Синквейн (ахборотни йиғиш) методи мураккаб ғоя, иқтисодий тушунчаларни бир
нечагина сўзлар билан ифодалашни ўрганиш. орқали мавзуни яхшироқ англашга,
ўзлаштиришга ёрдам берадиган метод.
Стимул (туртки) шахс психикаси мотивларининг шаклланишини таъминловчи
ташқи таъсир.
Суҳбат методи кузатув чоғида етарли даражада аниқ бўлмаган зарур ахборотни
олиш учун қўлланадиган мулоқот, тадқиқот методи. Оғзаки жавобга асосланган, кенг
тарқалган шакли ҳикоя ва баён қилишдир.
Тадқиқот методи ахборотлар, далиллар, маълумотлар асосида тадқиқот ўтказиш
жараёнида қатнашиш орқали дарс ўтишнинг талабаларни ахборот тўплаш ва уни устида
ишлаш, хулоса чиқариб, баҳолашга ўргатиш жараёнида мавзунинг мазмунини
ўзлаштиришга, илмий изланишни ўрганишга қаратилган метод.
Тадқиқот объекти зиддият ва муаммоли вазият туғдирувчи, билишга қаратилган
илмий таҳлилга муҳтож объект.
Тадқиқот предмети бевосита ўрганилиши лозим бўлган ва амалий ёки назарий
жиҳатдан муҳим аҳамият касб этадиган объектнинг моҳияти, маълум бир томони,
хусусияти.
Талқин қилиш бирор ҳодиса ёки нарсани изоҳлаш, тушунтириш.
Танқидий назар методи матннинг мазмунини тадқиқ қилиш, таққослаш, шахсий
тажриба билан боғлаш ва ўз муносабатини билдиришни ўргатадиган метод.
Таълим 1) шахснинг жисмоний ва маънавий шаклланишининг ягона жараёни,
ижтимоий эталонларнинг ижтимоий онг сифатида у ёки бу даражада қайд қилинган,
тарихан шартланган идеал тимсолларга онгли йўналтирилган ижтимоийлашиш жараёни;
2) муайян билимларни эгаллаш ғоявийахлоқий, қадр, малака, кўникма, ахлоқ меъёрларига
қаратилган жамият аъзоларининг таълим ва тарбияси вазифасини бажарадиган нисбий
мустақил тизим.
Таълим дастури – ўқув фанларининг бакалавриат йўналишлари ёки магистратура
мутахассисликларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ кадрларнинг зарурий ва
етарли даражада тайёргарлигини таъминловчи блокларга жамланган рўйхати.
Do'stlaringiz bilan baham: |