Тошкент молия институти
чархлайдиган методларни қўллаш зарур
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3§. «Солиқ ва солиққа тортиш» фанининг хусусиятлари ва дарс ўтиш методларини танлашда уларни ҳисобга олиш
чархлайдиган методларни қўллаш зарур. Бу жиҳатдан ҳужжатлаштириш,
ҳисобкитобни тўғри йўлга қўйилганини ёки хатоларни аниқлашни ўргатадиган методлар фанни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўрганишда аввалги бобда кўрганмиздек, ўқитувчи томонидан атайлаб камчиликлар билан тўлдирилган ҳужжат ёки ҳисобкитобни хатосини топишга қаратилган топшириқлар тайёрлаб, дарсда қўллаш алоҳида аҳамият касб этади. Бундай топшириқларни бошқа методлар билан биргаликда қўлласа бўлади. Айниқса, моделлаштирувчи ўйинлар ташкил қилиб, дарс жараёнида қўллаш мумкин. Ана шундай топшириқлар асосида дарсни кичик гуруҳларга бўлиб ўтиш мумкин. Биз кўриб ўтган барча методларни аудит фанига мослаштирган ҳолда дарс ўтиш мумкин. Демак, аудит фанини ўрганишда ўқитувчи, ўқувчиталабалар амалдаги бухгалтерия ҳисоби, аудитга ва бошқа иқтисодиётга оид қонунлар, меъёрий ҳужжатларни, республикамизда қабул қилинган миллий ва халқаро стандартларни пухта билишлари, улар асосида иш юритишни ўрганишларига диққат қаратишлари, мустақил фикрлашга, таққослаш ва қарор қабул қилишга, ҳисобкитобларни тўғри бажаришга ўргатадиган дарс ўтиш методларини кенг қўллашлари лозим. 3§. «Солиқ ва солиққа тортиш» фанининг хусусиятлари ва дарс ўтиш методларини танлашда уларни ҳисобга олиш Солиқлар доимо жамият аъзоларининг диққат марказида бўлиб келган, чунки у ҳар бир кишининг манфаатига тааллуқли бўлиб, иккинчи томондан давлат бюджети даромадларининг асосий манбаидир. Маълумки, ҳар бир давлат ўз функцияларини бажариши учун харажатлар талаб этилади. Айнан ана шу харажатлар учун зарур маблағ билан солиқ тизими таъминлайди. Солиқ тизими бошқа соҳалардан тубдан фарқ қилади. Ана шу фарқ солиқ органлари учун тайёрланадиган малакали мутахассисларни касбий билим эгаллашларига оид мутахассислик фанлари ва уларни ўрганишда ўзига хос хусусиятларни келтириб чиқаради. 1. Республикамизда солиқ ва солиққа тортиш қабул қилинган қонунлар асосида олиб борилади. Солиқчилик асосини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ташкил этади. Конституциянинг 123моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли»дир. Солиқ қонунчилиги Конституциядан кейин 1997 йил 24 апрелда қабул қилиниб, 1998 йил 1 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси(кейинги 347 ўзгаришлар билан, ҳозирги кунда янги таҳрири тайёрланмоқда)га асосланади. У солиқ тизимининг ҳуқуқий асосларини, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, солиқ ишларини юритиш ва солиқ мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик тартибини белгилайди. Солиқ қонунчилиги таркибига солиқ жараёнини тартибга солувчи бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг меъёрий ҳужжатлари киради. Бу эса ўз вақтида солиқ органларида ишловчи мутахассислардан: а) солиққа оид қонунлар, ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларни, йўриқномаларни чуқур билишлари; б) улар асосида қонуний равишда юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш амалларини тўғри бажаришларини талаб қилади. 2. Солиқ тўловчилар билан солиқ ундирувчилар манфаатлари қарамақаршилиги мавжуд. Солиқ бошқа тўловлардан фарқ қилиб, солиқ тўловчилар, тўлов эвазига индивидуал тарзда солиқ тўлаш пайтида ҳеч нима олмайдилар. Бу тўловлар уларга жамият миқёсида ижтимоий товарлар ва хизматлар тарзида қайтади. Бу солиқ тўловчиларни иложи борича солиқ тўлашдан қочиш ёки камроқ солиқ тўлаш йўлларини қидиришга олиб келади. Бунда солиқ имтиёзлари мавжудлиги ҳам турли салбий, ноқонуний ҳаракатларни юз беришида маълум рол ўйнайди. Солиқ қонунчилиги бузилиши кўринишлари турлича. У солиқ тўловчилар томонидан ёки солиқ ундирувчилар томонидан содир қилиниши мумкин. Шунинг учун мутахассис солиқ қонунчилигини бузилиши қандай юз бериши мумкин, унинг оқибати, олдини олиш чораларини яхши билишлари керак. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling