қонуний ҳужжатлари ва материаллари: 
• Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари; 
• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қарорлари; 
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва расмий 
ҳужжатлари; 
• Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари; 
• Ўзбекистон Республикаси вазирликлари меъёрийҳуқуқий ҳужжатлари.
Махсус адабиётлар:
* дарсликлар;


269
* ўқув қўлланмалар; 
* илмий монографиялар; 
* докторлик, номзодлик диссертациялари; 
* илмийамалий анжуманлар маърузалари тўпламлари;
* газета ва журнал мақолалари;
* статистик маълумотлар:
* нашр этилган манбалар (статистик маълумотлар);
* нашр этилмаган манбалар.
Интернет сайтлари. 
Махсус адабиётлар: дарсликлар, ўқув қўлланмалари, олимларнинг асарлари, 
монографиялари, ва бошқа манбалар, жумладан, таржима қилинган адабиётлар, журнал ва 
газеталар мақолалари алфавит кетмакетлигида берилади. 
Муаллиф (ёки муаллифлар) исмишарифлари, китоб, мақола номи, нашриёт номи, 
нашр қилинган йили кўрсатилади. 
Қабул қилинган қоидага мувофиқ БМИ стандарт АИ 
форматли оқ қоғозга ёзилади. Матн қоғознинг чап 
томонидан 30 мм. юқоридан20 мм., ўнг 
дан 10 мм., пастдан 25 мм. ташлаб ёзилади. Ҳар бир варақда 28 сатрдан кам бўлмаслиги 
лозим. 
Боб ва параграф сарлавҳалари асосий матндан юқоридан 1 сатр бўш жой ташлаб 
ажратиб ёзилади. Агар улар матнни ўртасида бўлса, ёзилаётган параграф тугагач 
(юқоридан) 2 сатр бўш жой ташлаб матндан ажратиб ёзилади. 
Саҳифалар, сарварақ (титул варағи), мундарижа (режа)дан сўнг, киришдан 3 бетдан 
бошлаб рақамланади (номерланади). 
БМИда сатр боши (абзац)ни ажратиб кўрсатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар бир сатр боши муаллифнинг янги фикр бошлаганини кўрсатади. У матнда 
доимо бир хилда 3 ёки 5 ҳарф ҳажм чапдан бўш жой ташлаб бошланиши керак. 
БМИда муаллиф томонидан ўз фикрини, кўрилаётган масалани қонунқоида ва 
бошқаларни ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида иқтибос(цитата) келтирилса, у албатта 
олинаётган манбадагидек бўлиши керак. Одатда, матнда иқтибос қўштирноқ ичига 
олинади. Ҳамма иқтибосларнинг манбаи келтирилади. Манбалар саҳифанинг охирида, 
матн орасида ёки матн охирида алоҳида саҳифада кўрсатилиши мумкин. Одатда, саҳифа 
охирида ёки матн охирида алоҳида саҳифада кўрсатишдан фойдаланилади. Кўпроқ манба 
саҳифа охирида кўрсатилади. 
Жадваллар, чизма, график, расм, ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисобидан тўлдирилиши 
лозим бўлган шакл (форма)лар асосини матнда ҳам, иловада ҳам араб рақамлари билан 
ёзилади. Улар номланиши, манбаси кўрсатилиши зарур. Агарда у талаба томонидан 
тайёрланган бўлса, манбага муаллиф томонидан бажарилган деб ёзиши зарур. 
Битирув малакавий иши мавзусининг режаси, мазмуни, материални баён қилиш 
услуби, тили, иқтибосларнинг манбаини кўрсатилиши, фойдаланилган адабиётлар ва 
иловаларни расмийлаштириш талабига жавоб берадиган бўлгач, раҳбар унга ўз 
хулосасини ёзиб беради. Агар талабга жавоб бермаса, камчиликларини тўғрилаш учун 
қайтарилади.
Битирув малакавий иши тайёр бўлгач, талаба хулоса ёзиш учун илмий раҳбарга 
беради. Илмий раҳбар унга хулоса (23 бет) ёзиб беради. 
Илмий раҳбар хулосаси ишнинг расмий характеристикаси ҳисобланади. Хулосада 
раҳбар асосий диққатни талабанинг ишида мавзу саволларини қанчалик чуқур 
ўрганилгани, қўйилган талабларга жавоб бера олиши ва ҳимояга қўйилиши мумкинлигига 
қаратиши керак. 
Раҳбар ишнинг тайёрлигига амин бўлгач, иш китоб тарзида тикилади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling