Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Биринчидан, иқтисодий таҳлил фани энг аввало иқтисодиёт назарияси фани билан
чамбарчас боғлиқ. Иқтисодиёт назарияси иқтисодиётни бир бутун ҳолда, жамият миқёсида назарий жиҳатдан ўрганса, иқтисодий таҳлил фани микромиқёсда амалий жиҳатдан ўрганади. Иқтисодиётни жамият миқёсида ўрганишда иқтисодиёт назарияси фанидан ташқари статистика, макроиқтисодиёт ва бошқа фанлар ҳам қатнашадики, улар назарий хулоса чиқариб, баҳо бериш учун зарур фактлар, далиллар, ҳисобкитоблар билан таъминлашда муҳим рол ўйнайдилар. Иқтисодий таҳлил фани эса бевосита корхона, фирмалар фаолияти миқёсида ўрганади. 1. Мамлакат миқёсида макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинади 2. Корхона, фирма ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар миқёсида эса микроиқтисодий кўрсаткичлар асосида таҳлил олиб борилади. Иккинчидан, таҳлил фани статистика ва маркетинг, менежмент фанлари билан ҳам боғлиқ. Статистика фани микроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисобкитобини амалга оширишда қўлланиладиган усуллар ва уларни қандай тарзда қўллашга ёрдам берса, маркетинг орқали бозор ҳолати ўрганилиб, корхона, фирма миқёсида хулоса чиқариш, тавсиялар ишлаб чиқиш, қарор қабул қилишда фойдаланилади. 1 Синтез (юнонча – synthesis – бирлаштириш) фикран ёки реал объектнинг турли элементларини ягона бир бутун(тизим)га келтиришни билдиради ва анализ билан чамбарчас боғланган. 337 Корхона, фирма фаолиятини таҳлил қилмай туриб, бошқариб бўлмайди. Ички ва ташқи фаолиятни, уларга таъсир қиладиган омилларни ўрганиш асосида бизнес режа тузиладики, у истиқболнинг йўналишини белгилайди. Таҳлил натижаларига кўра, бошқарув қарорлари қабул қилинади. Бу жиҳатдан менежмент, маркетинг, иқтисодий таҳлил фанлари бирбири билан узвий боғланади, бирбирини тўлдиради. Учинчидан, таҳлил қилиш деганда биз доимо ўрганаётган объектимизни бўлакларга, қисмларга бўлиш, таққослаш, солиштириш, синтез қилишни тушунар эканмиз, демак, воқеаҳодисаларни статик ҳамда динамик жиҳатдан ўрганамиз. Тўртинчидан, таҳлил фани иқтисодий жараён, воқеа, ҳодисаларни юз бериши, ривожланиши, ўзгаришини объектив ва субъектив жиҳатлари, сабабларини ўрганади, яъни таҳлил диалектик методга таянади. Динамик ўрганиш етакчи роль ўйнайди. Бешинчидан, бу фанда таққослаш, солиштириш асосий ўрин тутади. Чунки, таҳлилнинг ўзи таққослашга асосланади. Шунинг учун ҳам фанни ўрганиш методлари ҳақида тўхталганда биринчи навбатга таққослаш қўйилади. Олтинчидан, қўйилган мақсадга кўра, хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун бирбири билан боғлиқ иқтисодий кўрсаткичлар тизимини қўллаш ва бу кўрсаткичларни аналитик жиҳатдан қайта ишлаш амалга оширилади. Еттинчидан, фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун асос қилиб олинган тамойиллар ва фаннинг ўзига хослигини ифодаловчи принциплар мавжудки, улар иқтисодий таҳлил фанини ўзига хос жиҳатларини кўрсатади. Демак, иқтисодий таҳлил фанини ўрганиш учун самарали методларни танлашда фаннинг ана шу хусусиятларини ҳисобга олишимиз зарур. Шу билан бирга ўқитувчи фанни, мавзуни ўқитиш учун метод танлар экан, албатта, унинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда предметнинг ўзини ўрганишда қўлланиладиган методларни ҳам назардан қочирмаслиги лозим. Иқтисодий таҳлилда мураккаб иқтисодий Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling