Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 
7тарқатма материал 
 
Етарли даражада балл тўплай, олмай танловдан чиқиб кетганлар учун 
берилган топшириқнинг жавоби:
Чизмада ой давомида бажарилган опреацияларни ҳисобга олган ҳолда пассив 
ҳисобварақларнинг ой охиридаги сальдосини ҳисоблаш модели нотўғри 
кўрсатилган. 
1. Пассив ҳисобварақларда маблағларнинг манбалари ҳолати ва ҳаракати 
ҳисобга олинади. Шунинг учун маблағлар эмас, балки маблағлар манбаининг 
кўпайиши деб ёзилиши керак. 
2. Пассив ҳисобварақларда дебетда маблағлар манбаининг камайиши, аксинча, 
кредитда маблағлар манбаининг кўпайиши юз беради. Шунинг учун уларнинг 
ўрнини алмаштириш лозим. Сальдо тўғри ёзилган.
Чизмамизни тўғри ифодаласак, қуйидаги кўринишда бўлади: 
Дебет Пассив ҳисобварақ Кредит
Маблағлар манбаининг камайиши 
Ой бошидаги сальдо: 
Маблағларнинг манбаининг кўпайиши 
Ой охиридаги сальдо 


334
Ой охиридаги сальдони топиш учун ой бошидаги сальдога счётнинг кредит 
оборотини қўшамиз, дебет оборотини айирамиз. 
Сальдо
ой охири
= Сальдо
ой боши

к–т 
– О
дт 
Ўқувчиталабалар уларни ўз жавоблари билан солиштирадилар. Сўнгра муҳокама 
қилиш бошланади. 
Қандай методни қўллаб дарс ўтишдан қатъий назар, тўғри жавобни шунчаки айтиб 
қўйиш етарли эмас. Асосийси, жавобни муҳокама қилиб, нима сабабдан айнан шу жавоб 
тўғри эканлигини талабанинг онгига етказишдир. Ана шундагина талаба ўрганаётган 
мавзунинг мазмунини пухта ўзлаштиради ва дарсдан қўйилган мақсадга эришилади.
Моделлаштирувчи ўйинларда ҳам ўйинни тугатгач, натижаси муҳокама қилиниши 
зарур. Муҳокама охирида барча қатнашчиларга берилган баллар эълон қилинади. 
Ўқитувчи барча иштирокчиларга ўйинда қатнашганлари учун минатдорчилик билдиради 
ва келгуси дарснинг мавзуси ва унда қўлланиладиган методлар эълон қилинади. 
Шундай қилиб, бухгалтерия фанининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, 
фанни ўрганиш учун тарқатма материаллардан, айниқса, ҳужжатлаштириш шаклларидан 
кенг фойдаланиш зарур.
Иккинчидан, масаламашқлар ечиш асосий метод ҳисобланадики, масаламашқ ечмай, 
фанни ўрганиб бўлмайди. Барча методлар орасида универсаллиги билан ажралиб 
турадиган жуфтлик ва кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш ҳам фанни ўрганишда самарали 
метод ҳисобланади.
Албатта, ўрганилаётган мавзунинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда муҳокама 
қилинаётган саволга кўра бошқа методларни ҳам бемалол мослаштириш мумкин. Бу 
ўқитувчининг иқтидори, ҳоҳишистагига боғлиқ. 
Умуман олганда юқорида ўрганилган аксарият методларни ўрганилаётган фанларга 
мослаштириш мумкин. Лекин уларни айнан шу фан учун қай даражада самарали 
бўлишини ҳисобга олиш зарур.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling