Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
(ЎБАМА), Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) нинг фаолияти катта аҳамиятга эга.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 9моддасида, аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш эканлиги, текшириш: мажбурий ва ташаббус тарзидаги шаклларда ўтказилиши таъкидланган. Қонуннинг 10моддасида эса, мувофиқ фаолият турига кўра қайси иқтисодий субъектлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши 341 кераклиги кўрсатилган. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 11моддасига мувофиқ ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкин. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилотлари ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади. Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви одатда хўжалик юритувчи субъектнинг қарорига, ўз олдига қўйган мақсадига кўра ўтказилади. Ундан ташқари, аудитни таваккалчиликка асосланган, тизимли йўналтирилган, молиявий ҳисобот аудити мавжуд. 1. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан хусусийлаштирилган ва акциядорлик жамиятларига айлантирилган кўплаб собиқ давлат корхоналари махсус идоравий давлат назорат органлари томонидан текширилиши барҳам топди. Шунингдек, мулкчилик ва муносабатларнинг янги турлари ҳисоб объектларига айланди. 2. Мулк эгалари, инвесторлар ва акциядорларнинг корхона молияхўжалик фаолиятининг аҳволи тўғрисидаги холис ахборотларни талаб қилишлари, шунингдек, бухгалтер ходимларнинг беқарорлиги, яъни ўзгариб (алмашланиб) туриши, улар малакасининг пастлиги ва бошқалар. 3. Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши ва ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши муносабати билан меъёрий ҳужжатларнинг тезтез ўзгариб туриши ва янгиларининг қабул қилиниши ва ҳ. к. Бундай муаммолар билан тўқнашаётган корхоналарда малакали аудиторлик хизматларига эҳтиёж кучайиб, уларнинг раҳбарлари мустақил аудиторлик ташкилотларига ёрдам сўраб, мурожаат қилишади. Мажбурий аудиторлик текшируви тўлиқ (комплекс) ўтказилади. Ташаббус тарзидаги, яъни ихтиёрий аудит эса тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин. Шунингдек, ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 15моддасига мувофиқ аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан, улар ўртасида хўжалик юритувчи субъектларнинг молияхўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан тузилган шартномага асосан ҳам ўтказилади. Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси процессуал қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (тергов органлари, суд ва арбитраж суди) хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувидан ўтказишга топшириқ беришлари мумкин. Аудиторлик ташкилотлари мажбурий ва ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текширувларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни, унинг 17моддасида ва N 90«Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари» номли аудиторлик фаолияти миллий стандарти(АФМС)да кўрсатилганидек, исталган профессионал хизматларни кўрсатишлари мумкин. Аудиторлик фаолияти ва аудиторлик касбининг таърифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2моддасида қуйидагича келтирилган: Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва ушбу қонуннинг 17моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади». 1 1 Аудиторлик фаолияти тўғрисида қонун (Янги таҳрири). Халқ сўзи газетаси, 26 май, 2000 й. 342 Келтирилган профессионал хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ва тўлдирилиши мумкин. Аудит бошқа назорат турларидан ўзида тадбиркорлик фаолиятини мужассамлаштиргани ва мустақиллиги билан ажралиб туради. Бу унинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ўзбекистондаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг аудиторлик фаолиятини амалга ошириши қонун билан тақиқланган. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling