Шунинг учун ҳам солиқ тизими учун кадрлар тайёрлашга фаннинг
хусусиятларидан ҳамда кадрларга қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда
ёндашиш зарур.
«Солиқ ва солиққа тортиш» фанининг хусусиятидан келиб чиқиб, марказий
ўринни масала, машқ ечиш эгаллайди.
Масала, машқ ечиш олган билимни амалиётда қўллаш имконини таъминлайди
ва шу йўл билан талабаларнинг билим олишдаги фаоллиги ортади.
Масала ечишга фақат ҳисобкитоб асосида топшириқни бажариш, жавобини
аниқлаш эмас, фикр юритиш объекти сифатида қаралиши керак.
Масала ёрдамида фанни ўрганганда аниқ ҳужжатлар асосида таҳлил қилиш
имконияти кенг.
Масала ечишни моделлаштирувчи ўйин тарзида ташкил килиш мумкинки,
бунда талабалар солиқ ходимлари ва солиқ тўловчилар сифатида қатнашиб, реал
воқеликка янада яқин бўладилар.
Дарсни тарқатма материаллардан фойдаланиб ўтиш мумкин. Масала, машқ
ечиш жараёнида талабаларнинг қабул қилинган қонунлар, меъёрий ҳужжатлар ва
йўриқномаларни қай даражада билишларини ҳам аниқлаш мумкин. Улардан
мунозара, дебатлар методини қўллашда ҳам кенг фойдаланиш мумкин.
Кўриб ўтган методларимизни «Солиқ ва солиққа тортиш» фанидан ҳам дарс
мавзуларига ва қўйилган мақсадга қараб мослаштириб, кенг қўллаш мумкин.
Асосий таянч тушунча ва атамалар
Ахборотларни таҳлил қилиш, ахборотни асимметрик тарқалиши, таққослаш,
солиштириш, гуруҳлаштириш, иқтисодий кўрсаткичлар тизими, иқтисодий таҳлил
хусусиятлари, фаннинг предметини ўрганиш методлари, аудит фани хусусиятлари,
аудиторнинг роли, солиқ қонунчилиги, фанни ўрганиш методлари.
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
1. Иқтисодий таҳлил фани бошқа иқтисодий фанлардан қайси жиҳатлари билан
ажралиб туради?
2. Аудит фанининг вужудга келишига қандай заруриятлар сабаб бўлди?
3. Аудитнинг марказида аудитор туради, деган фикрга қўшиласизми?
4. Аудит ва бошқа иқтисодий фанларни ўрганиш учун дарс ўтиш методларини
танлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олиш зарурми?
5. Дарс ўтиш методлари билан фаннинг предметини ўрганиш методлари ўртасида
қандай боғланиш борлигини тушунтириб беринг.
349
Do'stlaringiz bilan baham: |