Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 


326
13тарқатма материал 
 
Жавоблар: 
1 кичик гуруҳ. 
1. Тўғри. Вазирлар Маҳкамасининг 28декабрь 2004йилда 610 Қарорининг №122 
иловасига кўра, солиқ ставкаларини шартли равишда ана шундай гуруҳларга 
бўлиш мумкин. 
2. Нотўғри. Юқоридаги Қарорга мувофиқ гилам ва гилам маҳсулотлари 2005 
йили акциз солиғидан озод қилинди. 
2кичик гуруҳ. 
1. Нотўғри. Бу ставка 2004 йил учун белгиланган. 2005 йилдан 1 тонна тайёр 
маҳсулот учун (саломас ва Ўзбекистон ёғини тайёрлаш учун ишлатилганини 
қўшмай) 495000 сўм миқдорида акциз солиғи белгиланган. 
2. Тўғри. А72, А–76, Аи91, Аи93, Аи95 бензинларига улгуржи баҳосига 
нисбатан 45%, дизел ёқилғисига 40%, авиакеросинга 20% даражасида 
қолдирилади, лекин, бу ерда огоҳлантириш бор, яъни йил давомида талабнинг 
ўзгаришига кўра сотиш ҳажми ва баҳонинг ўзгаришига қараб, акциз солиғи 
ставкалари ҳам ўзгариши мумкин. 
3кичик гуруҳ. 
1. Тўғри. Агар белгиланган миқдорда акциз солиғи йиғилиб, уни тўлашдан қарз 
бўлмаса, ароқ ва 10%гача, 30% ва ундан юқори даражада этил спирти мавжуд 
алькоголли ичимликлар, коньяк ва сувсиз спиртга белгиланган ставкадан 60 сўми 
ўтказилади. Бир бутилка шампан виноси ва 1 литр винодан 12 сўм ўтказилади. 
2. Нотўғри. 2005 йилдан бошлаб юмшоқ упаковкадаги фильтрланган 
сигареталарнинг минг донасига 4175 сўм ставка белгиланган. Бу ставка йил 
давомида сотилган маҳсулот ҳажми ва баҳосининг ўзгаришига қараб, 
ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бор. 
4кичик гуруҳ. 
 
1. Нотўғри. Чунки корхона биллур қандил ва бошқа буюмлар учун тайёр 
маҳсулотнинг улгуржи нархидан 5% миқдорида акциз солиғи ҳисоблайди. Лекин 
уни давлат бюджетига эмас, балки корхонанинг махсус счётига ўтказиб, келгусида 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун фойдаланади. 
2. Нотўғри. 2005 йилдан бошлаб, гуручёрма маҳсулотларига акциз солиғи бекор 
қилинди. Бозорда нархнинг ошиши сезонли характерда ёки бошқа сабаб бўлиши 
мумкин. 
 
Дарс якунида ўқитувчи энг фаол қатнашганларни гуруҳнинг ўзи томонидан эълон 
қилиш учун имконият бериб, сўнгра ўзи бугунги дарсда қайси гуруҳ кўп балл тўплади ва 
қайси талабалар энг фаол қатнашганини кўрсатиб, барча талабаларга балл қўйиб чиқади, 
уни қандай амалга оширишни аввалги бобларда кўриб чиққанмиз. 


327

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling