ИЗОҲЛИ ЛУЃАТ (глоссарий)
Академик лицей – ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстириш,
уларнинг чуқур табақалаштирилган ва касбҳунарга йўналтирилган билим олишларини
таъминлайдиган ўрта махсус ўқув юрти.
Аккредитация – фаолият юритишга ишонч билдириш ва мувофиқ равишда
берилган ҳужжат, яъни фаолият даражасининг қўйилган мезон ва талабларга жавоб
беришини давлат томонидан эътироф этилиши.
Анъанавий дарс ўтиш дарснинг асосий мақсади кўпроқ тушунтиришга қаратилган,
ўқитувчи билим берувчи, ўқувчиталаба билим олувчи ролини бажарувчи дарс ўтиш
Аттестация – мутахассисларнинг ишга лаёқатини, малакасини, билим даражаси ва
хулқатворини аниқлаш ва шу асосда ишга тайинлаш ёки унвон бериш.
Ахлоқ шахсни жамиятга ва бошқа кишиларга нисбатан бурчини белгилаб берувчи
меъёрлар тизими, маънавий хулқ қоидалари, ижтимоий онг шаклларидан бири.
Ақлий ҳужум методи – қўйилган муаммо, масала, саволга нисбатан барча
ўқувчиталабаларнинг ўз фикрини билдиришини таъминлаш асосида уларни дарсга фаол
қатнашиш, ўз нуқтаи назаридан ёндашишга йўналтириш, билдирилган фикрларни
саралашга ўргатувчи метод.
Баён қилиш ўқитувчи томонидан ўрганилаётган мавзу, материалнинг мазмунини
изчил сўзлаб бериш методи.
«Биламан, Билмоқчиман, Билдим (Б/Б/Б)» методи китоб, илмий мақолаларни
ўқишга, билмаганларини ўрганишга ҳаракат қилишга йўналтирадиган метод.
«Блицўйин» методи мантиқий мустақил фикрлашга, ҳаракатлар кетмакетлигини
тўғри ташкил этишга ва баҳолашга ўргатувчи метод.
Вазифа қўйилган мақсадни амалга ошириш босқичларининг мазмуни.
Вербал оғзаки ифодалаш.
Давлат таълим стандартлари узлуксиз таълимнинг муайян босқичида
тайёрланаётган кадрларнинг минимал даражада эга бўлиши лозим бўлган билим ва
кўникмалар.
Дарс ўтишнинг самарали методи мавжуд турли туман методларни орасидан
қабул қилинган мезонлар бўйича мавжуд шароитда энг юқори натижага эришиладиган
методлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |