Тошкент молия институти


Дарсни саволлар асосида олиб бориш методи


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet296/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Дарсни саволлар асосида олиб бориш методи ўқув режаси бўйича саволжавоблар 
ёрдамида талабаларни ўқув жараёнига жалб этиш, уларда фикр–мулоҳаза юритиш, ўқиш, 
ўрганиш, ўз фикрини изоҳлашга иштиёқ уйғотадиган метод
Дельфа методи Ўқувчиталабаларни ижодий фикр юритиш, билдирилган 
фикрларни таққослаб, баҳо бериш кўникмаларини шакллантиришга ўргатадиган метод
Дидактика (юнонdidaklikos ўқитадиган, ўргатадиган) – педагогиканинг билим 
олиш, таълим ва тарбия назариясига оид таркибий қисми. Дидактика «нима?» ва «нима 
учун?» ўқитиш керак деган саволлар билан шуғулланади. 
Дунёқараш шахснинг тафаккур тарзи ва йўналишини акс эттирувчи қарашлар, 
эътиқод ҳамда фикрўйлар тизими. 
Жадаллаштирилган, чуқурлаштирилган маъруза таҳлилий фикрлаш 
кўникмасини ҳосил қилиш, ривожлантириш универсал асосларига таянган ҳолда 
тайёрланган маърузанинг мукаммаллаштирилган, чуқурлаштирилган вариантидир. 
Маъруза ўқишда қўлланиладиган метод ва воситалар узвий саволлар бўйича аввалдан 
лойиҳалаштирилиб, маъруза дарсининг технологик харитасида кўрсатилади. 
Идрок маълумотларни ранглар, белгилар, ҳаракат, кўриш, эшитиш, сезиш, ҳис 
қилиш орқали ахборотни яхлитликка олиб келиш. 
Идрок этиш малакаси бошқа субъектнинг хусусиятларини: унинг мулоқоти ва 
мулоқотга ҳозирлигини аниқлаш учун зарур бўлган касбий педагогик малака. 


350
Изоҳлаш, тушунтириш – тушунча, сўзнинг қисқача маъносини ифодалаш: оғзаки 
изоҳ, ёритилиши лозим бўлган турли материалларни изоҳлаш, исботлаш, таҳлил қилиш. 
Инсерт методи – ўқувчиталабаларни ўқиётган китоблари, мақола ва турли 
ахборотларни тушуниб етишлари учун ўқиш жараёнида материалнинг (дарслик, ўқув 
қўлланма, илмий мақола, жадвал, схема кабилар ) ҳар бир сатр боши (ёки қисми)нинг 
мазмунини баҳолаш орқали, чиқарган хулосасига мувофиқ равишда варақнинг четки 
томонига (ҳошиясига) қалам билан белги қўйиб бориш орқали ўз муносабатини 
билдиришга ўргатувчи метод.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling